§ 130. Шарт гапларда кесимни ифодалаш йўллари умумий жадвали
Шарт гапларнинг турлари
|
Хусусиятлари
|
Шарт
|
Натижа
|
Таржимаси
|
Биринчи тур
|
келаси замонга тегишли бўлади33
|
If he comes,
If he should come,
Should he come,
|
I shall be glad.
|
Агар у келса, мен хурсанд бўламан.
|
Иккинчи тур
|
х о з и р г и ёки к е л а с и замонга тегишли бўлади
|
If he came,
If he should come,
Should he come,
If he were to come,
Were he to come,
|
I should be glad.
|
Агар у келганида, мен хурсанд бўлар эдим.
|
Учинчи тур
|
ў т г а н замонга тегишли бўлади
|
If he had come,
Had he come,
|
I should have been glad.
|
Агар у келганида эди, мен хурсанд бўлган бўлар эдим.
|
Шарт гаплар иштирок этган қўшма гапларда замонлар мослашуви
§ 131. 1. Б и р и н ч и турдаги шарт гаплар, феъли ўтган замонда бўлган бошқа гапга тобеъ бўлганида, шарт гапларнинг бош ва эргаш қисмларидаги феълларнинг шакллари замонлар мослашуви қоидаларига асосан ўзгаради, яъни Present Indefinite шакли Past Indefinite га, Future Indefinite эса Future Indefinite in the Past га алмашади:
If I see him, I shall tell him about it. Агар уни кўрсам, унга бу хақида айтаман.
I said that if I saw him, I should tell him about it. Уни кўрсам, мен унга бу хақида айтишимни айтдим.
2. Иккинчи ёки учинчи турдаги шарт гап, феъли ўтган замонда бўлган бошқа гапга тобеъ бўлганида, шарт гапларнинг бош ва эргаш қисмларидаги феълларнинг шакллари ўзгаришсиз қолади:
If I saw him, I should tell him about it. Агар уни кўрганимда, мен унга бу хақида айтар эдим.
I said that if I saw him, I should tell him about it. Мен уни кўрганимда, унга бу хақида айтар эдим деб айтдим.
If I had seen him, I should have told him about it. Агар уни кўрганимда эди, мен унга бу хақида айтган бўлар эдим.
I said that if I had seen him, I should have told him about it. Мен уни кўрганимда эди, унга бу хақида айтган бўлар эдим деб айтдим.
Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, феъли ўтган замон шаклидаги гапга тобеъ бўлган биринчи ва иккинчи турдаги шарт гаплар шаклан мос келади (I said that if I saw him, I should tell him about it). Бундай шарт гапларни ўзбек тилига таржима қилиш ва ушбу гап шарт гапларнинг қайси турига мансуб эканлигини фақат контекстдан аниқлаш мумкин бўлади.
§ 132. И к к и н ч и ёки у ч и н ч и турдаги шарт гапларга тобеъ бўлган эргаш гапдаги феъл, ўтган замондаги феълга тобеъ бўлган эргаш гапда қўлланилиши лозим бўлган замонда, қўлланилади (замонлар мослашувига асосан):
If I saw him, I should tell him that you wanted to speak to him. Агар уни кўрсам, унга у билан гаплашишни хохлаганингизни айтар эдим.
If I saw him, I should tell him that you had returned from Moscow. Агар уни кўрсам, унга сизнинг Москвадан қайтиб келганингизни айтар эдим.
If I told him that you would come tomorrow, he would be very glad. Агар унга эртага келишингизни айтсам, у хурсанд бўлар эди.
If I had seen him, I should have told him that you wanted to speak to him. Агар уни кўрганимда эди, унга сизнинг у билан гаплашмоқчи эканлигингизни айтган бўлар эдим.
If I had seen him yesterday, I should have told him that you had returned from Moscow. Агар кеча уни кўрганимда эди, унга сизнинг Москвадан қайтиб келганингизни айтган бўлар эдим.
If I had told him that you would come, he would have been very glad. Агар унга сизнинг келишингизни айтганимда эди, у жуда хурсанд бўлган бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |