§ 72. «was (were) + Past Participle» қўшма кесими ва Past Perfect Passive ўзбек тилига мажхул нисбатдаги сифатдош ва эди тўлиқсиз феъли ёрдамида таржима қилинади:
The streamer was unloaded when
the agent arrived at the port. Агент портга келганида пароход юкдан
The streamer had been unloaded бўшатилган эди.
when the agent arrived at the port.
Юқорида берилган икки гапнинг фарқи, «am (is, are) + Past Participle» қўшма кесимли гап билан феъли Present Perfect Passive да бўлган гаплар ўртасидаги фарқ билан бир хилдир, яъни:
Биринчи гапда «was (were) + Past Participle» қўшма кесими (was unloaded) фақат ўтган замонда кўрсатиб ўтилган вақтдаги пароход турган х о л а т н и - агент келган пайтда пароход юкдан бўшатилган холатда, яъни юксиз турганлигини ифодалайди. Иккинчи гапда Past Perfect Passive (had been unloaded) ўтган замонда кўрсатиб ўтилган вақтгача пароход устида бажарилган и ш – х а р а к а т н и, шунингдек, шу иш-харакат натижасида кўрсатиб ўтилган вақтда пароход турган х о л а т н и ифодалайди.
Шундай қилиб, ўзбек тилидаги кесими мажхул нисбатдаги сифатдош ва эди тўлиқсиз феълидан тузилган гап инглиз тилига икки восита орқали таржима қилиниши мумкин (ўтган замондаги пайтни кўрсатувчи бошқа иш-харакат мавжуд бўлганида):
Агент портга келганида пароход юкдан бўшатилган эди:
The streamer was unloaded when the agent arrived at the port.
The streamer had been unloaded when the agent arrived at the port.
Биз қайтиб келганимизда товарлар қадоқланган эди:
The goods were packed when we returned.
The goods had been packed when we returned.
Агент келганида пароход матрослар томонидан аллақачон юкдан бўшатилган эди, Биз қайтиб келганимизда товарлар эндигина қадоқланган эди каби гаплардаги аллақачон, маторослар томонидан, эндигина сўзлари кесим иш-харакатни ифодалаётганлигини кўрсатади, шунинг учун бундай турдаги гапларни фақат Past Perfect Passive воситасида таржима қилиш лозим бўлади: The streamer had already been unloaded by the sailors when the agent arrived at the port. The goods had just been packed when we returned.
§ 73. «shall (will) be + Past Participle» қўшма кесими ва Future Perfect Passive ўзбек тилига мажхул нисбатдаги сифатдош ва бўлмоқ кўмакчи феъли билан таржима қилинади:
The streamer will be unloaded
when the agent arrives at the port. Агент портга келганида пароход
The streamer will have been unloaded юкдан бўшатилган бўлади.
when the agent arrives at the port.
Тахлил қилиб ўтилган холатларга ўхшаб, қўшма кесим (will be unloaded) фақатгина агентнинг портга келиш вақтидаги пароходнинг х о л а т и н и, Future Perfect Passive (will have been unloaded) эса агент портга келмасидан олдин пароходнинг устида бажарилган и ш – х а р а к а т н и, шу билан бирга, ушбу иш-харакат натижасида пароход турган х о л а т ифодаланмоқда.
Шундай қилиб, ўзбек тилидаги кесими мажхул нисбатдаги сифатдош ва бўлмоқ кўмакчи феълидан тузилган гап инглиз тилига икки восита орқали таржима қилиниши мумкин:
Агент портга келганида, пароход юкдан бўшатилган бўлади:
The streamer will be unloaded when the agent arrives at the port.
The streamer will have been unloaded when the agent arrives at the port.
Биз қайтиб келганимизда, товарлар қадоқланган бўлади:
The goods will be packed when we return.
The goods will have been packed when we return.
Агент портга келганида, пароход аллақачон матрослар томонидан юкдан бўшатилган бўлади каби гаплардаги аллақачон, матрослар томонидан сўзлари кесимнинг иш-харакатни ифодалаётганини кўрсатиб туради, шунинг учун бундай турдаги гаплар фақат Future Perfect Passive воситасида таржима қилиниши лозим: The streamer will have been unloaded by the sailors when the agent arrives at the port.
Do'stlaringiz bilan baham: |