Магнитланмайдиган қотишмалар. Электр машинасозлиги учун магнитланмайдиган ва механик пухталиги юқори бўлган материаллар хам зарур. Бронза, латунь ва бошқа рангдор қотишмалар ана шундай материаллар жумласидандир. Аммо рангдор металларнинг қотишмалар ианча қиммат туради. Ҳозирги вақт да рангдор қотишмалар Ўрнига мзгнитланмайдиган бошқа қотишмалар — аустенит синфига кирувчи магнитланмайдиган ипўлат ва чўян ишлатилади, чунки бу қотишмалар рангдбр қотишмаларга қараганда анча арзон туради.
Аустенит структура ҳосил қилиш учун пўлат холат диаграммасида у-соҳани кенгантирувчи кўп миқдор никель ва марганец билан легирланади. Агар пўлатнинг тобланган холат даги пухталиги етарли бўлмаса , бундай пўлат совуқ лайин пластик деформациялаш йули билан пухталанади. Масалан, таркибида 22—25% никель бўлган Н23 маркали пўлат 920—940°С температурагача қиздирилиб, сўнгра мойда тобланса, унинг структураси аустенитдан иборат бўлиб қолади. Н23 пўлат и магнйтланмайди, коррозияга яхши қаршилик курсатади ва уни кесувчи асбоблар ибилан ишлаш осон бўлади, аммо таркибида урта ҳисобда 23% никель бўлгани учун бу пўлат анча қимматга тушади. Шу сабабли ҳозир таркибидаги никель миқдори 1,5—9,5% ва, хатто , 0,5% ва ундан кам бўлган пўлатлар дан фойдаланилади:
Магнитланмайдиган баъзи пўлатлар нинг химиявий таркиби 68 - жадвалда келтирилган.
68- ж а д в а л
Магнитланмайдиган пўлатларнинг хнмиявий таркиби
55Г9Н9ХЗ пўлатида аустенит структура хосил қилувчи элементлар никель билан марганец, 45Г17ЮЗ пўлатида эса марганецдир. Марганецнинг аустенит структура хосил қилувчи элемент сифатидаги таъсирини келнинг таъсириг'а қараганда тахминан икки баравар кучсизроқ бўлганлигидан, барқарор аустенит хосил қилиш учун пўлат таркибида углерод миқдорини оширишга туғри келади. Таркибида 0,4% углерод ва 17% марганец бўлган пўлат Гадфильд типидаги пўлат бўлиб, у пластик деформацияланганда кучли даражада пухталанади, бинобарин, уни босим билан ёки кесувчи асбоблар билан ишлаш анча қийинлашади. Бундай пўлат алюминий билан легирланса, унинг деформацияланганда пухталанишга мойиллиги кучли даражада пасаяди. 45Г17ЮЗ полати иалюминий билан легирланган, тежамли ва технологик хоссалари юқори ана шундай пўлатдир. 45Г17ЮЗ маркали пўлатнинг механик хоссаларини келтириб ўтамиз : ь=7 0 0 Мн/м2 (70 кГ/мм2), ок= 350 Мн/м2 (35 кГ/мм2), = 35%, а11> 1000 кж/м2 (10 кГ м/см2). ,
6 8-жадвалда келтирилган пўлатларнинг хаммаси коррозиябардош пўлатлар эмас. Магнитланмаслик ва коррозия бардошлик хоссалари юқори бўлиши талаб этиладиган холларда Х18Н12 типидаги зангламас пўлатлар ёки рангдор қотишмалар ишлатиш тавсия этилади.
Магнитланмайдиган чўян хам рангдор қотишмалар ўрнини боса оладиган матерйалдир. Магнитланмайдиган чўян рангдор қотишмаларга қараганда арзон туриши билан бирга, унинг электр қаршилиги юқори бўлади, бу эса уюрма токларга кетадиган нобудгарчиликни камайтиради.
Магнитланмайдиган чўян гистерезисга кетадиган нобудгарчилиги энг кам, магнит киритувчанлиги жуда паст [| =0,15 10-5—0,13 10-5 тл м/а (1,2—1,1 гс/э)] бўлиши талаб этиладиган деталлар учун ишлатилади. Бундай деталлар (электромагнит деталлари, магнит сепараторларйнинг деталлари ва бошқалар) структураси аустенит билан графитдан иборат чўяндан ясалади. Магнитланмайдиган чўян аустенитни барқарор холатга келтирувчи элементлар билан кўп миқдорда легирланиши керак. Бундай элементлардан энг яхшиси никелдир. Чўян 25% никель билан легирланса, чўян нинг структураси аустенит билан графитдан иборат бўлади, чунки никель аустенит хосил қилиш билан бирга, чўянда графитланиш процессини келтириб чиқаради. Магнитланмайдиган бундай чўян ни кесувчи асбоблар билан ишлаш қийин бўлмайди. 10% миқдордаги марганец хам чўян да аустенит структура хосил қилади, аммо у карбид хосил қилувчи иэлемент бўлганлигидан, чўян нинг графитланишига салбий таъсир этади,
натижада чўяннинг кесиб ишланувчанлиги ёмонлашиб кетади. Бинобарин, магнитланмайдиган чўян сифатида ё никель-марганецли чўян ёки графитловчи элементлар — мис ва алюминий қўшилган . Марганецли чўян ишлатилади. Қуйида никель-марганецли ва марганецли магнитланмайдиган чўянларнинг химиявий таркибини келтириб ўтамиз:
никель-марганецли чўян 10 ёки 5% Ni, 5 ёки 8 % Мп, 3% чамаси С, 2,5% Si, қолгани Fe;
марганецли чўян 4pjl0% Мп, 2% гача Си, 0,5% гача А1, 3,5% С ва 3% Si, қолгани Fe.
Do'stlaringiz bilan baham: |