М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси


- §. АЛОХИДА ИССИҚЛИК ВА ЭЛАСТИКЛИК ХОССАЛАРИГА



Download 1,12 Mb.
bet190/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

7- §. АЛОХИДА ИССИҚЛИК ВА ЭЛАСТИКЛИК ХОССАЛАРИГА
ЭГА БЎЛГАН ҚОТИШМАЛАР


Алохида иссиқлик хоссаларига эга бўлган қотишмалар . Асбобсозликда чизиқли кенгайиш коэффициента нолга яқин қийматга ёки катта қийматга тенг бўлган қотишмалар талаб этилади. Бу талабларни қондириш учун, чизиқли кенгайиш коэфициенти тегишлича бўлган муайян таркибли қотишмалар тайёрланади.
Металлга бошқа бир металл қўшилса, унинг чизиқли кенгайиш коэффициента ўзгаради. Бунда икки компонет ўзаро механик аралашма хосил қилса, қотишманинг чизиқ ли кенгайиш коэффициенти аддитив равишда, агар комионентлар қаттиқ эритма хосил қилса, қотишманинг чизиқли кенгайиш коэффициенти, тоза компонентлар чизиқли кенгайиш коэффициентларининг қийматлари билан чегараланган соҳаларда, эгри чизиқ қонуни билан ўзгаради. Аммо иккита система, яъни темир—никель ва темир—платина системалари борки, уларда чизиқли кенгайиш коэффициентларининг ўзгариши умумий қоидаларга бўйсунмайди. Темир никель, қотишмаларида чизиқли кенгайиш коэффициентининг никель миқдорига қараб ўзгариши мураккаб тарзда боради (276- расм, бу расмдаги эгри чизиқнинг ўз илган жойи а-қаттиқ эритманинг (5-қаттиқ эритмага ўтишини ифодалайди).
Бу диаграммадан кўриниб турибдики, 0 дан 100°С гача температуралар оралигида темирнинг чизиқли кёнгайиш коэффициенти урта хисобда 12 10-6 га, таркибида 25% никель бўлган қотишма ники эса 20 10-6 га тенг. Таркибида 36% никель бўлган қотишманинг чизиқ ли кенгайиш коэффициенти темирникидан деярли 8 баравар кичйк (а 1,5 10-6 град_1) бўлиб, бу қотишма инвар деб аталади.— 80° дан + 100°Сгача бўлган температуралар оралиғида инварнинг чизиқ ли кенгайиш коэффициенти қарийб ўз гармайди, шу сабабли бу қотишма асбобларнйнг ана шу температуралар оралиғида ўз ўлчамларини ўзгартирмаслиги керак бўлган деталлари тайёрлаш учун ишлатилади. Шуни хам таъкидлаб ўтиш керакки, —80° дан паст ва + 100°С дан юқори температураларда инварнинг чизиқли кенгайиш коэффициенти кескин ўзгаради. Бинобарин, бундай температураларда ишлайдиган деталлар тайёрлаш учун инвардан фойдаланиш ярамайди.
276- расм. 0° дан 100° гача бўлган
температураларда темир — никель қотишмалари
чизиқли кенгайиши коэффициентининг
никель миқдорига қараб
ўзгариши (Шевенар ва бошқалар).

277- расм. Темир—никель қотишмалари


чизиқли кенгайиши коэффйциентшпшг
температурага қараб ўзгариши
(А. П. Гуляев).

Темир—никель қотишмалари чизиқли кенгайиш коэффициентйнинг температурага қараб ўзгаришини кўрсатувчи эгри чизиқлар 277-расмда тасвирланган. Бу эгри чизиқлардан кўриниб турибдики, итаркибида 42% никель бўлган қотишманинг чизиқ ли кенгайиш коэффициенти 0 дан + 300°С температурагача, таркибида 50% никель бўлган қотишманинг чизиқли кенгайиш V коэффициенти эса0 дан +500°С температурагача ўзгармайди. Демак, температуралар оралиғининг қотишма чизиқли кенгайиш коэффициенти кескин ўзгара бошлайдиган юқори чегараси щу қотишма таркибидаги никель миқдорига боғлиқ экан, яъни никель миқдори қанчалик катта бўлса, бу чегара (температура) шунчалик юқори бўлади.


Таркибида 48% никель бўлган темир—никель қотишма си платинит деб t аталади. Платинитнинг чизиқ ли кенгайиш коэффициенти платинаники ва шишаники каби, яъни тахминан 9 10-6 га тенгдир. Бу қотишма симларнишишага кавшарлаш учун, масалан, чўғлама лампаларда ишлатилади.
Инвар таркибидаги никелнинг бир қисми кобальтга алмаштирилса, оуперинвар деб аталадиган қотишма хосил бўлади. Суперинварнинг чизиқли кенгайиш коэффициенти инварникидан хам кичик (а 10-6 град-1).
Юқорида кўриб ўтилган қотишмаларнинг — инвар, платинит ва суперинварницг химиявий таркиби 69- жадвалда келтирилган.

69- ж а д в а л

Инвар билан суперинвар аниқ асбоблар, масалан, геодезик ва оптик асбоблар учун ишлатилади.
Шуни хам айтиб ўтиш керакки, инвардан тайёрланган деталнинг ўлчамлари дастлаб (деталь тайёрлангандан кейин) кичрайиб, сўнгра ортади. Инвардан ясалган деталь ўлчамларининг ўзгариши жуда кичик бўлса-да, аммо ўлчамларини мутлацо ўз гартирмаслиги талаб этиладиган деталлар учун катта ахамиятга эгадир. Инвардан ясалган деталларнинг ўлчамларини ўзгармайдиган қилиш учун бундай деталлар термик ишланиб, уларни тайёрлаш вақтида хосил бўлган ички қолдиқ кучланишлар йўқ отилади, чунки деталь ўлчамларини ўзгариши анна шу кучланишлар релаксацияси натижасида содир бўлади.


Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish