М о р ф о л о г и я сўз туркумлари


АРТИКЛНИНГ ТУРДОШ ОТЛАР БИЛАН ИШЛАТИЛИШИ



Download 1,69 Mb.
bet17/304
Sana24.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#183807
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   304
Bog'liq
Качалова Инглиз тили грамматикаси

АРТИКЛНИНГ ТУРДОШ ОТЛАР БИЛАН ИШЛАТИЛИШИ

Ноаниқ артикл хамда some ва any олмошларининг саналадиган отлар билан қўлланилиши

§ 2. Инглиз тилидаги a(an) ноаниқ артикли one бир сонидан келиб чиққанлиги сабабли, фақат б и р л и к д а г и с а н а л а д и г а н отлар билан ишлатилади.


Ноаниқ артикл предметнинг маълум бир синфга қарашли эканлигини кўрсатади, лекин ушбу предметни мазкур синфдан ажратиб кўрсатмайди. Бу билан ноаниқ артикл классификация қилиш маъносига эга бўлади. Ноаниқ артикл билан ишлатилган от, аниқ ажратилган предметнинг номини эмас, балки предметнинг номини умумий холда кўрсатади. A house уй дейилганда, маълум бир уй ажратиб кўрсатилмасдан, уй, яъни одам яшайдиган бино умумий холда назарда тутилади, a book китоб дейилганида, муайян бир китоб эмас, балки, китоб (яъни нашр махсулоти) умумий холда назарда тутилади, a student талаба дейилганида, муайян бир талаба эмас, балки, олий ўқув юртида ўқувчи шахс умумий холда назарда тутилади. Ноаниқ артиклнинг маъноси ўзбек тилида кўп холларда бир, … дан бири, қандайдир бир, хохлаган бир, хар қандай каби маъноларни беради. Шундай бўлса-да, кўп холларда ноаниқ артиклнинг маъносини махсус сўзлар билан ифодалашга зарурат туғилмайди.
§ 3. Н о а н и қ а р т и к л қуйидаги холларда ишлатилади:

  1. Гап б о ш қ а с и н ф г а кирувчи предмет ёки шахс хақида эмас, балки айнан м а з к у р с и н ф г а кирувчи предмет ёки шахс хақида борганида:

I wear a cap in summer and a hat in autumn. Мен ёзда кепка (айнан кепка, бошқа бош кийими эмас), кузда эса шляпа (айнан шляпа, бошқа бош кийими эмас) кияман.
When I write, I always use a pen. Мен ёзганимда доим ручкадан (айнан ручкадан, қаламдан эмас) фойдаланман.
Мазкур холатда к ў п л и к д а артикл ишлатилмайди хамда бошқа аниқловчилар билан алмаштирилмайди:
We wear caps in summer and hats in autumn.
When we write, we always use pens.

  1. От гапдаги гапирилаётган предмет ёки шахснинг к и м ёки н и м а эканлигини билдирса. Бундай отлар гапда қуйидаги вазифаларни бажаради:

  1. қ ў ш м а к е с и м н и н г о т қ и с м и:

My brother is an engineer. Менинг акам инженер.
His sister has become a doctor. Унинг синглиси шифокор бўлди.
This is a dictionary. Бу луғат китоби.
b) а ж р а т и л г а н и з о х л о в ч и:
My friend, a teacher of history, studied at Ferghana State University. Менинг дўстим, тарих ўқитувчиси, Фарғона Давлат Университетида ўқиган.
Мазкур холатда к ў п л и к д а артикл ишлатилмайди хамда бошқа аниқловчилар билан алмашмайди:
They are engineers. Улар инженерлар.
Abbos and Sherzod, students of our Institute, took the first place in the chess tournament. Аббос ва Шерзод, институтимиз талабалари, шахмат мусобақасида биринчи ўринни олишди.
Изох: Шуни хам назарда тутиш керакки, қўшма кесимнинг от қисми ва ажратилган изохловчи вазифасида келувчи от билан а н и қ а р т и к л хам ишлатилиши мумкин. Гапирилаётган шахс(лар) ёки предмет(лар) ўз(лар) и мансуб бўлган гурухдан ажратиб кўрстилган холатларда аниқ артикл ишлатилади:
These are the books you were looking for. Сиз излаётган китоблар мана шулар.
Mr. Ivanov, the inventor of this machine, is a friend of mine. Жаноб Иванов, ушбу машинанинг ихтирочиси, менинг дўстим.
Агар ажратилган изохловчи вазифасида келувчи от машхур шахсларга тегишли бўлса, у холда ажратилган изохловчи вазифасида келувчи от билан аниқ артикл ишлатилади:
Pushkin, the great Russian poet, was born in 1799. Пушкин, буюк рус шоири, 1799 йилда туғилган.

  1. Шахс ёки предметлар синфининг и с т а л г а н, х а р қ а н д а й бир вакили назарда тутилганда:

A child can understand it. Буни ёш бола хам тушунади. Ушбу гапда ёш бола дейилганда сўзловчига таниш бўлган муайян (аниқ) бир бола эмас, балки, хар қандай, исталган ёш бола назарда тутилмоқда.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish