The poor in New York live in slums. Нью-Йоркда камбағаллар кулбаларда яшайдилар.
The wounded were taken to the hospital. Яраланганлар касалхонага олиб кетилди.
Артиклнинг аниқловчига эга бўлган, саналадиган отлар билан ишлатилиши
§ 9. Артиклнинг аниқловчига эга бўлган отлар билан ишлатилиши аниқловчининг характерига боғлиқ бўлади.
И н д и в и д у а л л а ш т и р у в ч и аниқловчи муайян шахс(лар) ёки предмет(лар)ни ўша синфнинг бошқа барча шахслари ёки предметларидан ажратиб турувчи индивидуал белги бўлиб хизмат қилади. И н д и в и д у а л л а ш т и р у в ч и аниқловчи мавжуд бўлганида, от а н и қ артикл билан ишлатилади:
I liked the film (от) that I saw yesterday (индивидуаллаштирувчи аниқловчи). Кеча кўрган фильмим менга ёқди.
The telegram (от) brought by the secretary (индивидуаллаштирувчи аниқловчи) was very important. Котиба олиб келган телеграмма жуда мухим эди.
The walls of my room are painted blue. Хонамнинг деворлари кўк рангга бўялган.
The apples on that tree are quite ripe. Бу дарахтдаги олмалар ғарқ пишган.
Эътибор беринг: юқоридаги гаплардаги отлар (фильм, телеграмма, деворлар, олмалар) ўзлари тегишли бўлган синфнинг бошқа барча предметларидан алохида ажратиб кўрсатилмоқда.
К л а с с и ф и к а ц и я к и л у в ч и (туркумлаштирувчи) аниқловчи шахс(лар) ёки предмет(лар)нинг муайян бир синфга киритилиш белгиси вазифасини бажаради. К л а с с и ф и к а ц и я к и л у в ч и аниқловчи мавжуд бўлганида, б и р л и к д а г и от н о а н и қ артикл билан, к ў п л и к д а эса а р т и к л с и з ищлатилади:
A letter which is written in pencil is difficult to read. Қаламда ёзилган хатни ўкиш қийин.
A rectangle with equal sides is called a square. Тенг томонли тўртбурчак квадрат дейилади. Кўпликда: Rectangles with equal sides are called squares.
И з о х л о в ч и аниқловчи предмет ёки шахсни изохлаш ёки у хақида қўшимча маълумот бериш вазифасини бажаради. Бу холатда аниқловчи отнинг қайси артикл билан ишлатилиши кераклигига т а ъ с и р к ў р с а т м а й д и, бунда от, аниқловчининг мавжудлигидан қатъий назар, у м у м и й қ о и д а л а р г а асосан аниқ ёки ноаниқ артикл билан, ёки some, any олмошлари билан ишлатилади:
We went to the lake, which was very stormy that day. Биз ўша куни бўронли бўлган кўлга бордик.
I have a wonderful clock, which is one hundred years old. Менда юз йиллик ажойиб соат бор.
They have sold a cargo of 6000 tons of ore. Улар 6000 тонналик руда юкини сотишди.
We have ordered some engines of 2000 H.P. each. Биз хар бири 2000 от кучига эга бўлган моторларни буюртма қилдик.
§ 10. Аниқловчи о д д и й ёки о р т т и р м а даражадаги сифат билан ифодаланганида, ушбу сифатнинг мавжудлиги артиклнинг қўлланилиш холатига т а ъ с и р қ и л м а й д и. Бунда от, сифатнинг мавжудлигидан қатъий назар, у м у м и й қ о и д а л а р г а асосан аниқ ёки ноаниқ артикл билан, ёки some, any олмошлари билан ишлатилади:
Give me a red (сифат) pencil (от). Менга қизил қалам беринг.
I cannot find the red pencil which you gave me yesterday. Мен сиз кеча берган қизил қаламни тополмаяпман.
I want a bigger trunk. Менга каттароқ бир чамадон керак.
I’ll carry the bigger trunk (of the two). Мен (иккита чамадондан) каттароғини кўтараман.
§ 11. Аниқловчи о р т т и р м а д а р а ж а д а г и с и ф а т билан ифодаланганида, от а н и қ артикл билан ишлатилади, чунки, бундай аниқловчи индивидуаллаштирувчи хисобланади (яъни, энг яхши, энг баланд, энг узун ва хоказо нарса ф а қ а т б и т т а бўлади):
Moscow has the best underground in the world. Москва дунёдаги энг яхши метрога эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |