М о р ф о л о г и я сўз туркумлари


ИККИ ЁКИ БИР НЕЧТА ЭРГАШ ГАПЛИ ЭРГАШГАН ҚЎШМА ГАП



Download 1,69 Mb.
bet296/304
Sana24.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#183807
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   304
Bog'liq
Качалова Инглиз тили грамматикаси

ИККИ ЁКИ БИР НЕЧТА ЭРГАШ ГАПЛИ ЭРГАШГАН ҚЎШМА ГАП

§ 133. Икки ёки бир нечта эргаш гапли қўшма гаплар турли кўринишларда бўлади:


1. Эргаш гаплар бош гапнинг бир бўлагига боғланиши ва бир сўроққа жавоб бўлиши мумкин:
The newspapers report that the delegation has arrived and that the negotiations will begin tomorrow. Газеталар делегация келганлигини ва музокаралар эртага бошланишини хабар қилмоқда.
Ушбу мисолда иккала эргаш гаплар бош гапдаги бир бўлакка – кесим (report) га боғланган ва бир хил сўроққа (what? нима?) жавоб бўлиб, тўлдирувчи эргаш гаплар хисобланади.
2. Эргаш гаплар бош гапнинг бир бўлагига боғланган бўлиши, лекин, турли сўроқларга жавоб бўлиши мумкин:
As soon as he saw me, he asked me whether the manager had returned from Moscow. У мени кўргач, у мендан бошқарувчи Москвадан келганми эканлигини сўради.
Мазкур мисолда иккала эргаш гаплар бош гапдаги бир бўлакка – кесим (asked) га боғланган. Биринчи эргаш гап when? қачон? сўроғига жавоб бўлиб, пайт эргаш гап хисобланади. Иккинчи эргаш гап what? нима? сўроғига жавоб бўлиб, тўлдирувчи эргаш гап хисобланади.
3. Эргаш гаплар бош гапнинг турли бўлакларига боғланган бўлиши ва турли сўроқларга жавоб бўлиши мумкин:
While we were discharging the S.S. “Pskov”, we diacovered some bags which were damaged by sea water. Биз “Псков” пароходини юкдан бўшатаётганимизда, денгиз сувидан зарарланган бир нечта қопларни топиб олдик.
Мазкур мисолда эргаш гаплар бош гапнинг турли бўлакларига тегишли: биринчи эргаш гап кесим (discovered) га боғланган ва when? қачон? сўроғига жавоб бўлиб, пайт эргаш гап хисобланади; иккинчи эргаш гап тўлдирувчи (some bags) га боғланган ва what? қандай? сўроғига жавоб бўлиб, аниқловчи эргаш гап хисобланади.

  1. Эргаш гаплар нафақат бош гапга, балки, бошқа эргаш гапга хам боғланган бўлиши мумкин:

He said that the agents would send us a telegram as soon as the streamer arrived. У пароход етиб келиши билан бизга телеграмма юборишини айтди.
Ушбу мисолда биринчи эргаш гап – тўлдирувчи эргаш гап – бош гапнинг кесими said га боғланган; иккинчи эргаш гап эса – пайт эргаш гап – биринчи эргаш гапнинг кесими would send га боғланган.



Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish