М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси


Нимоникларнинг (никелли дисперсион қаттиклашувчи баъзи қотишмаланинг)



Download 1,12 Mb.
bet182/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

Нимоникларнинг (никелли дисперсион қаттиклашувчи баъзи қотишмаланинг)
иссиқбардошлик хоссалари

57- ж а д в а л




Темир-никелли ва кобальтли баъзи қотишмаларнинг химиявий таркиби


4-§. ЕЙИЛИШГА ЧИДАМЛИ ПЎЛАТЛАР
Машинасозликда ейилишга чидамли пўлат сифатида энг кўп ищлатиладигани Г13 маркали пўлат дир. Бу пўлатнинг таркибида 1,0—1,3% углерод, 13—14% марганец, 0,5% ва ундан кам кремний, 0,03% ва ундан кам олтингугурт, 0,03% ва ундан кам фосфор бўлади, бу пўлат Гатфильд пўлати деб аталади ва аустенит синфига киради. Ейилишга чидамлилик хоссасининг юқори бўлиши билан бирга, қаттиқлигининг паст, қовушоқлигининг эса юқори бўлиши Гатфильд пўлати учун хосдир.
Гатфильд пўлати 1000—1100°С температурагача қиздирилиб, сўнгра сувда тобланса, унинг структураси аустенитдан иборат бўлади. Тобланган Гатфильд пўлат ининг механик хоссалари тахминан мана бундай: b= 800— 1000 Мн/м2 оқ 250—400 Мн/м2 =40—50%, НВ=180—220. Г13 пўлати тез (сувда) совитилганда соф аустенит структура хосил бўлишининг сабаби шуки, пўлат тез совитилганда карбидлар ажралиб чиқишга улгураолмай қолади. Гатфильд пўлати 300°С дан юқори температурада бўшатилса, унинг пластиклик хоссалари пасаяди.
Гатфильд пўлатининг ейилишга чидамлилик хоссасининг юқори бўлиши бу пўлат пластик деформацияланганда аустенитнинг пухталанишидан (унда наклёп хосил бўлишидан) келиб чиқади . Гатфильд пўлатининг пластик деформация вақт ида пухталаниш хоссаси худди шу қаттиқликдаги бошқа пўлатларникидан анча юқори бўлади. Бинобарин, Г13 пўлатидан ясалган деталнинг ейилиши пластик деформация билан боглиқ бўлмаса , масалан, соф абразив ейилиш бўлса, ейилишга чидамлилик жихатидан олганда худди шундай қаттиқликдаги бошқа пўлатлардан Гатфильд пўлатининг афзаллиги қолмайди. Ейилиш пластик деформация билан боғлиқ бўлган деталлар тайёрлаш учун эса Гатфильд пўлати тенги йўқ материалдир.
Гатфильд пўлатининг қаттиқлиги нисбатан паст бўлишига қарамай, уни хатто тезкесар пўлатдан ясалган кесувчи асбоб билан хам кесиб ишлаб бўлмайди, чунки Г13 пўлати кесиш процессида пухталанади. Г13 пўлатини фақат қаттиқ қотишма ёки олмосли кесув асбоблари билангина кесиб ишлаш мумкин. Шу сабабли Г13 пўлатидан деталлар қуйиш, сўнгра эса силлиқлаш йули билан тайёрланади.
Г13 пўлатидан экскаватор ковшининг деталлари, темир йул стрелкалари ва катта босим остида ейилишга ишлайдиган бошқа деталлар тайёрланади.
Шуни хам айтиб ўтиш керакки, пўлатда графитнинг бўлиши унинг ишқаланиш вақтида ейилишга чидамлилигини оширади, чунки бундай пўлатдан ясалган деталнинг ейилиш процессида графит харрачалари ишқаланиш юзасига чиқиб қолади ва ёпишиш текисликлари буйича ажралиб, жуда юпқа япроқчалар хосил қилади-да, ишқаланаётган юзаларнйнг гадир-будурликлари оралиғини тулдириб, сурков материали вазифасини ўтайди. Бинобарин, ейилишга чидамли пўлат , сифатида графитланувчи пўлатлардан хам фойдаланиш мумкин.
Пўлатда графит цементитнинг қисман парчаланиши хисобига хосил бўлади, шу сабабли, бундай пўлатларда легирловчи элементлар сифатида углерод билан кремний миқдори кўпроқ бўлиши керак, чунки бу элементлар пўлатнинг графитланиш хоссасини оширади.
Графитланувчи баъзи пўлатларнинг химиявий таркибини келтириб ўтамиз (58-жадвал).
Графитланувчи пўлатларнинг қуйма ёки қиздириб туриб прокатлантан холатдаги структураси пластинкасимон перлит ва ортиқча карбидлардан иборат бўлади. Бундай пўлатларда тегишли миқдорда

5 8 - ж а д в а л





Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish