To see, to notice феълларидан кейин инфинитиви to be феъли билан ифодаланган «Объект келишиги + инфинитив» оборотининг ўрнига, одатда, тўлдирувчи эргаш гап ишлатилади14:
I saw that all the teachers were in the hall. Мен барча ўқитувчиларнинг залда эканликларини кўрдим.
I noticed that the parcel was torn. Мен пакетнинг йиртилганлигини пайқаб қолдим.
I saw that the room was in disorder. Мен хонанинг тартибсиз холатда эканлигини кўрдим.
I saw that he was very excited. Мен унинг қаттиқ хаяжонланганлигини кўрдим.
To hear ва to see феъллари сезги орқали идрок этиш маъносида эмас, балки, кўчма маънода (to hear эшитмоқ – билмоқ, to see кўрмоқ – билмоқ маъносида) ишлатилганида, мазкур феъллардан кейин «Объект келишиги + инфинитив» обороти ишлатилмайди. Ушбу холатда тўлдирувчи эргаш гап ишлатилади:
I heard that he had returned to Moscow. Мен унинг Москвага қайтиб келганини эшитдим (яъни билдим). Ушбу гапда сўзловчи унинг қайтиб келганлигини сезги органи орқали бевосита эшитмаган, балки унинг қайтганлигини бошқалардан эшитиб билган.
I see that you have made some progress in English. Сизнинг инглиз тилидан бирмунча ўсганлигингизни кўриб турибман (биламан).
§ 180. «Объект келишиги + инфинитив» обороти т а х м и н н и ифодаловчи to expect кутмоқ, to think ўйламоқ, to believe ўйламоқ, хисобламоқ, to suppose ўйламоқ, тахмин қилмоқ, to consider хисобламоқ, to find топмоқ феълларидан кейин ва to know билмоқ, to declare билдирмоқ, маълум қилмоқ ва бошқа бир қанча феъллардан кейин ишлатилади.
Мазкур гурух феълларидан кейин, асосан, инфинитиви to be феъли билан ифодаланган «Объект келишиги + инфинитив» обороти ишлатилади. Бошқа холларда (яъни инфинитив to be феъли билан ифодаланмаган холатларда), одатда, тўлдирувчи эргаш гап ишлатилади:
I consider him to be15 a clever man. Мен уни ақлли одам деб хисоблайман.
I suppose him to be about fifty. Мен уни эллик ёшлар атрофида деб уйлайман.
I believe them to be honest people. Мен уларни ростгўй одамлар деб биламан (ўйлайман, ишонаман, хисоблайман).
I know them to be right. Мен уларнинг хақ эканлигини биламан.
The director found the terms of delivery to be acceptable. Директор мол етказиб бериш шартларини қабул қилса бўладиган деб топди.
Мазкур гурух феълларидан to expect феълини истисно қилинади, ушбу феълдан кейин ишлатиладиган «Объект келишиги + инфинитив» оборотида хам аниқ, хам мажхул нисбатдаги х а р қ а н д а й феъл қўлланилиши мумкин. Ушбу холатда инфинитив хар доим к е л а с и з а м о н г а тегишли иш-харакатни ифодалайди:
We expect them to arrive soon. Биз уларнинг яқин орада келишларини кутяпмиз.
We expect the contract to be signed tomorrow. Биз шартноманинг эртага имзоланишини кутяпмиз.
Агар инфинитив томонидан ифодаланган иш-харакат гапнинг э г а с и г а тегишли бўлса, унда инфинитивдан олдин myself, himself, herself ва хоказо ўзлик олмошларидан бири, эганинг шахсига қараб, ишлатилади:
They considered themselves to be right. Улар ўзларини хақ деб хисоблашди.
He knew himself to be strong enough to take part in the expedition. У ўзини экспедицияда қатнашиш учун етарли даражада кучли деб билар эди.
Лекин, to expect феълидан кейин ўзлик олмоши ишлатилмайди:
He expects to be invited. У таклиф қилишларини кутмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |