Электротехника пўлати тунукаларининг электромагнит хоссалари
(ГОСТ 805-54)
Заиф магнит майдонларида ишлайдиган асбоблар (масалан, радио, телефон,
телеграф асбоблари) ишлаб чиқарадиган саноат (заиф ток асбоблари саноати) учун бошланғич магнит киритувчанлиги юқори [0,012 тл-м/а
(10000 гс/э чамаси)] бўлган қотишмалар зарур. Пермаллойлар деб аталадиган темир — никель котишмалари ана шундай қотишмалардир. Бу пермаллойлар таркибида 0,07% углерод, 0,3% кремний, 0,8 — 1,5% марганец, 76 — 78,5% никель бўлади. Пермаллойга, кўпинча, 3,2 — 3,8% молибден хам қўшилади (молибденли пермаллой). Таркибида 78,5%, Ni бўлган пермаллойнинг бошланғич магнит киритувчанлйги ( б) " хам, максимал , магнит киритувчанлиги ( мах) хам энг юқори , коэрцитив куч циймати эса энг паст бўлади. Никель миқдор и 78,5% дан кам ёки ортиқ бўлса, [ б нинг ва айниқса max нинг қиймати пасайиб кетади.
Таркибида 78,5% никель бўлган пермаллойнинг магнит хоссалари термик ишлашга жуда боғлиқ бўлади. Пермаллой юқори температурагача водород иштирокида қиздирилса, унинг бошланғич магнит киритувчанлиги энг юқори қийматга етади, чунки бунда пермаллойдаги углерод, миқдори камайиб кетади, -қотишма доналари йириклашади ва қолдиқ ички кучланишларга бархам берилади, қиздирилган пермаллой магнит майдонида совитилганда эса унинг магнит хоссалари яхшиланади.
Пермаллойнинг Кюри нуқтаси қанчалик юқори бўлса, унга магнит майдонида ишлов бериш шунчалик самарали чиқади . Масалан, Кюр нуқтаси энг юқори бўлган пермаллой таркибида 67% никель бўлган қотишмадир, бу қотишма га магнит майдонида ишлов берилса, унинг бошланғич магнит киритувчанлиги 0,024тл ж/а (20 000 гс/э) га етади.
Электротехникада ишлатиладиган пермаллойларни таркиби хамда вазифаси жихатидан қуйидаги тўрт группага бўлиш мумкин:
1 Таркибида 78,5% Ni ва 0,3—0,8% Мп бўлган кўп никелли легирланмаган пермаллой. Пермаллойларнинг бу тури механик таъсирларга жуда сезгир бўлиб, унинг солиштирма электр қаршилиги (р) паст.
2. Кўп никелли легирланган пермаллой. Унинг таркибида 72 дан 80 % гача никель, озроқ миқдорда молибден, хром, кремний ёки мис бўлади. Молибден пермаллойнинг деформацияларга сезгирлигини камайтиради, мис заиф магнит майдонларида пермаллойнинг бошланғич магнит киритувчанлигини доимий қилади, молибден, хром ва кремний эса пермаллойнинг электр қаршилигини оширади.
3. Кам никелли (таркибида 40—50% никель бўлган) легирланмаган
пермаллой (гайперник). Бу қотишманинг электр қаршилиги кўп никелли қотишмаларникидан катта бўлади.
4 . Кам никелли легирланган пермаллой. Бу қотишма таркибида oз миқдорда кремний, хром ва марганец бўлади.
65- жадвалда легирланмаган пермаллойларнинг, 66-жадвалда эса легирланган пермаллойларнинг магнит хоссалари келтирилган;
Магнит жихатидан юмшоқ қотишмаларнинг юқорида кўриб ўтилган турларидан ташқари, альсифер, оксифер (феррит), пермендюр, перминвар, термаллой, кальмаллой деб аталадиган турлари хам бор. Бу қотишмалар билан қисқача танишиб чиқайлик.
Альсифер. Альсифер 5,4% алюминий, 9,6% кремний ва 85% темирдан иборат қотишма бўлиб, пермаллой ищлатиладиган соҳаларда ишлатилади. Альсифернинг магнит хоссалари қуйидагича: | б = 0,044 тл • м/а (35100
65 ж а д в а л
Do'stlaringiz bilan baham: |