Porter, take the trunk to the custom-house, please. Юк ташувчи, бу чамадонни божхонага олиб боринг.
§ 33. Оиланинг аъзолари номлари – father, mother, uncle ва хоказолар муайян бир оиланинг аъзолари сифатида қўлланилганида атоқли отлар сифатида кўрилади ва артиклсиз ишлатилади. Бунлай холларда улар бош харф билан ёзилади:
I’ll ask Father about it. Мен дадамдан бу хақида сўрайман.
§ 34. Бир қатор холатларда атоқли отлар билан а н и қ артикл ишлатилади:
К ў п л и к д а қўлланилган фамилиялардан олдин – ўша оиланинг аъзоларини ифодалаш учун:
The Petrovs arrived from London yesterday. Петровлар кеча Лондондан келишди.
The Browns have left Moscow. Браунлар Москвадан кетишди.
Т у р д о ш отдан олдин уни аниқлаб келувчи сўзи мавжуд м а м л а к а т л а р, о к е а н л а р, д е н г и з л а р, к ў р ф а з л а р ва бошқа географик номлар бирикмасида:
the British (аниқловчи) Empire (турдош от) Британия империяси
the United States Қўшма штатлар
the Pacific Ocean Тинч океани
the Atlantic Ocean Атлантика океани
the Mediterraean Sea Ўрта ер денгизи
the Baltic Sea Балтика денгизи
the Persian Gulf Форс кўрфази
the Sahara Desert Сахара чўли
the British Channel Англия канали (Ламанш)
Океанлар ва денгизлар номларидаги Ocean ва Sea сўзлари тушириб қолдирилса хам, аниқ артикл океанлар ва денгизлар номлари билан сақлаб қолинади:
The Pacific, the Atlantic, the Mediterraean, the Baltic.
Изох: Атоқли отдан олдин уни аниқлаб келувчи сўзи мавжуд географик номлар бирикмасида артикл ишлатилмайди:
Easnern (аниқловчи) Europe (атоқли от) Шарқий Европа
Central Asia Марказий Осиё
North America Шимолий Америка
South America Жанубий Америка
Northern Ireland Шимолий Ирландия
South Africa Жанубий Африка
Қуйидаги м а м л а к а т л а р, ш а х а р л а р ва ж о й л а р номлари билан:
the Ukraine Украина
the Crimea Қрим
the Caucasus Кавказ
the Transvaal Трансваал (a former province in north-eastern South Africa, lying north of the Vaal River)
the Congo Конго
the Netherlands Нидерландия (Голландия)
the Argentine (лекин Argentina да артикл ишлатилмайди) - Аргентина
the Hague Гаага
Д а р ё л а р номлари билан:
the Volga Волга
the Thames Темза
Т о ғ т и з м а л а р и номлари билан:
the Alps Алп тоғлари
the Apennines Апеннина тоғ тизмаси
Лекин, алохида тоғ чўққилари артиклсиз ишлатилади:
Elbrus Элбрус
Montblanc Монблан
Everest Эверест
О р о л л а р г у р у х и номлари билан:
the West Indies Вест-Индия
the Azores Азор ороллари
К е м а л а рномлари билан:
the Titanic
М е х м о н х о н а л а р номлари билан:
the Metropol
И н г л и з ва А м е р и к а г а з е т а хамда ж у р н а л л а р и номлари билан: