М о р ф о л о г и я сўз туркумлари


«ОБЪЕКТ КЕЛИШИГИ + ИНФИНИТИВ» ОБОРОТИ



Download 1,69 Mb.
bet165/304
Sana24.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#183807
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   304
Bog'liq
Качалова Инглиз тили грамматикаси

«ОБЪЕКТ КЕЛИШИГИ + ИНФИНИТИВ» ОБОРОТИ


§ 177. Аниқ нисбатдаги кўплаб феъллардан кейин «Объект келишиги + инфинитив» обороти ишлатилади, ушбу оборот объект келишигидаги олмош ёки бош келишикдаги от билан инфинитив бирикмасидан ташкил топади:
I want him to help me. Унинг менга ёрдам беришини истайман.
They expect the streamer to leave tonight. Улар пароходнинг бугун кечқурун кетишини кутмоқда.
«Объект келишиги + инфинитив» обороти гапнинг бир бўлаги, яъни м у р а к к а б т ў л д и р у в ч и вазифасини бажаради. They expect the streamer to leave tonight гапида expect феълига тўлдирувчи бўлиб the streamer эмас, балки the streamer to leave хисобланади, чунки, What do they expect? Улар нимани кутмоқда? сўроғига жавоб They expect the streamer Улар пароходни кутмоқда эмас, балки They expect the streamer to leave Улар пароходнинг кетишини кутмоқда бўлади.
«Объект келишиги + инфинитив» оборотида от ёки олмош инфинитив томонидан ифодаланган иш-харакатни бажарувчи ёки ушбу иш-харакатга дучор бўлувчи шахс (ёки предмет) ни ифодалайди.
«Объект келишиги + инфинитив» обороти маъно жихатидан тўлдирувчи эргаш гапга тенг бўлади, лекин ушбу оборотнинг ўрнига кам холларда тўлдирувчи эргаш гап ишлатилади:
I expect him to come here = I expect that he will come here.
Мен унинг бу ерга келишини кутяпман.
«Объект келишиги + инфинитив» оборотини ўзига маъно жихатидан тенг бўлган эргаш гап билан таққослаш шуни кўрсатадики, объект келишигидаги him олмоши эргаш гапнинг эгаси he га, to come инфинитиви эса will come кесимига мос келади.
«Объект келишиги + инфинитив» оборотидаги инфинитив, мажхул нисбатдаги феъл билан ифодаланган эргаш гапнинг кесимига мос равишда, мажхул нисбатда хам ишлатилиши мумкин:
I expect the goods to be loaded at once = I expect that the goods will be loaded at once.
Мен тезлик билан молларнинг юкланишини кутяпман.
«Объект келишиги + инфинитив» оборотида, эргаш гапдаги икки ёки бир нечта кесимга мос равишда, икки ёки бир нечта инфинитив бўлиши мумкин:
I expect him to come here and (to) help me = I expect that he will come here and (will) help me. Мен унинг бу ерга келишини ва менга ёрдам беришини кутяпман.
I expect the goods to be packed and (to be) loaded at once = I expect that the goods will be packed and (will be) loaded at once. Мен молларнинг тезлик билан қадоқланиши ва юкланишини кутяпман.


Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish