The Future Perfect Continuous in the Past Tense
(Тугалланган давомли ўтган-келаси замон)
Future Perfect Continuous in the Past Tense нинг ясалиши
§ 61. Future Perfect Continuous in the Past худди Future Perfect Continuous каби ясалади, фарқи шуки, ушбу замоннинг ясалишида shall ва will нинг ўрнига тегишли равишда should хамда would ишлатилади: I should have been working, he would have been working, we should have been working, I should not have been working, he would not have been working ва бошқалар.
Future Perfect Continuous in the Past Tense нинг ишлатилиши
§ 62. Future Perfect Continuous in the Past бош гапидаги феъл ўтган замонда бўлган эргаш гапларда Future Perfect Continuous нинг ўрнига ишлатилади. Future Perfect Continuous каби, ушбу замон шакли жуда кам ишлатилади:
He said that by the first of June he would have been working at that plant for twenty years.
ЎТИМЛИ ВА ЎТИМСИЗ ФЕЪЛЛАР
(TRANSITIVE AND INTRANSITIVE VERBS)
§ 63. Инглиз тилида, ўзбек тилидаги каби, баъзи феъллар воситасиз тўлдирувчига эга бўлиши, яъни бирор шахс ёки предметга ўтадиган иш-харакатни ифодалаши, бошқалари эса воситасиз тўлдирувчини қабул килмаслиги мумкин.
Воситасиз тўлдирувчини қабул қила оладиган феъллар ў т и м л и феъллар дейилади:
He invited me to the concert. У мени концертга таклиф қилди.
I read newspapers in the evening. Мен кечқурун газета ўқийман.
Воситасиз тўлдирувчини қабул қила олмайдиган феъллар ў т и м с и з феъллар дейилади:
I live in Moscow. Мен Москвада яшайман.
My father arrived yesterday. Дадам кеча етиб келди.
Инглиз тилида жуда кўп холатларда бир феъл хам ўтимли, хам ўтимсиз феъл сифатида ишлатилиши мумкин. Ўзбек тилида бундай феълларга иккита хар хил феъл шакли тўғри келади, бу иккала феъл шакли бир-биридан ўтимсиз феълда феъл нисбатлари ясовчи аффиксларнинг мавжудлиги билан фарқ қилади; айрим холларда эса иккала феъл тамомила турлича бўлади:
Феъл
|
Ўтимли
|
Ўтимсиз
|
to open
|
очмоқ
|
очилмоқ
|
He opened the door.
|
The library opened at 10 o’clock.
|
У эшикни очди.
|
Кутубхона соат 10 да очилди.
|
to begin
|
бошламоқ
|
бошланмоқ
|
I begin work at nine o’clock.
|
Our English lessons begin at nine o’clock.
|
Мен ишни соат 9 да бошлайман.
|
Бизнинг инглиз тили дарсларимиз соат 9 да бошланади.
|
to drop
|
тушириб юбормоқ
|
тушмоқ
|
He dropped his pencil.
|
The apple dropped to the ground.
|
У қаламини тушириб юборди.
|
Олма ерга (узилиб) тушди.
|
to grow
|
етиштирмоқ
|
ўсмоқ
|
They grow wheat.
|
Beautiful flowers grow in the garden.
|
Улар буғдой етиштирадилар.
|
Боғда чиройли гуллар ўсади.
|
Инглиз тилидаги ўтимли ва ўтимсиз феъллар доим хам ўзбек тилидаги ўтимли хамда ўтимсиз феълларга мувофиқ келавермайди. Инглиз тилидаги ўтимли феъл ўзбек тилида ўтимсиз хисобланиши, ёки аксинча, инглиз тилидаги ўтимсиз феъл ўзбек тилида ўтимли хисобланиши мумкин:
He approached the house. У уйга яқинлашди. (Ушбу гапда яқинлашмоқ феъли инглиз тилида ўтимли, ўзбек тилида эса ўтимсиз феъл хисобланади).
She is waiting for her brother. У акасини кутмоқда. (Ушбу гапда кутмоқ феъли инглиз тилида ўтимсиз, ўзбек тилида эса ўтимли хисобланади).
Do'stlaringiz bilan baham: |