§ 174. 1. Инфинитив а н и қ л о в ч и вазифасида ишлатилади:
I have no desire to go there. У ерга боришга хохишим йўқ.
We have no intention to order these goods. Биз бу молларга буюртма бермоқчи эмасмиз.
There is every reason to suppose that the cargo will arrive in time. Юк вақтида етиб келади деб хисоблашга барча асослар мавжуд.
2. Отни аниқловчи инфинитив, кўпинча, маъно жихатидан аниқловчи эргаш гапга тенг бўлади. Бундай эргаш гапнинг кесими к е л а с и з а м о н д а с о д и р б ў л и ш и к е р а к б ў л г а н иш-харакатни ифодалайди:
The question will be discussed at the conference shortly to open in Moscow (= which is shortly to open in Moscow). Масала яқинда Москвада очилиши керак бўлган конференцияда мухокама қилинади.
The amount to be paid (= which is to be paid) includes the cost of packing. Тўланиши керак бўлган сумма қадоқлаш таннархини ўз ичига олади.
3. Аниқловчи вазифасида инфинитив, кўпинча, the first, the second, the third, the last ва хоказо сўзларидан кейин учрайди ва маъно жихатидан феъли бош гапдаги феъл турган замонда бўлган аниқловчи эргаш гапга тенг бўлади. Лекин, бундай эргаш гаплар инфинитивнинг ўрнига жуда кам холларда ишлатилади:
He is always the first to come to the Institute (to come = who comes). У доим институтга биринчи бўлиб келади.
Last year he was always the first to come to the Institute (to come = who came). Ўтган йили у инсиитутга доим биринчи бўлиб келди.
I am sure he will be the first to come to the meeting (to come = who will come). Унинг мажлисга биринчи бўлиб келишига ишончим комил.
Инфинитив аниқловчи вазифасида, шунингдек, от ёки олмош томонидан ифодаланган предметнинг вазифасини (нима учун ишлатилишини) кўрсатиш учун хам қўлланилади:
He brought me a book to read. У менга ўқиш учун китоб олиб келди.
She gave him some water to drink. У унга ичишга сув берди.
Изох: У менга ўқиш учун китоб олиб келди, Менга ичишга сув беринг каби гапларни инглиз тилига таржима қилишда ўрганувчилар, ўзбек тилидаги сўз тартибига амал қилиб, баъзан хатога йўл қўяди: He brought me to read a book (a book to read нинг ўрнига), Give me to drink some water (some water to drink нинг ўрнига). Шунга эътибор бериш керакки, a book ва some water отлари brought хамда give га воситасиз тўлдирувчи сифатида мазкур феъллардан кейин туриши керак; to read ва to drink феъллари a book хамда some water отларига аниқловчи сифатида, инфинитив томонидан ифодаланган бошқа аниқловчилар каби, мазкур отлардан кейин туриши керак.
Предметнинг вазифасини ифодаловчи инфинитивдан олдин предлогли which ёки whom нисбий олмошлари келиши мумкин (бунда предлог мазкур олмошлардан олдин қўйилади):
The children have a good garden in which to play. Болаларда ўйнаш учун яхши бир боғ бор.
Give me a knife with which to cut the bread. Менга нонни кесиш учун пичоқ беринг.
Лекин бундай қурилишга эга гаплар кам ишлатилади. Одатда, нисбий олмош тушириб қолдирилади, предлог эса инфинитивдан кейин қўйилади; гапда воситасиз тўлдирувчи мавжуд бўлганида эса предлог мазкур тўлдирувчидан кейин қўйилади:
The children have a good garden to play (инфинитив) in (предлог).
Give me a knife to cut (инфинитив) the bread (воситасиз тўлдирувчи) with (предлог).
§ 175. Инфинитив х о л вазифасида қуйидаги холатларда ишлатилади:
М а қ с а д н и ифодалаш учун:
I remained there to see what would happen. Мен у ерда нима содир бўлишини кўриш учун қолдим.
Do'stlaringiz bilan baham: |