Графитланувчи пўлатларнинг химиявий таркиби
графит хосил қилиш учун улар графитлаш мақсадида юмшатилади, натижада пластинкасимон перлит донадор перлитга айланади. Пўлатни графитловчи юмшатиш режими мана бундай пўлат 820—840°С температурагача қиздирилиб, шу температурада 5 соат чамаси тутиб турилади, сўнгра 720—700°С гача печь билан бирга совитилиб, шу температурада 5—15 соат тутиб турилади-да, ортиқча цементитнинг бир қисмидан графит ажратиб чиқарилади. Шундан кейин пўлат 600°С гача печь билан бирга, нормал температурагача эса завода совитилади. Ана шундай термик ишланган пўлат структураси донадор перлитдан ва майда графит доналаридан иборат бўлади.
Графитланган пўлатдан ясалган деталлар юмшатилган холатда хам, тобланиб, сўнгра бўшатилган холатда хам ишлатилиши мумкин. Графитланган пўлатдан қизимайдиган штамплар, калибрлар, қуйма тирсакли валлар ва катта босим остида ишқаланишга ишлайдиган бошқа деталлар тайёрланади, бу деталлар тобланиб, сўнгра бўшатилади. Графитланган пўлат юмшатилган холатда латунь ва бронзалар ўрнига ишлатилади.
Низоят, ейилишга чидамлилик хоссалари юқори бўлиш и талаб этиладиган
деталлар тайерлаш учун говаклари мой билан тулдирилган металлокерамик материаллардан хам фойдаланилади.
5- §. ЭЛЕКТР ҚАРШИЛИГИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ҚОТИШМАЛАР
Маълумки, утказгичлар электр қаршилиги имкони борича паст металлардан, яъни тоза металлар — мис, алюминий, кумуш ва темирдан тайёрланади, электр печлари ва асбобларининг қиздириш элементлари, шунингдек, турли хил реостатлар тайёрлаш учун эса, аксинча, электр қаршилиги юқори бўлган материаллар қотишмалар ишлатилади. Бунинг сабаби шуки, қотишмалардаги қаттиқ эритмалар шу қотишмаларнинг электр қаршилиги ни ошириб юборади, тоза металларда эса қаттиқ эритмалар бўлмайди. Бинобарин, электр қаршилиги юқори бўлган қотишмалар қаттиқ эритмалар хосил қилувчи металлардан тайёрланиши
керак. Электр печлари ва асбобларининг қиздириш элементлари тайёрлаш учун ишлатиладиган қотишмалар қиздириш элементлари қотишмалари деб, реостатлар тайёрлаш учун ишлатиладиган қотишмалар ; эса реостат қотишмалари деб аталади.
Электр қаршилиги юқори бўлган қотишмалар нинг солиштирма электр қаршилиги юқори бўлиши; қотишма электр қаршилигининг температура коэффициенти имкони борича кичик бўлиши, яъни температура кўтарилганда қотишманинг электр қаршилиги жуда кам ортиши ва, нихоят, қотишманинг олов бардошлик хоссаси юқори бўлиши керак.
Реостат қотишмаларининг олов бардош бўлиши шарт эмас, чунки реостат сими 500°С дан юқори температурагача қизимайди. Иш температураси. анча катта бўладиган қиздириш элементлари эса оловбардошлик хоссаси юқори қотишмалар дан ясалиши керак, чунки қиздириш элементининг хизмат қилиш муддати шу элемент ясалган қотишманинг олов бардошлик хоссасига боғлиқдир.
Реостат қотишмалари жумласига мис — никель қотишмаларидан никелин ва константан, мис — марганец қотишмаларидан эса манганин киради. Реостат қотишмаларининг химиявий таркиби ва баъзи хоссалари 59-жадвалда келтирилган.
50- ж а д в а л
Do'stlaringiz bilan baham: |