Артиклнинг саналмайдиган отлар билан ишлатилиши
Артикл хамда some ва any олмошларининг моддий предметларни англатувчи отлар билан ишлатилиши
§ 15. М о д д и й п р е д м е т л а р н и а н г л а т у в ч и отлар (Material Nouns) а р т и к л с и з, some, any олмошлари хамда а н и қ а р т и к л билан ишлатилиши мумкин:
§ 16. М о д д и й п р е д м е т л а р н и а н г л а т у в ч и отлар (Material Nouns) қуйидаги холларда а р т и к л с и з ишлатилади:
Моддий предмет хақида у м у м и й м а ъ н о д а, яъни у қандай бўлса шундайлигича гапирилганида:
Water is necessary for life. Сув хаёт учун зарурдир.
Salt can be obtained from sea water. Тузни денгиз сувидан олиш мумкин.
I like milk. Мен сутни яхши кўраман.
Бир предмет бошқа предметга қ а р а м а – қ а р ш и қўйилганида. Бунда бошқа предмет кўрсатилмасдан, фақатгина назарда тутилган бўлиши мумкин:
Which do you prefer: tea or coffee? Қай бирини афзал кўрасиз: чойними ёки кофеними?
This streamer burns oil (and not coal). Бу пароход ёқилғи сифатида (кўмир эмас) нефт ёқади.
§ 17. Моддий предметларнинг н о а н и қ м и қ д о р и, уларнинг қ а н д а й д и р қ и с м и хақида гапирилганида, ушбу отлар some ёки any олмошларидан бири билан ишлатилади. Some олмоши б ў л и ш л и гапларда озгина маъносида, any олмоши эса с ў р о қ ва б ў л и ш с и з гапларда ишлатилади. Ушбу холатда some ва any олмошларини ўзбек тилида махсус сўзлар орқали таржима қилишга зарурат сезилмайди:
I have bought some butter. Мен ёғ сотиб олдим – Бўлишли гап.
Bring me some water. Менга (озроқ) сув олиб келинг – Бўлишли гап.
Isn’t there any sugar in the sugar basin? Шакар идишда шакар йўқми? – Сўроқ гап.
There is not any ink in the inkpot. Сиёхдонда сиёх йўқ – Бўлишсиз гап.
Моддий предметларнинг ноаниқ миқдорини ифодалаш учун some ва any олмошларидан ташқари much кўп, little оз, кам, a little бироз сўзлари ишлатилади:
There is very much water in the well. Қудуқда жуда кўп сув бор.
He poured very little milk into the glass. У стаканга жуда оз (кам) сут қуйди.
Изох: Ноаниқ миқдорни ифодалаш учун инглиз тилида some ва any олмошлари ишлатилса-да, кўп холларда ўзбек тилида ушбу сўзлар алохида сўзлар билан таржима қилинмайди. Лекин инглиз тилида ноаниқ мидорни ифодаловчи сўзларни ташлаб кетиш мумкин эмас. Агар Buy some bread гапида some олмоши олиб ташланса, гап предметнинг ноаниқ миқдори хақида эмас, балки бир предметга қарама-қарши қўйилган бошқа бир предмет хақида боради. Buy bread гапи Нон сотиб олинг, яъни бошқа нарса эмас; сўзловчи бу билан айнан нон сотиб олиш кераклигини таъкидлайди. Ўзбек тилида ушбу маънони ифодалашда нон сўзига урғу бериб айтилади.
Худди шунингдек, Is there any water in the bottle? (1) гапидаги any олмоши олиб ташланса, гапнинг маъноси ўзгаради. Is there water in the bottle? (2) гапи Бутилкада сув борми (ёки бошқа бир суюқлик борми)? ёки Бутилкадаги сувми? деган маънони беради. Биринчи гапда сўзловчи бутилкада сув туришини олдиндан билади, у бутилкада сув бор-йўқлигини сўрамоқда; иккинчи гапда сўзловчи бутилкада нима туришини олдиндан билмайди, шу сабабли у бутилкадаги суюқлик нима эканлигини сўрамоқда.
§ 18. Моддий предметларни ифодаловчи отлар, ушбу предметларнинг а н и қ миқдори хақида гапирилганида, а н и қ артикл билан ишлатилади, хусусан:
Жорий холатдан ёки гапнинг маъносидан гап предетнинг а й н а н қ а н д а й миқдори хақида бораётганлиги аниқ тушунилса:
Pass me the bread, please. Илтимос, менга нонни узатиб юборинг. (Гап столнинг устида турган, сўзловчига ва тингловчига аниқ бўлган, аниқ миқдордаги нон хақида бормоқда. Таққосланг: Pass me some bread, please. Илтимос, нон узатиб юборинг. Ушбу гапда узатилиши лозим бўлган ноннинг миқдори ноаниқ.)
Bring the milk from the kitchen. Ошхонадаги сутни олиб келинг. (Ушбу гапда ошхонадаги мавжуд сутнинг хаммаси, яъни аниқ миқдори назарда тутилмоқда. Таққосланг: Bring me some milk from the kitchen. Ошхонадаги сутдан олиб келинг. Бу гапда эса сутнинг айнан қандай миқдори олиб келиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилмаган.)
We shall ship the ore next week. Биз рудани келаси хафта жўнатамиз. (Мазкур гапда аниқ миқдордаги, яъни жўнатиш учун олдиндан тайёрлаб қўйилган руданинг хаммаси назарда тутилган.)
Предметнинг олдинроқ айтиб ўтилган маълум бир миқдори хақида матнда ёки сухбатда я н а г а п и р и л с а:
I bought some cheese and some butter. The cheese was not very good, but the butter was excellent. Мен пишлоқ ва ёғ сотиб олгандим. Пишлоқ унчалик яхши эмас эди, лекин ёғ эса ажойиб эди.
The waiter brought me some tea and some milk. I drank the tea but did not drink the milk. Официант менга чой ва сут олиб келди. Мен чойни ичдим, лекин сутни эса ичмадим.
Мазкур предметнинг муайян миқдорини ушбу предмет тааллуқли бўлган синфнинг бошқа предметларидан а ж р а т и б т у р и ш г а хизмат килувчи а н и қ л о в ч и г а, яъни индивидуаллаштирувчи аниқловчига эга бўлган предмет номлари билан:
Do'stlaringiz bilan baham: |