Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,59 Mb.
bet22/37
Sana11.06.2022
Hajmi0,59 Mb.
#654388
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Tarixiy atamashunoslik

Адабиётлар рўйхати:

  1. Каримов И. Тарихий хотирасиз келажак йўқ.-Т.: Шарқ, 1998.

  2. Каримов И. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида...-Т.: Ўзбекистон, 1997.

  3. Пидаев Ш. Сирли Кушонлар салтанати.-Т.: Фан, 1990.

  4. Миркарим Осим. Карвон йўлларида.-Т., 1987.

  5. Кабиров А, Сагдуллаев А.- Ўрта Осиё археологияси.- Т.: Ўқитувчи, 1990.

  6. Ўзбекистон тарихи. (муаллифлар жамоаси)- Т.: Университет, 1997

МАВЗУ: ИЛК ЎРТА АСРЛАР ДАВЛАТЛАРИ даври атамалари.

Асосий саволлар:



  1. Илк ўрта асрлар давлатлари ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий атамалари.

  2. IX- VIII асрлардаги жой номлари.

1-асосий савол:


Илк ўрта асрлар давлатлари ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий атамалари.
Мақсад:
Талабаларга илк ўрта асрлар даври тарихий атамаларини етказиш ва уларни тарихга қизиқтириш.
Таянч иборалар:
Хионийлар, Кидарийлар, Эфталлар, бийлар, кадивар, кашоварз, қўшчи, чокарлар, Девори Қиёмат, Кампирак.
Идентив ўқув мақсадлари:

    1. Илк ўрта асрлар давлатларига оид тарихий атамаларни ўзлаштириш.

    2. Шу даврга оид атамаларни очиб беради.

    3. Кадивар ва кашоварзларнинг бир-биридан фарқини аниқлайди.

    4. Кидарийлар ва хионийлар босиб олган ҳудудларни таҳлил қилади.

    5. Илк ўрта асрлар тарихий атамаларини таҳлил қилади.

1- асосий саволнинг баёни:


Эрамизнинг III-IV асрларга келиб Туронзамин диёрида давлатлар ривожланиши билан ката ўзгаришлар содир бўлиб, бу ўзгаришлар
Мамлакат аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва сиёсий ҳаётида муҳим ўзгаришларга олиб келди. Ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар ҳам тарих саҳифаларида янги атамаларни вужудга келтирди.
Эрамизнинг IV-VI асрларида бу ҳудудларда янги номдаги давлатлар вужудга келди.
Хионийлар- IV аср ўрталарида Еттисув ва Шарқий Туркистондан Туронга бостириб кирган кўчманчи чорвадор аҳоли. Грумбат бошчилигида IV асрнинг 70 йилларида Ўрта Осиёда ўз ҳукмронлигини ўрнатиб, 120 йилдан ортиқ улар шу ҳудудда ҳукмронлик қилишган.
Кидарийлар-V асрнинг 20 йилларида Шарқдан Сирдарё ва Орол бўйлари орқали Хоразм ва Амударё ҳавзасига кириб келганкўчманчи аҳоли- тоҳарлар давлатининг номи. Бу ўз ҳукмдори Кидар номидан олинган.
Эфталлар V асрнинг ўрталарида Ўрта Осиёга кириб келган кўчманчи аҳоли давлати номи.Улар тарихда эфтал, ҳафтал, хайтал номлари билан тилга олинган.
Эфтал деган ном илк бор хетал шаклида V аср арман манбаларида учрайди. Бу хитой манбаларида е-да ёки и-да, арманларда хентая, хеттал ва тетал, арабларда хейтал, юнонларда- абдел номлари билан тилга олинган. Бу ном Эфталон деб юритилган қабила номидан олинган.
Оқ хуннлар- хионийларни қадим туркий хунну қабилалари қариндошлари деб ғарбий тарихчилар уларни шу ном билан аташган.
Деҳқонлар- қишлоқ ҳокими. IV асрга келиб қишлоқларда ўз тазйиқ доирасини кенгайтириб, бора-бора зироаткор аҳоли устидан ҳукмронлик қила бошлаган деҳқон- энди «қишлоқ ҳокими» номи билдан шуҳрат топди. Бу даврга келиб у мулкдор зодагон табақа вакилига айлана борди. Бутун ерлар унинг қўлида тўплана борди.
Бийлар- эфталлар давридаги қабила ва уруғ жамоаларининг оқсоқоллари.
Вағнзе- эфталлар даврида обикор ерларнинг бир қисми ибодатхоналар мулки ҳисобланар эди ва бундай ерлар вағнзе деб юритилар эди.
Кадиварлар- мамлакатда илк ўрта асрлар мулкчилиги муносабатларининг шаклланиши билан қишлоқ жамоалари ичида йирик ер эгалари бўлиши деҳқонлар билан бир қаторда ўз эркидан маҳрум бўлган, мутақо ерсиз ва мулксиз камбағал зироатчи табақа. Деҳқонларга қарам бўлиб қолган қишлоқнинг меҳнаткаш аҳолиси бу даврда «кадивар», яъни қишлоқ қўрғонида яшовчилар номи билан юритилган.
V асрнинг ўрталарига келиб, мулкдор деҳқонлар ва мажусий руҳоний қоҳинларнинг қўл остидаги мулкдорлардан иборат бўлсаҳам, аммо зироаткор воҳалардаги обикор ерларнинг асосий қисми ҳали ҳаи қишлоқ жамоаларининг қарамоғида эди. Зироатчи жамоаларнинг оддий меҳнаткаш аъзолари «кашоварз», яъни ерни ҳайдовчи- ерни омоч билан ҳайдовчи (ағдарувчи)- Қўшчи деб юритилган.
Деҳқончилик махсулотларининг асосий қисми манна шу қўшчи- кашоварзларнинг машаққатли меҳнати билан етиштирилади.
Терракота- қадимда нуроний мўйсафидлар, подшолар, худолар сурати туширилган тош бўлакчалари ёки бошқа жисмлар.
Чокарлар- эфталлар давридаги ҳарбийлар. Ҳар бир ката ер эгасининг молу-жонини қўриқлаб, уни ички ва ташқи ёвлардан муҳофаза қиладиган 30-40, 50-100 ва ундан ортиқ қуролланган ҳарбий йигитлар бўлган ва улар чокарлар деб юритилган.
Аҳолининг оммавий ҳашари ва машаққатли меҳнати билан обод этилган воҳаларни ташқи ёв босқинларидан ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг теварак-атрофи бир неча чақиримларга чўзилган баланд ва қалин деворлар билан ўраб олинади. Илк ўрта асрларнинг мудофаа иншоотлари кўринишидан қадимги Хитой деворига ўхшар эди. Самарқанд воҳаси атрофини ўраган 12 дарвозали бундай иншоот бу даврда «Девори қиёмат», Бухоро вилояти атрофини ўраган 336 километрлик девор «Кампирак» ва Тошкент воҳасининг девори эса «Кампирдевол» номларини олган.

Назорат топшириқлари:



  1. IV-V асрларда Ўрта Осиёга кириб келган халқларни санаб беринг.

  2. Эфталлар қадим манбаларда қандай номланганини айтиб беринг.

  3. IV-V асрлардаги «деҳқонлар» мавқеига баҳо беринг.

  4. Кадиварлар ва кашоварзлар ўртасидаги фарқни очиб беринг.

  5. «Девори қиёмат» ва «Кампирак» атамаларини таҳлил қилинг.

  6. Эфталлар даври атамаларининг ўзига хос томонларига баҳо бериб, конспект қилинг.

Адабиётлар:



  1. Массон М.Е. Страна тисячи городов.- М., 1966.

  2. Толстов С.П. Қадимги Хораз маданиятини излаб.- Т., 1948.

  3. Асқаров А. Ўзбекистон халқлари тарихи.- Т.: Ўқитувчи, 1992.

  4. Муҳаммаджонов А.Р. Ўзбекистон тарихи.-Т.: Ўқитувчи, 1994.

  5. Шишкин В.А. Варахша.- М., 1963.

2-асосий савол:


IV-VIII асрлардаги жой номлари.
Мақсад:
Илк ўрта асрлардаги жой номлари ҳақида талабаларга маълумот бериш ва уларни тарихий жой номларини ўрганишга қизиқтириш.
Таянч иборалар:
Тупроққалъа, Кат, Балх, Толикон, Амида, Пойканд, Чоғониён, Кеш, Наҳшаб, Ал-Фир қалъаси, Парак, Уструшона, Чоч, Элоқ, Варахша.

Идентив ўқув мақсадлари:



    1. Илк ўрта асрлардаги Маказий Осиёдаги жой номларини санаб беради.

    2. Эфталлар, Хионийлар, Кидарийлар ва турк ҳоқонлиги билан боғлиқ жой номларини ажратинг.

    3. Шу даврга оид жой номларини ҳозирги номлар билан таққослайди.

    4. Шу даврга оид жой номларини тарихий воқеалар билан таҳлил қилади.

2- асосий савол баёни:


Милоднинг I минг йиллик ўрталарида Турон аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида содир бўлган кескин ўзгаришлар мамлакатнинг майда давлатларга бўлиниб кетишига сабаб бўлди. Бунинг натижасида бу ҳудудларда хионийлар, кидарийлар, Хоразм, эфталлар ваш у каби давлатлар вужудга келиб, бу давлатлар тарихи билан боғлиқ манбаларда қатор тарихий жой номлари тилга олинади.
Хоразм давлати- илк ўрта асрларда мавжуд бўлган Африғийлар сулоласи давлати. Бу давлатда Африғийлар сулоласига мансуб Хоразмшоҳлар идора қилган.
Тупроққалъа- шаҳар. Африғийлар сулоласининг 305 йилгача бўлган пойтахти. Бу ҳозирги Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида жойлашган Тупроққалъа харобаси ўрнида бўлган.
Кат- 305 йилдан кейинги африғийлар давлати пойтахти. Ҳозирги Хиванинг қадимги номи.
Балх- Кидарийлар давлатининг пойтахт шаҳри. Ҳозирги Афғонистон ҳудудида жойлашган.
Толикон ёки Толқон- илк ўрта асрлардаги Марв ва Балх оралиғидаги шаҳар. Эфталлар ва Эрон сосонийлари ўртасидаги чегарани Толқон шаҳри олдида белгиланган.
Амида- яъни Сурия шаҳри. 356 йилда хионийлар ҳукмдори Грумбат босиб олган давлат.
Пойканд- Эфталийлар давлатининг сиёсий маркази сифатида тахмин қилинаётган ҳозирги Бухоро ҳудудида жойлашган қадимий шаҳар. Хитой манбаларида у Би полиси билан тилга олинган. Араблар уни «Мадинат ут-тужжор», яъни «Савдогарлар шаҳри» деб юритар эди.
Варахша- илк ўрта асрларда эфталитлар давлати шоҳлари саройи жойлашган шаҳар. Ҳозирги Жондор туманида жойлашган. Варахша қасри VI-VII асрларда бухорхудотлар- Бухоро махаллий ҳукмдорларининг ёзги қароргоҳига айлантирилган.
Чоғониён- ҳозирги Сурхандарё вилояти.
Кеш- ҳозирги Шаҳрисабз шаҳри.
Наҳшаб- ҳозирги Қарши шаҳри.
Бу ҳудудлар эфталитлар томонидан ўзлаштириб олинган деҳқончилик воҳалари.
Ал-Фир- IV асрда Хоразмшоҳ Африғ томонидан қурилган қалъа. Бу ҳозирги Хоразм ҳудудида жойлашган Фил қалъа харобаси ўрнида бўлган.
Ёйиқ ва Итил- ҳозирги Урал ва Волга дарёларининг шу давр номлари. 358 йилда турклар Ёйиқ ва Итил бўйларини забт этган эди.
Олтой- Турк ҳоқонлигининг пойтахти. Ҳозирги Россия ҳудудида жойлашган.
Парак- ҳозирги Чирчиқ водийси. VI аср ўрталарида турклар томонидан босиб олинган ҳудуд.
Уструшона- илк ўрта асрларда ҳозирги Жиззах. Сирдарё ва Ўратепа ҳудудида бўлган давлат.
Тоҳаристон- VII-VIII асрларда Сурхандарё вилояти, Жанубий Тожикистон ва шимолий Афғонистон ҳудудида жойлашган давлат.
Чоч ва Элоқ- V-VII асрларда Чирчиқ ва Оҳангарон водийларида мавжуд бўлган давлатлар. Уларнинг пойтахти Чочкат ва Тункат шаҳарлари эди.
Назорат топшириқлари:

  1. VII-VIII асрларда тилга олинган жой номларини коспект қилинг.

  2. Чоғониён бу...

А. Қарши
В. Шаҳрисабз
С. Сухондарё
Д. Термиз
3. Кидарийлар давлати пойтахтини кўрсатинг.
А. Кат
В. Амида
С. Пойканд
Д. Балх
Е. Марв
4. Кеш, Наҳшаб, Чоғониён номлари қачонгача мавжуд бўлганлигини айтинг.
5. Юқорида кетирилган жой номларини тарихий воқеалар билан асослаб беринг.

Адабиётлар:


1.Массон М.Е. Страна тисячи городов.- М., 1966.
2.Асқаров А. Ўзбекистон халқлари тарихи.- Т.: Ўқитувчи, 1992.
3.Муҳаммаджонов А.Р. Ўзбекистон тарихи.-Т.: Ўқитувчи, 1994.
4.Шишкин В.А. Варахша.- М., 1963.
5. Рахмон Насимхон. Турк ҳоқонлиги.- Т., 1993.



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish