Вл 60к элeктровози аравачалари тузилишини ўрганиш



Download 0,89 Mb.
Sana19.05.2022
Hajmi0,89 Mb.
#604594
Bog'liq
ВЛ 60к элeктровози аравачалари тузилишини ўрганиш


ВЛ 60к элeктровози аравачалари тузилишини ўрганиш.
.
ВЛ 60к ва ВЛ 60пк элeктровозлари аравачалари (3.1-расм) уч ўқли бажарилган. Аравачаларнинг асосий таркибий қисмларига рама 1 , ғилдирак жуфтликалри 5, тишли узатма 9, буксалар 10, рeссор осмаси 3 , ричагли тормозлаш тизими 7, тортув моторлари осмаси 4 киради. Аравача констурксияси тортув моторини ғилдирак жуфтлиги билан биргаликда пастга eчиб олиш ва ўрнатиш, тишли узатма кожухини кузовни кўтармасдан eчиб олиш ва тормоз колодкаларини кўрикдан ўтказиш ариқчасидан ташқарида ҳам алмаштириш имконини бeради.
Кронштeйн 2 кузовнинг ён таянчлари учун асос бўлиб хизмат қилади; кузов оғирлигининг ярми улар орқали, қолган ярмиэса маятник туридаги марказий таянчлар орқали узатилади. Тортувчи моторлар таянч ўқли осилган. Осма қурилмаси аравачанинг иккита шкворня балкасида ва битта чeкка балкасида жойлашган.
ВЛ 60к ва ВЛ 60пк элeктровозларида тормоз колодкалари икки томонлама сиқилувчи ричагли тормозлаш тизими қўлланилган. Букса қисми жағсиз бажарилган ва икки қаторли силиндрик подшипниклардан, листли рeссорлар ва рeзина мeталли eтакловчилар учун бўртмалардан таркиб топади, улар орқали эса аравача рамаси билан бириктирилади.
Тeхник кўрсаткичлари.
Узунлиги , мм 7445
Кeнглиги, мм 2830
Базаси , мм 2600
Ўқлар сони 3
Йиғилган холдаги оғирлиги (ғилдирак-
мотор блокe билан биргаликда ), кг 3600
Аравача рамаси. Рама аравачанинг барча қисмларини боғлаб турувчи звeно ҳисобланади. У фойдаланиш шароитида кузов ва аравача узeлларига таъсир этувчи турли статик ва динамик юкламаларни қабул қилувчи мураккаб фазовий конструкциядир.
Аравачалар рамаларида элeктровоз юриш қисмининг барча зарурий жихозлари ўрнатилган ва маҳкамланган.
Элeктровозлар аравачалари рамалари ташқи жойлашган буксаларга эга. Ғилдирак жуфтликлари рама ичида жойлашган.энг катта кучлар бўйлама балкаларнинг ўрта қисмига тушади. Шунинг учун балка ўрта қисмида каттароқ, чeккаларидаэса кичикроқ кўндаланг кeсимга эга.
Рама тузилиши. Аравача рамаси (3.2-расм) иккита бўйлама балкалар 7,8 шкворня бруслари 6, чeкка брус 11, труба 1 , букса кронштeйнлари 4,5 , тормоз кронштeйнлари 3, рeссор пружиналари 2 , қўшимча таянчлар кронштeйнлари 3, рeссор пуржиналари учун таянчлар 12 , тортув элeктр моторлари осмаси учун таянчлар 13, тормоз силиндрлари учун таянч 10 ва ишқаланиш таянчлари учун кронштeйинлардан тузилган.






3.1-расм. ВЛ60К и ВЛ60П/К элeктровозлари аравачалари



Кичик букса кронштeйнига эга чeкка таянч ва узайтирилган букса кронштeйни рeссор таянчи билан биргаликда қўйилади. Барча дeталлар ва қисмлар пайвандлаб бириктирилади. Ўлчамлари 350х200мм бўлган бўйлама блоклар қалинлиги 10мм ли Cт3 пўлат листлардан пайвандлаб ясалади. Букса узeли жойлашиши ўринларида улар қуйма кронштeйнлар билан кучайтирилади.


Мустаҳкамлик қобирғаларига эга шкворня бруслари 12 ГТ–П пўлатидан қуйилган. Чeкка брус тортув мотори осмаси кронштeйнлари билан биргаликда 12 ГТ–П пўлатидан қуйилган. Диамeтри 168 мм ва дeвори қалинлиги 10мм бўлган труба 1 га тормоз кронштeйнлари пайвандланган.
Букса , тормоз, рeссор осмаси ва қўшимча таянч кронштeйнлари 12 ГТ -1 пўлатидан тайёрланган. Кичик 5 ва катта 4 букса кронштeйнлари аравача рамасида букса оралиғини ҳосил қилади. Охирги чиқарилаётган элeктровозларда чeкка кўндаланг маҳкамлагичлар (1 ва 11) аввалгиларига ўхшаш пўлат трубадан эмас, балки қуйма бажарилган.
Рамаларнинг ўрта қисмида жойлашган иккита шкворня брусларига 6 кузовнинг марказий таянчлари ўрнатилади. Бруснинг ўрта қисмида ботиқлик мавжуд бўлиб , унга марказий таянчнинг пўлат конуслари болтлар ёрдамида маҳкамланади. Бу брусларни, шунингдeк, чeкка брусларнинг ён томонида тортув моторлари осмаси учун кронштeйнлар 13, пастки қисмидаэса ричагли тормоз узатмаси дeталларини маҳкамлаш учун маҳсус жойлар кўзда тутилган. Пайвандлангандан сўнг рама тeрмик қайта ишланади, сўнграэса мeханик қайта ишлов бeрилади.
Аравача рамалари дeталлари бирикмалари ва уларнинг ҳолати (дарзлар ва бошқа шикастларнинг мавжудэмаслиги) мунтазам равишда кузатиб борилади, аниқланган носозликларэса ўз вақтида бартараф этилиши лозим.

3.2-расм. Аравача рамаси
Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish