М о р ф о л о г и я сўз туркумлари
Качалова Инглиз тили грамматикаси
МОДАЛ ФЕЪЛЛАР (MODAL VERBS) УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР § 135. Can (coiuld), may (might), must, ought, need феъллари м о д а л феъллар (Modal Verbs) деб номланган гурухга киритилади. Модал феъллар мустақил холда ишлатилмайди, улар фақатгина асосий феълнинг инфинитив шакли билан биргаликда ишлатилади. Улар асосий феъл томонидан ифодаланган иш-харакатни бажаришга имконият, илож, қодирлик, эхтимоллик, зарурликни англатади. Модал феъллар асосий феълнинг инфинитив шакли билан биргаликда гапда қўшма феъл кесим вазифасида ишлатилади: He can do it himself. У уни ўзи қила олади. They may come tonight. Улар, эхтимол, бугун кечқурун келар (Улар бугун кечқурун келиши мумкин). I must speak to him. Мен у билан гаплашишим керак. This work ought to be done at once. Бу ишни тезда қилиш керак. You needn’t do it. Буни қилишингиз шарт эмас. Модал феъллар т ў л и қ с и з феъллар (Defective Verbs) хисобланади, чунки улар бошқа феъллар эга бўлган шаклларнинг барчасига тўлиқ эга бўла олмайди. Can ва may феъллари хозирги хамда ўтган замон шаклларига эга: can – could, may – might. Must, ought ва need феъллари фақат хозирги замон шаклига эга. Модал феъллар инфинитив, сифатдош ва герундий, яъни ноаниқ шаклларга эга эмас. Модал феъллардан сўнг келувчи инфинитив to юкламасисиз ишлатилади. Ought феъли бундан мустасно, яъни ушбу феълдан кейин инфинитив to юкламаси билан ишлатилади: I can do it. Мен буни қила оламан. You may take it. Сиз уни олишингиз мумкин. I must go there. Мен у ерга боришим керак. You needn’t do it. Буни қилишингиз шарт эмас. Лекин: You ought to help him. Сиз унга ёрдам беришингиз керак. Хозирги замон 3-шахс бирликда модал феъллар –s қўшимчасини олмайди: He can do it. He may take it. He must go there. He ought to help him. Need he do it? Сўроқ шакли to do ёрдамчи феълисиз ясалади, бунда модал феъл эгадан олдинга қўйилади: Can you do it? May I take it? Must he go there? Ought he to help him? Need he do it? Бўлишсиз шакли not юкламасини модал феълдан кейин қўйиш билан ясалади. Хозирги замонда can феъли not билан қўшиб ёзилади: He cannot do it. You may not take it. He must not go there. He ought not to help him. He need not do it. Сўзлашувда бўлишсиз шаклида одатда қуйидаги қисқартмалар ишлатилади: cannot = can’t could not = couldn’t may not = mayn’t might not = mightn’t must not = mustn’t ought not = oughtn’t need not = needn’t Download 1,69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |