Реостат қотишмаларининг химиявий таркиби ва баъзи хоссалари
(ГОСТ 492-52)
Реостат симлари мис—никель қотишмаларидан (никелин ва констадтандан) тайёрлангани маъқул , чунки мис билан никель қаттиқ холатда бир-бирида исталганча эрийди. Бундай қотишмаларнинг электр қаршилиги энг юқори бўлади, электр қаршилигининг температура коэффициента эса нолга яқинлашиб боради, яъни температура ўзгарганда уларнинг электр қаршилиги қарийб ўзгармайди (275-расм). 275-расмда мис никель қотишмаларининг холат диаграммаси келтирилган ва баъзи хоссаларининг қотишмадаги никель концентрациясига қараб ўзгариш эгри чизиқлари тасвирланган.
Қиздириш элементлари тайёрлаш учун асосий қисми никелдан иборат қотишмалар , яъни нихромлар ва асосий қисми темирдан иборат қотишмалар — фехраль, хромаль, мегапир, № 1, № 2, .№ 3, № 4 қотишмалар (Корнилов қотишмалари) ишлатилади.
Қиздириш элементлари тайёрлаш учун ишлатиладиган қотишмалариинг химиявий таркиби ва баъзи хоссалари 60-жадвалда келтирилган.
Фехраль, хромаль, мегапир ва бошқаларнинг, яъни асосан темирдан иборат қотишмаларнинг афзалликлари шундан иборатки, уларнинг олов бардошлик хоссалари в а электр қаршилиги юқори бўлади, аммо бу қотишмалар йирик донали бўлиб, етарли даражада қовушоқ эмас,. шу сабабли уларни хатто қиздирилган холатда хам сим қилиб чўзиш ва прокатлаш нихоятда қийин. Улар қуйма қиздириш элементлари тайёрлаш учун ишлатилади. Нихромлар, яъни асосан никелдан иборат
6 0 - ж а д в а л
Киздириш элементлари қотишмаларининг химиявий тарииби ва баъзи хоссалари
(ГОСТ 9232-59)
2 7 5 -расм. Мис — никель қотишмаларининг холат диаграммаси ва бу
Котишмаларнинг баъзи хоссаларини кўрсатувчи эгри чизиқлар .
қотишмалар анча пластик бўлади, аммо анча қимматга тушади, чунки улар учун кўп миқдорда никель керак.
Таркибидаги хром ва алюминий миқдори кўп бўлмаган қотишмалардан симлар тайёрланади.
6- §. АЛОХИДА МАГНИТ ХОССАЛАРИГА ЭГА БЎЛГАН
ҚОТИШМАЛАР
Бу қотишмаларнинг асосий характеристикалари магнитланиш эгри чизиғида (29-расм, 42-бетга қаранг) кўрсатилган магнит хоссаларидир.
Ферромагнит қотишмалар учун энг муцим характеристикалар қолдиқ магнит индукцияси (Вг), коэрцитив куч (Яс) ва магнит киритувчанлик ферромагнит қотишмалар икки турга бўлинади. Буларнинг бири магнит жихатидан қаттиқ қотишмалар бўлса, иккинчиси магнит жихатидан июмшоқ қотишмалардир. Магнит жихатидан қаттиқ қотишмаларда коэрцитив куч катта, магнит киритувчанлик эса нисбатан кичик бўлади ва бундай қотишмалар доимий магнитлар учун ишлатилади. Магнит жихатидан юмшоқ қотишмаларда, аксинча, коэрцитив куч кичик, магнит киритувчанлик эса юқори бўлади, бунДай қотишмалардан трансформатор, электр генератори ва электр двигателларининг ўз аклари тайёрланади.
6 1 - ж а д в а л
Do'stlaringiz bilan baham: |