by five o’clock соат бешгача, by Saturday шанбагача, by the 15th of December 15 декабргача, by the end of the year йилнинг охиригача, by that time ўша вақтгача ва бошқа шу каби пайтни англатувчилар билан:
We had translated the article by five o’clock. Биз мақолани соат бешгача таржима қилиб бўлгандик (ёки бўлдик).
By the end of the year he had learnt to speak French. Йилнинг охиригача у француз тилини ўрганиб бўлган эди (ёки ўрганиб бўлди).
That plant had fulfilled its yearly plan of production by the 5th of December.
Бу завод йиллик ишлаб чиқариш режасини 5 декабргача бажариб бўлди.
Past Indefinite да ифодаланган ў т г а н з а м о н д а г и б о ш қ а иш-харакат билан:
They had shipped the goods when your telegram arrived. Телеграммангиз етиб келган (пайтда) да улар молларни жўнатиб бўлган эди.
Ушбу гапда ўтган замонда содир бўлган иккита иш-харакатни ажратиб кўрсатиш мумкин: биринчиси - They shipped the goods Улар молларни жўнатишди, иккинчиси - Your telegram arrived Телеграммангиз етиб келди. Гапдаги иккала иш-харакат хам ўтган замонда содир бўлган бўлса-да, биринчи иш-харакат иккинчи иш-харакатдан олдинроқ (иккинчи иш-харакат бошлангунига қадар) содир бўлиб тугаган. Бу ерда иккинчи иш-харакат орқали биринчи иш-харакатнинг содир бўлиб тугаш пайти ифодаланмоқда. Шунинг учун иккала иш-харакат when боғловчиси орқали боғланиб, пайт эргаш гапли қўшма гап хосил қилинган. Бошқасидан олдинроқ содир бўлиб тугаган иш-харакат Past Perfect замонида, унинг содир бўлиб тугаган пайтини кўрсатувчи, Past Perfect замони орқали ифодаланган иш-харакатдан кейинрок содир бўлган иш-харакат эса, юқорида берилган қоидага кўра, Past Indefinite замонида ишлатилган.)
We carefully examined the samples which they had sent us. Биз улар жўнатган намуналарни батафсил текшириб чиқдик.
We sent him a telegram yesterday as we had not received any letters from him for a long time. Биз узоқ вақт давомида ундан хат олмаганимиз сабабли, унга кеча телеграмма юбордик.
They informed us that they had shipped the goods. Улар молларни жўнатиб бўлганликлари хақида бизни хабардор қилди.
Келтирилган мисоллардан Past Perfect бош гапда хам, эргаш гапда хам ишлатилиши мумкинлигини кўриш мумкин.
Past Perfect нинг бўлишсиз шакли ўтган замондаги аниқ бир пайтгача с о д и р б ў л и б т у г а ш г а у л г у р м а г а н иш-харакатни ифодалашига эътибор беринг:
We had not reached the station when it began to rain. Ёмғир ёғишни бошлаганида биз вокзалга хали етиб бормаган (етиб боришга улгурмаган) эдик.
They had not yet loaded the goods when they received our telegram. Улар бизнинг телеграммамизни олганларида хали молларни юклаб бўлмаган (юклаб бўлишга улгурмаган) эдилар.
Past Perfect да ифодаланган иш-харакатнинг қайси пайтгача содир бўлиб тугаганлигини кўрсатувчи вақт ёки иш-харакат гапда берилмасдан бошқа гап билан кўрсатилиши мумкин:
As I was going to the station, it began to rain. Fortunately, I had taken an umbrella and (had) put on a coat. Станцияга кетаётганимда ёмғир ёғишни бошлади. Яхшиямки, мен зонтик олиб олган ва пальто кийиб олган эдим.
I received a letter from my brother yesterday. I had not heard from him for a long time. Мен кеча акамдан хат олдим. Ундан анчадан бери хабар олмаган эдим.
§ 41. Бирин-кетин содир бўлган икки ёки бир нечта иш-харакатлар содир бўлиш вақтига м у т а н о с и б р а в и ш д а кетма-кет берилса, ушбу иш-харакатлар Past Indefinite даги феъллар билан ифодаланади, бунда бир иш-харакат бошқасидан олдинроқ содир бўлган бўлса хам:
He arrived at the station, took a taxi and drove to the hotel. Then he went to the telegraph office and sent his wife a telegram. У вокзалга етиб келди, такси ушлади ва мехмонхонага кетди. Кейин у телеграфга борди ва турмуш ўртоғига телеграмма жўнатди.
He came home late in the evening. He had supper, read the newspaper and went to bed. У кечқурун уйга кеч келди. У кечки овқатни еди, газета ўқиди ва ухлашга ётди.
Агар иш-харакатларнинг содир бўлиш кетма-кетлиги илгарироқ содир бўлган иш-харакатларни кўрсатиб ўтиш билан б у з и л с а, кўрсатиб ўтилган ўша илгарироқ содир бўлган иш-харакатлар Past Perfect даги феъл билан ифодаланади:
He arrived at the station, took a taxi and drove to the hotel where he had reserved a room. He unpacked his things and wanted to go to the restaurant, but he remembered that he had promised his wife to wire to her on his arrival in Moscow. So he went to the telegraph office and sent her a telegram.
У вокзалга етиб келди, такси ушлади ва хона буюртма қилган мехмонхонасига кетди. У нарсаларини очди ва ресторанга бормоқчи бўлди, лекин у Москвага етиб келганлиги тўғрисида турмуш ўртоғига телеграмма жўнатишга ваъда берганлигини эслади. Шунинг учун у телеграфга борди ва унга телеграмма жўнатди.
He came home late in the evening. He had visited the Museum of Fine Arts and had been to a concert. He had supper, read the newspaper and, feeling tired, went to bed.
У кечқурун уйга кеч келди. У нафис санъатлар музейига борган ва концертда бўлган эди. У кечки овқатни еди, газета ўқиди ва, чарчаганини хис килиб, ухлашга ётди.
Биринчи мисолдаги arrived, took ва drove феъллари бирин-кетин содир бўлган иш-харакатлар халқасини ифодалайди, шунинг учун улар Past Indefinite да ишлатилган. Ушбу кетма-кетлик илгарироқ содир бўлган иш-харакатни келтириш билан бузилмоқда, шунинг учун илгарироқ содир бўлган иш-харакат Past Perfect да ишлатилмоқда (had reserved). Кейинчалик Past Indefinite да ифодаланган, кетма-кет содир бўлган иш-харакатлар кетма-кетлиги тикланмоқда (unpacked, wanted, remembered). Шундан кейин кетма-кетлик яна бир бор илгарироқ содир бўлган иш-харакатни келтириш билан бузилмоқда ва бу иш-харакатни ифодалаш учун Past Perfect қўлланилмоқда (had promised). Шундан сўнг кетма-кетлик яна тикланиб, кейинги кетма-кет содир бўлган иш-харакатлар Past Indefinite да ифодаланмоқда (went, sent).
Иккинчи мисолда кетма-кет содир бўлган came, had supper, read, went to bed иш-харакатлари кетма-кетлиги алохида гапда берилган илгарироқ содир бўлган, Past Perfect да ифодаланган иш-харакатлар орқали бузилмоқда: He had visited the Museum of Fine Arts and had been to a concert.
Do'stlaringiz bilan baham: |