М о р ф о л о г и я сўз туркумлари


§ 91. To be, to have, to do, shall (should), will (would)



Download 1,69 Mb.
bet125/304
Sana24.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#183807
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   304
Bog'liq
Качалова Инглиз тили грамматикаси

§ 91. To be, to have, to do, shall (should), will (would) феъллари ё р д а м ч и феъллар (Auxiliary Verbs) хисобланади, чунки улар ёрдамида феълларнинг турли мураккаб шакллари ясалади. Улар феълнинг тусланишида мухим роль ўйнайди, чунки ушбу феъллар, Present ва Past Indefinite нинг бўлишли шаклларидан ташқари, барча феъл замонларини ясашда иштирок этади. Ёрдамчи феъллар мустақил холда маънога эга эмас ва замон, шахс, сон, майл ва хоказоларни кўрсатиб, турли грамматик маъноларнигина ифодалайди. Иш-харакатнинг ўзини эса ёрдамчи феъллар билан бирга келадиган асосий феъл ифодалайди. Ёрдамчи феъллар ўзига урғу олмайди:
I am reading. Мен ўқияпман.
They have come. Улар келди.
Do you speak English? Инглизча гапирасизми?
He will return soon. У тезда қайтади.
Изох: Лекин, ёрдамчи феъллар қуйидаги холларда урғу олади:

  1. олдинроқ ишлатилган феълни такрорламаслик учун унинг ўрнига қўлланилганида:

- Do you speak English? – Инглизча гапирасизми?
- Yes, I do. – Ха, гапираман.

  1. сўзловчи асосий феъл билан ифодаланган маънони таъкидлашни хохлаганида:

But I have done it. Ахир мен уни қилиб бўлганман-ку.
To be, to have, shall (should), will (would) баъзан зарурият, хохиш-истак, иш-харакатни бажаришга мақсадни ифодалаб, модал маънога эга бўлади.
To be, to have, to do феъллари асосий феъл сифатида хам ишлатилади: to be бўлмоқ, to have эга бўлмоқ, to do бажармоқ.


To be феъли


§ 92. Present Indefinite да to be феъли, бошқа феъллардан фарқли равишда, 1- ва 3-шахс бирлик учун хамда кўпликда барча шахслар учун алохида шаклларга эга: I am, he (she, it) is, we (you, they) are.
Past Indefinite да to be феъли, бошқа феъллардан фарқли равишда, бирлик ва кўплик учун алохида шаклларга эга: I (he, she, it) was, we (you, they) were.
Present ва Past Indefinite нинг с ў р о қ шаклида феъл эгадан олдин қўйилади:
Am I ? Was I?
Present ва Past Indefinite нинг б ў л и ш с и з шакли феълдан кейин қўйиладиган not юкламаси ёрдамида ясалади: I am not, I was not.
Бошқа барча феъл замонлари умумий қоидага асосан ясалади.
To be феъли Continuous гурухи замонларидан фақат иккитасига эга – Present ва Past. Улар, асосан, мажхул нисбатнинг тегишли замонларини ясашда ишлатилади: I am being invited, I was being invited.
To be феъли Perfect Continuous гурухи замонларида ишлатилмайди.
Буйруқ майлининг бўлишсиз шакли do not (don’t) ёрдамида, яъни умумий қоидага асосан, ясалади: Don’t be angry. Жахлингиз чиқмасин. Don’t be late. Кеч қолманг.
Сўзлашувда Present Indefinite нинг бўлишли шаклида одатда қуйидаги қисқартмалар ишлатилади:
I am = I’m [aım] we are = we’re [wıә]
he is = he’s [hi:z] you are = you’re [juә]
she is = she’s [∫i:z] they are = they’re
it is = it’s [ıts]
Present ва Past Indefinite нинг бўлишсиз шаклида қуйидаги қисқартмалар ишлатилади:
I am not = I’m not
he is not = he’s not ёки he isn’t [ıznt]
she is not = she’s not ёки she isn’t
it is not = it’s not ёки it isn’t
we are not = we’re not ёки we aren’t [α:nt]
you are not = you’re not ёки you aren’t
they are not = they’re not ёки they aren’t
I (he, she, it) was not = I (he, she, it) wasn’t

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish