He has a great desire to invite you to the party. У сизни кечага таклиф қилишни жуда хохлайди.
I want to inform him of her arrival. Мен унинг етиб келганлиги хақида уни хабардор қилишни хохлайман.
Инфинитив томонидан ифодаланган иш-харакат ўзи тегишли бўлган ш а х с ё к и п р е д м е т у с т и д а н б а ж а р и л с а, у холатда инфинитив Passive шаклида ишлатилади:
He has a great desire to be invited to the party. У кечага таклиф қилишларини жуда хохлайди (У кечага таклиф қилинишни жуда хохлайди.)
I want to be informed of her arrival. Мени унинг етиб келиши хақида хабардор қилишларини хохлайман (Мен унинг етиб келиши хақида хабардор қилинишимни хохлайман.)
ИНФИНИТИВ INDEFINITE ВА PERFECT ШАКЛЛАРИДА
§ 164. Инфинитив Indefinite шаклида (хам Active, хам Passive да) ўзи ифодалаган иш-харакат:
Феъл томонидан ифодаланган иш-харакат билан б и р в а қ т д а содир бўлганида ишлатилади:
I am glad to see you. Сизни кўришдан мамнунман.
I saw him enter the house. Мен уни уйга кирганини кўрдим.
К е л а с и з а м о н г а тегишли бўлганида ишлатилади. Бундай холатларда инфинитив may, must, should, ought модал феълларидан ва to expect кутмоқ, to intend мақсад қилмоқ, to hope умид қилмоқ, to want хохламоқ ва бир қанча бошқа феъллардан кейин ишлатилади:
He may come tomorrow. У эртага келиши мумкин (У, эхтимол, эртага келар).
I hope to see him at the concert. Мен уни концертда кўришга умид қиламан.
I intend to go there on Sunday. Мен у ерга якшанба куни бормоқчиман.
Бажарилиш вақтига нсбатан ф а р қ с и з бўлганида ишлатилади:
To skate is pleasant. Конькида учиш ёқимли.
Изох: Indefinite Infinitive Active шакли замонларнинг мураккаб шаклларини ясалишида ишлатилади, хусусан:
Present ва Past Indefinite нинг бўлишсиз ва сўроқ шаклларида: He does not take English lessons. Does he take English lessons?
Future Indefinite ва Future Indefinite in the Past да: I shall do it. I said that I should do it.
§ 165. Инфинитив Perfect шаклида (хам Active, хам Passive да) қуйидаги холатларда ишлатилади:
Феъл томонидан ифодаланган иш-харакатдан и л г а р и б ў л г а н иш-харакатни ифодалаш учун:
He seems to have finished his work. У ишини якунлаган кўринади (У ишини якунлаганга ўхшайди).
This writer is said to have written a new novel. Айтишларича, бу ёзувчи янги роман ёзибди.
Иш-харакат аллақачон содир бўлганлиги т а х м и н и н и ифодалаш учун must ва may модал феълларидан кейин:
He must have forgotten about it. У бу хақида унутиб юборган бўлиши керак.
I don’t know where he is. He may have gone to Moscow. Мен унинг қаердалигини билмайман. У Москвага кетган бўлиши мумкин.
С о д и р б ў л и ш и к е р а к б ў л г а н ёки с о д и р б ў л и ш и м у м к и н бўлган, лекин хақиқатда содир бўлмаган иш-харакатни ифодалаш учун should, would, could, might, ought модал феълларидан ва was (were) дан кейин:
He should (ought to) have gone there. У у ерга бориши керак эди (лекин у бормади).
You could have helped him. Сиз унга ёрдам бера олар эдингиз (лекин ёрдам бермадингиз) = Сиз унга ёрдам берсангиз бўлар эди = Унга ёрдам бериш қўлингиздан келар эди.
He was to have come yesterday. У кеча келиши керак эди (лекин келмади).
Мақсад қилиш, умид қилиш, кутишга тескари равишда, с о д и р б ў л м а г а н иш-харакатни ифодалаш учун to intend, to hope, to expect, to mean феълларининг ўтган замон шаклларидан кейин:
I intended to have finished my work last night. Мен ишимни кеча кечқурун тугатмоқчи эдим (лекин тугатмадим).
I hoped to have met him there. Мен уни у ерда учратишга умид қилган эдим (лекин учратмадим).
Do'stlaringiz bilan baham: |