М е ҳ н а т т а ъ л и м и ў Қ и т и ш м е т о д и к а с и


Ўқитувчининг ўқувчиларга ўқишга бўлган эхтиёжини шакллантириш



Download 8,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/103
Sana05.07.2022
Hajmi8,59 Mb.
#740343
TuriУчебное пособие
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   103
Bog'liq
Mexnat ta’limi metodikasi

3.4. Ўқитувчининг ўқувчиларга ўқишга бўлган эхтиёжини шакллантириш
омиллари
Хозирги замон фан техника тараккиётининг талабларига жавоб берадиган ўқувчи 
ёшларнинг касб-хунар таълимини амалга ошириш, талабаларни фан асосларининг 
чукур ва мустакил билимлар билан куроллантириш, уларда ўз билими хамда 
махоратларини узлуксиз такомиллаштиришга интилиш билан уларни мустакил 
тўлдириш ва амалда қўллашни тарбиялаш хамда фаол мехнат ва жамоат фаолиятига 
онгли касб-хунар эгаллашга тайёрлаш мухим ва мураккаб вазифадир. Бу вазифани хал 
этиш учун ўқиш мотивларини онгли ўзлаштириш, талабаларнинг ўқишга ижобий 
муносабати, махорат ва касб педагогикаси ўқув предметига кизиқиш мухим роль 
ўйнайди.
Укиш мотивларини тушунишни мехнат ва касб педагогикаси ўқув предметига 
кизикишни шакллантириш учун ўкитувчи уларнинг шаклланиш шароитларини, у ёки 
бу мотнвларини аниклайдиган омилларни билиш зарур.
Мотив деганда психологияда талабаларни хатти-харакатларга ундайдиган 
сабаблар тушунилади. Мотивларнинг шаклланишига талаблар ва инстинктлар, 
майллар хамда хиссиётлар, йўл тутишлар, гоялар ва кизикишлар таъсир этади.


Ўкиш мотивлари турли кўринишларда бўлиши мумкин: маълумот олишда ота 
оналар талабининг бажарилиши. бошқалардан қолншмасликка интилиш, касб-\унар 
коллежини тугатганлиги х.акида диплом олиш, касб-\унар коллежини тугатгандан 
кейин олий ўкув юртига киришга интилиш ва бошкалар. Энг юкори мотивлар 
жамиятга фойдали бўлиш учун билимлар олиш ва нихоят. кўп билиш мотиви, яъни 
улар асосида билишга кизиктириш мотивлари.
Укитувчининг мотивлари уз талабларида олий мотивларнн ижтимоий, истисодмй, 
маънавий-маърифий 
шакллантириш, 
яъни 
жамиятга 
фойдали 
бўлиш 
учун 
билимларни олиш зарурлиги ишончни тарбиялаш, мехнат ва касб педагогикаси ўкув 
предметини ўрганишда билишга кизикиш хиссини уларда тарбиялашдан иборат 
бўлади. Таълим олаётган кўпчилик талабаларда билишга кизикишлар уйготила 
олинган ва ривожлантирилган бўлсагина, ўкитиш жараёни муваффақиятлирок ўтади. 
Бу холда билишга 
кизиқиш 
кўп 
билишга 
интилиш талабанинг етакловчи 
мотивларидан бирига айланади. Билишга қизиқиш муаммоси педагоглар диккатини 
анчадан бери ўзига жалб этгани тасодифий эмас. Унга педагогиканинг асосчиларидан 
Я.А.Камениский. Б.Дистервег ўз ишларида билишга кизиқиш муаммосига катта 
эътибор беришганлар.
Қизиқиш ўқув, янгиликни билиш учун энг мухим омиллардан бири хисобланади. 
Унинг таъсирида интеллектуал фаоллик ўсади. Хотира такомиллашади, тасаввур 
этиш, кабул қилиш кучаяди, диккат, фикрни тўплаш ўсади. Унинг таъсири яна 
маънавий иродавий сифатларни тарбиялашда, шахснинг умуман ривожланишида 
ифодаланади.
Билишга кизикишни тарбиялаш муаммоси хозирги вактда касб-хунар таълимига 
ўтиш муносабати билан жуда мухим ахамиятга эга.
Билишга қизикишнинг тавсифли хусусияти шундан иборатки. у интеллектуал 
тавсифга эга: кизиктираётган субъект предметда янги томонларни аниклашга, 
кузатилаётган ходисаларнинг мохиятини очишга. сабаб-окибат богланишларини ва 
улар орасидаги богланишни ўрганишга.
Билишга кизикиш талабанинг ўқишга бутунлай ва айрим ўкув предметларни 
ўрганишга ижобий муносабатни аниқлайди. Агар ўқитувчи ўэ предметига қиэикиш 
уйгота олса, у холда талабаларнинг мустакил ижодий ишлари учун имконият 
яратилади: улар билимларга, уни эгаллаш йулида турли кийинчиликларни енгишга


интилади. Агар кизикиш жалб килинмаган бўлса, у холда мия оркали ахборот 
талабаларнинг бутунлай бефарклигида, ижобий ҳиссиётлар уйғотмасдан изсиз ўтади.
Қизиқарлн ўқитиш деганда талабалар ўқитиш услубиятининг даражасини 
аниклайдиган омиллар тўпламини тушунилади. Бу юкори даражада илмийлик, 
материални баён этишда тизимлилик, дарсда муаммоли вазиятни вужудга келтириш 
ва талабаларни олдинга кўйилган муаммоли вазиятни вужудга келтириш ва 
талабаларнинг мустакил ишларини ташкил этиш махорати, талабаларнинг ижодий 
тавсифдаги топшириқпарни бажариши. талабалар бошка гурух талабаларига илмий- 
оммабоп адабиётда уларни қизиқтирган масалалар хакида гапириб бера оладиган 
шароитни дарсда вужудга келтириш,адабиётлар ўқишда, кино ва телефильмларни 
кўришда шунингдек. табиат. жамият ҳамда техника ходисаларини мустакил кузатиш 
натижасида вужудга келган саволларга жавоб олиш.
Мехнат педагогикаси ўқув предметига баркарор ва чукур кизикишни пайдо 
Килиш талабларнинг диккат ва фикрлашини фаоллаштирувчи усуллар тизимини. 
шунингдек, касб педагогикаси ўқув предмети бўйича хозирги замон хаётида, 
республикамизда ривожланаётган жамият шароитида, фан-техника инқилоби асрида 
билимларни тушунишга ёрдам берадиган. ижодий хиссиётни вужудга келтирадиган 
усулларни кўллаш билан эришилади.
Ижодий 
ишлайдиган 
ўкитувчилар 
ўрганншга 
бўлган 
қизиқишларни 
ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида турли кўринишдаги усулларни 
қўллайдилар. Бунда гурух талабаларининг ёш хусусиятлари, улар фикрлашларининг 
ривожланиш даражалари. назарий ва амалий тайёргарлигининг умумий даражалари. 
уларнинг индивидуал хусусиятлари хисобга олинади.
Талабаларнинг билишга бўлган кизикишининг пайдо бўлиши ва ривожланиши 
уларнинг кўшимча адабиётлар, илмий-оммабол рисолалар. журнаплар. олий ўкув 
юртларига кирувчилар учун ўкув кўлланмалари ва бошкалар билан мустакил 
ишлашларини ташкил этишга ёрдам беради. Укитувчи талабалар билан биргаликда 
бажарадиган бу ишларни касб педагогикасининг хар бир бўлими бўйича мавэувий 
режаларни тузиш да режалаштириш керак. Талабалар фаолиятининг натижалари у ёки 
бу шаклда гурухда текширнлишн, муҳокама килиниши ва баҳоланиши даркор.
Талабаларнинг иш тажрибасида мехнат ва касб педагогикасидан илмий-оммабоп 
ва бошка кўшимча адабиётлар билан ишлашнинг иншо ва реферат ёзиш каби


шакллари мухим ахамиятга эга. Иншо ва рефератларни укитувчи йигиб олиши. 
текшириши ва бахолаши керак. Ўқитувчиларга ортикча иш бўлмаслиги учун ишлар 
топшириш режалаштирилган, дарсдан олдин уйга бошқа топшириқлар берилмаслиги 
керак. Энг қизик рефератлар бўйича дарсларда, ўкув конференцияларида ёки 
семинарларда (мавзу ёки бўлимни ўрганиш даражасига мос равишда) гапириб 
беришга талабаларни таклиф этиш фойдали бўлади. Иншо ва рефератларни 
текширишнинг натижалари гурухда тахлил килиб берилади. Энг яхши ишлар 
талабаларнинг ижобий кўргазмаларига тавсия этилиши мумкин. Ҳамма холларда х.ам 
ўқувчилар уларнинг мустакил ишларининг натижалари ўқитувчи учун бефарк 
бўлмаслигини хис этишлари керак.
Талабаларнинг м е\н ат ва касб педагогикаси ўқув предметини билишга 
кизикишларнни қўллаш ва ривожлантириш учун ўқув машгулотлари тизимида 
ўқувчиларни доимий ижодий, аклий ишга фақат янги билимларни олишдагина эмас, 
балки шу билан бирга билишга оид махоратларини такомиллаштиришда, илмий 
текшириш усулларини: кузатишнн, тажрибани, фаразлар ва бошкаларни эгаллашда 
дарсдан дарсга огишмасдан олдинга силжишга ундайдиган шароитни яратиш зарур. 
Шу жихатдан талабаларга умумлашган билиш махоратларини шакллантириш мухим 
ахамиятга эга. Талабаларнинг меҳнат ва касб педагогикаси ўқув предметига бўлган 
муносабатини аниклайдиган мухим омил ўқитувчининг шахсияти хисобланади. 
Кўпчилнк талабаларнинг мехнат ва касб педагогикаси ўкув предметига бўлган 
муносабати унинг канчалик кизиқарли бўлишига боглиқ. Агар касб-хунар коллежида 
ўз ўқув предметини яхши кўрадиган ўқитувчи ишласа, бу предмет кўпчилик 
талабаларнинг диккатини ўзига жалб этади. Укитувчининг шахсий сифатлари аник 
намоён бўладиган, унинг дарсдаги фаолияти ва укитувчи ташкил этган талабаларнинг 
билим олиш фаолияти талабаларда касб педагогикаси ўкув предметига кизиқиш 
пайдо бўлишининг асосий манбалари хисобланади.
Мехнат педагогикаси фани асосларини ўкитишда асосий тушунчалар тизимини 
ўқувчиларда шакллантиришни, унинг асосий қонун ва назариялари, шунингдек, 
илмий текшириш усуллари х.акидаги билимлар билан уларни қуроллантиришни ўз 
ичига камраб олади.


Меҳнат педагогикасинн ўкитиш жараёнида тушунчаларни шакллантириш, 
талабалар фикрлашини ўстиришда, илмий дунёқарашини \оси л килишда мухим роль 
ўйнайди.
Маълумки фан ривожланишининг қандайдир босқичида пайдо бўлган тушунча 
ўзгармас бўлиб кола олмайди. Ҳодисалар ва ҳақиқий боскичдаги предметлар 
ҳақидаги билимлар чукурлашган ва кенгайган сари тушунчаларнинг ривожланиши 
содир бўлади. Бу ривожланиш турлича содир бўлади:
1) Илгариги тушунчалар аникланилади;
2) Илгариги тушунчалар илмий муносабатда ишонарли бўлмагани учун ташлаб 
юборилади, илмий билишнинг ривожланиши натижасида янги тушунчалар пайдо 
бўлади, бу кодиса ва предметлар орасида янада чукуррок богланишлар борлигини 
билдиради.
Айрим тушунчаларнинг пайдо бўлиши 
Фан 
ривожланишининг 
маълум 
боскичида хдл этувчи ролни ўйнайди. Улар орасида янги илмий назариялар ва 
тизимлар вужудга келади.
Тушунчаларнинг 
ривожланишида табиат 
ва 
жамият ҳодисаларини 
ҳар 
томонлама текширишнинг умумий масалалари билан боғлиқ бўлган турли фанлар 
тушунчаларининг ўзаро мураккаб богликлиги катта ахдмиятга эга.
Умумлашган назарий фикрларнинг натижаси сифатида тушунча келажакдаги 
билишнинг воситаси бўлиб хизмат килади.
Укув бош ида тушунча талабалар ўқитувчи рахбарлигида эгаллайдиган илмий 
билимлар тизимининг элементи асосида пайдо бўлади. Уқиш жараёнида илмий 
текшириш ишларида ва кишиларнинг амалий фаолиятидан кенг фойдаланиладиган, 
фанда катъий тасдиқланган ва қабул қилинган тушунчаларни касб-хунар коллежлари 
талабаларида шакллантирилади.
Талабаларда тушунчаларни шакллантириш мураккаб ва узок давом этадиган 
жараён бўлиб, унда талабалар аста секин тушунчаларнинг мазмунини тўлик 
эгаллашга 
яқинлашадилар. 
Бу жараёнда, 
худди 
илмий 
билишдаги 
сингари 
тушунчаларининг ривожланиши уларнинг бойиши, ушбу тушунчанинг бошкалар 
билан янгидан-янги богланишларнинг ўрнатилиши содир бўлади. Бу ривожланиш 
мураккаб диалектик тавсифга эга.


Тушунчаларнинг манбалари: I) талабаларнинг \аётий тажрибалари, уларнинг 
кундалик кузатишлари ва шулар асосида ҳосил бўладиган тасаввурлари; 2) ўқитувчи 
рахбарлигида фан асосларини ўрганиш жараснида максадга мувофик холда 
тушунчаларни шакллантириш; 3) бошқа фанларни ўрганиш натижасида йўл-йўлакай 
тушунчаларни шакллантириш; 4) илмий-оммабоп адабиётни ўкиш, фильмлар ва 
телекўрсатувларни кўриш, радиони эшитиш, бошка ахборот воситаларининг таъсири 
натижасида тушунчаларнинг ўз-ўзидан шаклланиши хисобланади.
Талабаларнинг 
мехнат 
ва 
касб 
педагогикасига 
дойр 
тушунчаларни 
ўзлаштиришларида куйидаги хатоликлар кузатилади:
1) талабалар тушунчаларни белгилайдиган атамаларни ишлатишадилар, аммо 
тушунчанинг мазмунини, унинг мухим белгиларини мухим бўлмаганларидан 
ажратишни билишмайдилар;
2) тушунчалар орасидаги боғланиш ва муносабатларни ёмон ўзлаштиришадилар;
3) тушунчаларни классификация қилишни билишмайдилар, классификациялаш 
асосида кўйиш мумкин бўлган мухим белгиларни танлашда тўла ожизлик 
қилишадилар.
Тушунчаларни ўзлаштиришдаги кўрсатилган камчиликларни мавжуддиги шунга 
олиб келадики, талабалар тушунчалар билан муомила килишга, хар хил кўринишдаги 
ўқув ва амалий масалаларни \а л этишга қийналишадилар.
Талабаларнинг тушунчаларни ўзлаштиришларида кўрсатилган камчиликлар 
пайдо 
бўлишининг асосий 
сабабларидан 
бири 
ўқитувчининг тушунчаларни 
ўзлаштириш жараёнининг ўзига хос хусусиятларини, укувчилар уларни ўзлаштириб 
олишларига имкон берадиган шакллантириш усулларини, шароитларини ва бу 
жараёнлар бўйсунадиган қонуниятларни билмаслиги хисобланади. Айрим холларда 
ўқигувчилар талабалар тушунчани ўзлаштириб олиш ва уни амалда қўллашлари учун 
тушунчага таъриф бериш етарли деб ўйлайдилар. Аммо тушунчани таърифлаш 
абстракт (мавхум) тушунча бўлиши билан тугалланадиган, унинг шаклланишининг 
факат бошлангич боскичларидан бири бўлади. Ундан кейин тушунчаларнинг мазмуни 
билан богланиши ва муносабатини аниқлайдиган тушунчаларнинг ривожланиш 
жараёни боради.
Тушунчаларни эгаллаш, шулар бнлан бирга талабларда тушунчалар билан 
муомила килиш малакасини шакллантиришни, улар ўқув-билиш амалий масалаларни


хал этишга кўллашни мўлжаллайди. Ш унинг учун бу жараён талабаларнинг фаол 
фикрлаш фаолиятини талаб этади, деб тасдиқлаш мумкин.
Уқитишнинг назарий ва амалиёт учун тушунчаларни шакллантиришнинг асосий 
йўлларини ўрганиш, ҳар бир шаклланиш усулининг аниқ холати учун оптимал 
танлаш тамойилини, хар хил ёш хусусиятли гурух талабаларининг тушунчаларини 
ўзлаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини аникпаш мухим ахамиятга эга.
Талабаларда тушунчалар хосил қилишни турли усуллар билан амалга оширилади. 
У ёки бу тушунчани шакллантириш усули, шаклланиш боскичлари кетма - 
кетлигининг алмашиниши шаклланувчи тушунчанинг мазмунига, талабаларнинг 
умумий ривожланиш даражасига, уларнинг илгариги тажриба ва билимларининг 
хажмига боглиқ холда аникланилади. Айрим холларда тушунчанинг шаклланиши 
талабаларга уларнинг кундалик тажрибасидан маълум бўлган далил ва ходисаларни 
тахлил қилишдан бошланиши мумкин.
Мактаб ва касб хунар коллежларида талабаларда шаклланаднган мехнат ва касб 
педагогикасига дойр тушунчалар мазмунининг тахлили, тушунчаларнинг мазмунига, 
ўкувчиларнинг фикрлаш даражаларининг ривожланишига, ўкитишнинг аввалги 
боскичида 
олинган 
билимлар 
захираларига 
боглиқ 
холда 
ўқув 
жараёнида 
тушунчаларни шакллантиришнинг турли усуллари қўлланиши керак деган хулосага 
олиб келади. Уларнинг асосийлари иккита деб хисобланади:
1) анъанавий бўлиб, бунда шаклланиш босқичи бўйича содир бўлади, аниқ 
хиссиётдан абстрактга аник (конкрет)га, умумийга;
2) тушунчани шакллантириш бирдан уни таърифлашдан бошланиб, кейин эса 
уни аницпаштириш ва умумлаштириш амалга оширилади.
Биринчи 
усул 
мехнат 
ва касб 
педагогикасини 
мактаб 
ва 
касб-хунар 
коллежларида ўқитишнинг биринчи босқичида асосий хисобланади, чунки бу ерда 
дастлабки тушунчалар шакллантирилади, кейинчалик уларга таяниб. мураккаброк 
тушунчаларни шакллантириш мумкин бўлади.
Аммо тушунчаларнинг шаклланиши қайси йўлдан бормасин, барибир унинг 
ривожланиши юкори босқич бўлиб, абстрактдан аннклик, умумнйга гомон бўлган 
харакат бўлиши керак.


Мехнат педагогикасини мактаб ва касб-х,унар коллежларида ўрганишнинг 
биринчи босқнчида тушунчаларни шакллантириш жараёнига куйидаги босқичлар 
киртилса, талабалар тушунчаларни яхши ўзлаштирадилар:
1) ўрганиладиган объектларни кузатиш, дарслик билан ишлаш;
2) тушунчаларни таърифлашда мухим белгиларни синтез килиш;
3) мухимини мухим бўлмаганлардан ажратиш воситасида тушунча белгиларини 
аниқлаштириш:
4) ушбу тушунчани илгари ўрганилгандан машк бажариш воситасида ўхшаш 
тушунчалар белгиларини таққослаш умумий ва ўзига хос хусусиятларни аниклаш 
бўйича чегаралаш;
5) ушбу тушунчанинг бошка тушунчалар билан богланишини ва муносабатини 
ўрнатиш;
6) тушунчаларни табақалаштириш ва конкретлаштириш:
7) тушунчаларни классификациялаш ва уларни тизимлаштириш.
Талабалар тушунчаларни ўзлаштиришда уларнинг диққат ва фикрлашларини, 
билиш қобилиятларини фаоллаштирадиган турли хил машқлар катта роль ўйнайди. 
Фаол билиш фаолиятисиз талабалар тушунчани ўзлаштириб олишлари мумкин эмас. 
Улар атаманинг номини, тушунчанинг расмий таърифини билишлари, уни оддий 
муаммоларни хал этишда қўлланишлари мумкин.
Талабаларнинг тушунчаларни узлаштириш жараёнининг психологик-педагогик 
тахлили тушунчаларни эгаллашнинг хамма босқичларида талабаларнинг фаол 
фикрлаш фаолиятларини ташкил этиш зарурлиги хакидаги хулосага олиб келади. 
Буни махсус ишлаб чикилган мустакил ишлар тизими ёрдамида амалга ошириш 
мумкин. Бу тизим куйидаги талабларни каноатлантириши керак:
1. Тушунчаларни шакллантиришнинг хамма боскичларида талабаларнинг фаол 
фикрлаш фаолиятларини таъминлаш.
2. Асосий дидактик вазифаларни хал этшга: талабалар мехнат касб педагогикаси 
ўкув предмети асосларидан чукур ва мустах,кам билим олишларига. уларда 
билимларни 
мустакил 
олиш 
кўникмасини 
хамда 
уларни 
амалда 
қўллашни 
шакллантиришга ёрдам бериш.
3. Дидактиканинг илмий ва тушинарлилик, онглилик, назариянинг амалиёт 
билан боғликлиги тамойилларини каноатлантириши.


4. Дидактиканинг мақсади ва мазмуни бўйича иш тизимига кирувчи турли туман 
бўлишлари керак. Уларни бажариш ўкувчиларда политехник тавсифдаги, турли 
кўринишдаги махорат ва малакаларни шакллантиришни. шахсий хислат сифатида 
фаоллик ва мустакилликни тарбиялашни таъминлаши керак.
5. Тизим тушунчаларининг шаклланишида билиш хамда амалий мазмундаги 
муаммоларни хал этишда, тушунчалар билан ишлаш махоратини хосил килишда 
изчилликни таъминлаб, гурух (боскич, яъни курс) ва уйдаги мустакил ишлар учун 
ягона бўлиши керак.
6. Тушунчаларни таққослаш, уларнинг умумий ва ўзига хос хусусиятларини 
аниқлаш, улар орасидаги боғланиш хамда муносабатларни аниклаш ва мустахкамлаш 
бўйича вазифаларни ўз ичига олиши керак.
Мехнат таълимида ўкувчиларнинг илмий тушунчаларни 
муваффакиятли 
ўзлаштиришлари учун куйидаги шароитлар зарур:
1. Зарурий тушунчалар базасини хар бир янги тушунчани киритиш учун 
таассуротлар кўламини хосил килиш керак. Шундай база бўлиб, талабаларнинг 
хаётий тажрибалари, уларнинг кундалик кузатишлари ва касб педагогикаси хамда 
бошқа ўқув предметлари дарсларида илгари ўзлаштириб олган тушунчалар хизмат 
килади.
2. Муаммоли вазиятни вужудга келтириш, тахлил килиш натижасида талабалар 
кўйилган саволга жавоб бериш учун улардаги тушунчалар етарли эмас. деган 
хулосага келадилар. Хар бир янги тушунчани киритиш далил келтириш билан 
асосланган бўлиши керак.
3. Талабалар онгида янги тушунчалар хосил бўлишини таъминловчи далилларни 
диққат билан танлаш ва илмий тахлил этиш.
4. Тушунчаларнинг шаклланиш усулларини танлашда тушунча мазмунининг 
хусусиятини. талабалар фикрлаши ва билимларининг ривожланиш босқичларини 
хисобга олиш.
5. 
Мехнат 
педагогикасини 
ва 
бошка 
ўкув 
предметларини 
ўрганишда 
талабаларнинг илгари олган назарий билимлари ва хаётий тажрибаларини хисобга 
олиш.
6. Тушунча шаклланишининг барча босқичларида талабаларнинг фаол билиш 
фаолиятларини ташкил этиш.


7. Мактабда мехнат ўқув предметининг ўрганншнинг бутун даврн давомида хар 
бир тушунчани узлуксиз ривожлантириш.
8. Мехнат таълимида фанлараро боғланишни амалга ошириш асосида, маълум 
бир цикл фанлар учун умумий хисобланган тушунчаларни шакллантиришда 
мосликни таъминлаш.
9. Мехнат таълимида маълум бир цикл ўкув предметлари учун умумий бўлган 
тушунчаларни талқин этиш, бир хилликни таъминлаш.
10. Тушунчаларни ўзлаштириш бўйича талабаларни рационал ишлаш усуллари 
билан куроллантириш.
1. Меҳнаг таълими педагогикасини ўқитишда миллий қадриятларга дойр 
материалларнинг тарбиявий ахамиятини кенгайтирннг.
2. Мехнат таълими методикасини ўқитишда миллий қадриятларга дойр 
материалларни ўрганишнинг илмий, назарий ва услубий жихатдан тутган ўрнини 
кўшимча материаллар билан бойитинг.
3. Мехнат таълими методикасини ўқитишда миллий қадриятларга дойр 
материалларни назарий ва амалий жихатдан кай даражада ўзлаштирилишининг 
тахлилини ифодаланг.
4. Мехнат таълими методикасини ўқитишда миллий қадриятларга дойр 
материаллар билан кенгайтиринг.
5. Мехнат таълимининг назарий ва амалий жихатдан пухта ўрганишда миллий 
кадриятларга дойр материалларнинг тутган ўрни аниқ мисоллари билан тўлдиринг.
6. Факултатив машгулотларда мехнат таълимининг миллий кадриятларга дойр 
материаллар билан боглаб ўрганиш амалиётини ёритинг.
7. Дарс, дарсдан ташкари ва факултатив машгулотларда талабаларда миллий 
кадриятларга нисбатан хурмат хиссини шакллантириш моделини ишлаб чиқинг.
8. Мехнат таълимида миллий кадриятларимизга боглаб ўрганишда талабалар 
томонидан материалларни кай даражада ўзлаштира олиш имкониятини аниклайдиган 
тест ва рейтинглар ишлаб чиқиш.
9. Мехнат таълимида миллий кадриятларга боғлаб ўкитиш оркали талабаларда 
илмий дунёкарашни шакллантириш тизимини ишлаб чикиш.
Мехнат 
таълимида 
миллий 
кадриятларга 
боғлаб 
ўқитишда 
куйидаги 
тамойиллардан фойдаланиш холатини ифодаланг.


1. 
М ехнат 
таълимини 
миллий 
қадриятлардан 
фойдаланиб 
ўқитишда 
талабаларнинг ўзлаштиришлари тез, тушунарли ҳолатни ифодаланг.
2. Мехнат таълимида миллий қадриятларимиздан фойдаланиб, тажрибали 
ўқитиш жараёнида талабаларнинг илмий дунёқарашларини шакллантиришга ижобий 
таъсир этадиган моделни ишлаб чикинг.
3. Тажриба гуруҳ талабаларнинг мехнат таълимида миллий қадриятлардан 
фойдаланиб, назарий олган билимлари кенг, чукур ва пухта бўладиган тизимини 
ишлаб чикинг.
4. Мехнат таълимида миллий кадриятлардан фойдаланиб ўрганишга бўлган 
кизикишларининг ортишини аник мисолларда ифодаланг.
5. Тажриба гурухлар талабаларида мехнат таълими методикасини кадриятларга 
дойр материалларга боғлаб ўрганиш таълим ва тарбия уйгунлигини таъминланадиган 
механизмларини ишлаб чиқинг.
Мазкур масалалар юзасидан манбаларнинг рўйхатини тузинг хамда уларни 
бирма-бир тахлилий холатини таърифланг.
Қуйидаги хулосалардан хар бирига 2-3 касблар мисолларида ифодаланадиган 
материаллар билан исботланг хамда мазкур хулосалар асосида ягона тизимни ишлаб 
чикинг.
1. Мехнат таълими методикасини миллий кадриятлардан фойдаланиб ўкитишда 
талабаларнинг билими, кўникмаси ва малакалари етарли эмас.
2. Мехнат таълими методикасини ўқитишда миллий кадриятларга дойр 
тушунчаларни 
киритиб 
бориш, 
талабаларнинг 
назарий 
олган 
билимларини 
чукурлаштириб, қизиқишларини ривожлантириб борилади.
3. Мехнат таълими методикасини ўқитишда миллий кадриятларга дойр 
материалларнинг хажми, мазмуни, кетма-кетлиги талабаларнинг ёш хусусиятларига 
мос тушди.
4. Мехнат таълими методикасини ўкитишда миллий кадриятларга дойр 
ўкитишпинг миллий кадриятларга дойр материаллари билан богланган холда олиб 
бориш, талабаларнинг материалларни чукур ва пухта ўзлаштиришларини таъминлаш.
5. Мехнат таълими методнкасини ўқитишда миллий кадриятларга доир таълим 
тарбия бериш, уларда миллий қадриятимизга бўлган кизикиш ва хурмат хиссини 
орттиради.


6. 
Мехнат таълими методикасини ўқитишда миллий кадриятларга дойр 
материаллар билан боғлаб ўкитиш услубияти куйидаги ижобий натижани берди:
а) талабаларда мехнат таълими методикасини ўқитишда миллий кадриятларга 
дойр, миллий кадриятлардан фойдаланиб ўқитишда назария ва амапиёт уйгунлиги 
шаклланади;
б) мехнат таълими методикасини ўқитишда миллий кадриятларга дойр миллий 
кадриятлардан фойдаланиш талабаларнинг билимлари даражасини орттирди;
в) мехнат таълими методикасини ўқитишда миллий кадриятларга дойр 
материаллардан фойдаланиб ўрганиш жараёнида талабаларнинг мантиқий фикрлаш 
кобилиятлари ортди;
г) талабаларнинг ижодий фаолият фаолликлари ортди;
д) талабаларнинг миллий кадриятларга нисбатан қизиқишлари ўсди;
е) мехнат таълими методикасини ўкитишда 
миллий кадриятларга дойр 
материаллардан 
фойдаланиб ўқитиш талабаларда 
уларга нисбатан 
кизикиш, 
қайратланиш, завкланиш, мамнунлик каби хислари вужудга келди.
Мехнат таълими ўкитувчиси қўниладиган талаблар ва унинг умумлаштирилган 
моделини куйидаги омиллар билан тавсифлаш мумкин:
Педагогнинг таълим бериш ва тарбиялай олиш махорати.
1. Унинг шахсий фазилатлари. тайёргарлик йўналишлари бўйича психологик- 
педагогик, маърифат ва маънавият, касбий, илмий услубий, илгор педагогик 
информацион технологиялар, илмий тадқиқий, рейтинг назорат ва укувчиларнинг 
билимлари объектив бахолаш; ўқувчиларнинг мустакил билим олишини ташкилий ва 
услубий таъминлаш, касб-хунар таълимида маркетинг ва менежмент.
2. Педагог кадрлар фаолиятини баҳолаш тамойиллари ва уни аниқлаш 
механизмлари. Ракобатбардошли кадрларни тайёрлаш схемаси. Педагог кадрлар 
малакасини 
оширишнинг 
ташкилий 
услубий 
таъминоти. 
Мехнат 
таълими 
ходимларининг малакасини ошириш бўйича талаблар. Мазкур масалалар юзасидан 
олиб бориладиган ташкилий бошкарув ва назорат ишлари.
3. Укувчиларнинг мустакил билим олишини ташкилий ва услубий таъминлаш.
3.1. Мустақил билим олиш технологияси.
Шахс 
информацион 
мухит, 
мустакил билим 
олишини ташкил 
килиш, 
режалаштириш ва услубий таъминлаш. Мустакил билим олишнинг "ўкишни


ўргатиш" тамойили. "Лойиҳавий ўқитиш". Укувчиларнинг мустақил билим олишлари 

Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish