М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси


Магнит жихатидан юмшоқ қотишмалар



Download 1,12 Mb.
bet186/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

Магнит жихатидан юмшоқ қотишмалар. Магнит жихатидан қаттиқ қотишмаларнинг аксича, магнит жихатидан юмшоқ қотишмалар мувозанат холат ига имкони борича яқинлаштирилиши, уларда йирик доналар хосил қилиниши, қотишма кристалл панжарасини ўзгартирувчи манбаларга бархам берилиши керак. Магнит жихатидан юмшоқ қотишмалар да коэрцитив куч қийматининг кичик бўлиши билан бирга, заиф, ўртача ва кучли магнит майдонларида магнит киритувчанлиги юқори , ўзгарувчан ток билан магнитлашда гистерезисга ва уюрма токларга (Фуко токларига) кетадиган нобудгарчиликлар кам бўлиш и керак.
Магнит жихатидан юмшоқ пўлат ва бошқа қотишмалар учун энг харарли қўшимчалар углерод, олтингугурт, кислород ва азотдир, бу қўшимчалар фёрритда деярли эримайди ва тегишлича цементит ва сульфид харрачалари, шунингдек, металлмас қўшилмалар тарзида бўлади. Углероднинг харарли таъсири айниқса катта. Бу қўшимчалар миқдори хатто жуда оз бўлганда хам магнит жихатидан юмшоқ материалнинг магнит киритувчанлиги пасайиб, гистерезисга кетадиган нобудгарчилик ошади. Бинобарин, магнит жихатидан юмшоқ энг маъқул материал тоза металлар, биринчи навбатда эса техникавий тоза темир, яъни таркибида жуда кам (кўп и билан 0,04%) углерод бўлган пўлдатдир.
Саноатимизда ишлаб чиқариладиган техникавий темирнинг химиявий таркиби ва магнит характеристикалари 63- жадвалда келтирилган.

63- ж а д в а л




Техникавий темирнинг химиявий таркиби ва магнит хоссалари

Техникавий темирнинг магнит хоссалари унинг структура холатига хам, боғлиқ бўлади, масалан, наклёп темирнинг магнит хоссаларини пасайтиради, темир доналарининг йириклашуви эса унинг магнит хоссаларинй яхшилрйди. Техникавий темирнинг доналарини йириклаштирищ учун у юқори температурада юмшатилади. Техникавий темир электромагнит ўз акдари ва қутблари, реле, магнит экранлари ва бошқа деталлар тайёрлаш учун ишлатилади. Техникавий темирнинг магнит киритувчанлиги катта, коэрцитив кучи эса кичик, аммо электр қаршилиги


паст ва, демак, уюрма токларга кетадиган нобудгарчилик катта бўлади, шу сабабли. электр машиналари ва трансформаторлар учун бундай темир ярамайди.
Трансформаторлар ва электр машиналари учун электротехника пўлати ишлатилади. Электротехника пўлати темир билан кремнийнинг иферрит синфига оид қотишмаси, яъни кремнийнинг ферритдаги қаттиқ эритмасидир. Бу қаттиқ эритманинг кристалл панжараси кремний атомлари борлиги туфайли ўзгарганлигидан, қотишманинг коэрцитив кучи техникавий тоза темирникига қараганда анча катта бўлади. Аммо қоитишмани қиздириш йули билан унинг доналарини шу қадар йириклаштириш мумкинки, қотишма совитилганда доналар йириклигича қолади, натижада коэрцитив кучнинг қиймати одатдаги темирникидан ортиқ бўлмайди.
Электротехника пўлатида а-қаттиқ эритма (феррит) таркибидаги кремний пўлатнинг электр қаршилигини оширади, бунинг натижасида эса уко токларига кетадиган нобудгарчилик камаяди.
Электротехника пўлати юпца (трансформатор ва генераторлар учун 0,35—0,5 мм, юқори частоталар учун эса 0,05—0,2 мм қалинликдаги) тунукалар тарзида тайёрланади.
Таркибида 3% ва ундан ортиқ кремний бўлган электротехника пўлати анча мўрт бўлади, кремний миқдори камайтирилса, пўлат пластик холатга келади, аммо Фуко токларига кетадиган нобудгарчилик ортади.
Электротехника пўлати одатдаги пўлатларга қараганда бошқа чаяъни ≪Э≫ харфи ва бу харфдан кейин қўйиладиган иккита рақам билан маркаланади. ≪Э≫ харфидан кейинги биринчи рахам пўлат таркибидаги кремний миқдор ини билдиради (0,8—1,8% Si 1 рахами билан, 1,8—2,8% Si 2 рахами билан, 2,8—3,8% Si 3 рахами билан, 3,8—4,8% Si эса 4 рахами билан кўрсатилади). ≪Э≫ харфидан кейинги иккинчи рақам пўлат электротехникавий хоссаларининг даражасини ифодалайди. Электротехника пўлатининг маркасида иккинчи рақамдан кейин битта
ёки иккита ноль бўлиши хам мумкин. Пўлат маркасида битта ноль бўлса, бу ноль пўлатнинг совуқлайин прокатланиб, текстуралангаилигини иккита ноль бўлса, бу ноллар пўлатнинг совуқлайин прокатланиб, кам текстураланганлигини билдиради. Масалан, Э12 марке !%] (0,8—1,8 %) кремнийли, электротехникавий хоссалари иккинчи даражали, қиздириб туриб прокатланган электротехника пўлат ини, Э120 марка худди шундай, аммо совуқ лайин прокатланиб, текстураланган, Э1200 марка эса совуқ лайин прокатланиб, кам текстураланган электротехника пўлат ини курсатади. Пўлат маркасининг охирида ≪А≫ царфи ёзилган бўлса,’ гистерезисга кетадиган нобудгарчиликнинг айниқса кичик эианлигини билдиради.
Фақат ЭЗ ва Э4 маркали қотишмалар гина феррит синфига оид 6Улиб, уларнинг магнит хоссалари юқори , аммо уларнинг ўз и анча мўрт бўлади. Бу қотишмалар трансформатор темири дейилади. Э1 ва Э2 маркали қотишмалар нинг магнит хоссалари пастроқ , аммо механик хоссалари юқорироқ бўлиб, динамо полати деб аталади. Трансформатор темиридан, асосан, трансформаторларнинг ўзаклари, динамо пўлатидан эса асосан, динамомашиналарнинг деталлари тайёрланади.
Қиздириб туриб прокатланган электротехника пўлат йнй текстуралаш учун у совуқлайин прокатланади бунда прокатка йуналиши бўйлаб пўлатнинг магнит хоссалари ортади. Пўлатни совуқлайин прокатлаш олдидан у 800°С температурагача қиздирилиб юмшатилади, бунда пўлат таркибидаги углероднинг миқдори 0,0 2% ва ундан кам бўлиб қолади. Совуқлайин прокатланган пўлатда хосил бўлган наклёпни йўқотиш ва пўлат доналарини йириклаштириш учун у 1100—1200°С итемпературагача водород иштирокида ёки вакуумда охирги марта юмшатилади. Пўлатнинг юмшатишдан олдинги деформация даражаси юқори (45—60%) бўлса, бундай пўлатда текстураланган структура, агар деформация даражаси паст (7—10% дан кичик) бўлса, кам текстураланган структура хосил бўлади.
Шуни хам айтиб ўтиш керакки, электротехника пўлат тунукаси қанчалик юпқа бўлса, гистерезисга кетадиган нобудгарчилик шунчалик кам бўлади. Электротехника пўлатининг 0,35—0,5 мм қалинликдаги тунукалар тарзида тайёрланишининг сабаби хам ана шу.
Электротехника пўлатидан деталлар тайёрлаш процессйда пўлат хатто оз даражада пластик деформацияланганда (тунукалар кесилганда иёки эгилганда) хам унинг магнит хоссалари пасаяди. Пўлатнинг магнит хоссаларини тиклаш учун уни 750—800°С гача қиздириб, соатига тахминан 50°С тезликда совитиш йули билан юмшатиш тавсия этилади.
Энди электротехника пўлатининг электромагнит хоссаларига оид маълумотларни келтириб ўтамиз (64-жадвал).

64- ж а д в а л





Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish