project.gov.uz
08.05.2020
61
78. Йўл ва йўлакларни сақлаш қуйидаги иш турларини ташкил этишни ўз ичига олади:
йўл ва йўлакларни тоза ва тартибли сақлаш, кичик носозликларнинг олдини олиш ва бартараф
этиш;
ювиш машиналари ёрдамида чанг, ифлосликлар, қор, муздан тозалаш, ювиш, қоплама юзасидаги
майда тошчаларни супуриб йўқотиш, сув ёрдамида сирпанчиқликни йўқотиш;
қопламадаги майда тош бўлаклари ва сепилган нарсаларни супуриш, шағал бўлакларини тозалаш
ва сув ёрдамида чангсизлантириш;
тўсиқларни, сигнал столбаларини вақти-вақти билан кўздан кечириш, носоз элементларни
алмаштириш ва жузъий таъмирлаш, мустаҳкамлагичларни қаттиқлаш, тўсиқларни чанг ва
ифлосдан тозалаш;
ювиш, бўяш, автопавильонларни, бекат майдончаларини тоза сақлаш, бўялган жойларни ювиш ва
тиклаш, кичик бузилишларни тузатиш, бузилган деталларни алмаштириш;
ўтказиш йўлларини, ер ости йўлларини тоза сақлаш, баъзи кичик бузилишларни, тўшамаларни,
суянғичларни, брусларни созлаш, болтларни, илгакларни қотири, конус мустаҳкамлагичларни
созлаш;
асфальт қопламали йўлларга юзаки ишлов бериш, шунингдек шағал қопламали йўллар юзасини
текислаш;
тупроқли ва тош йўлларни текислаш;
суянчиқлар, тўсиқлар, павильонлар, бекат майдончалари, ер ости йўллари, кўприклар ва йўл
белгиларини бўяш.
79. Туман (шаҳар) ҳудудида йўл қопламаларини сақлаш мақсадида қуйидагилар тақиқланади:
юкларни судраб олиб келиш;
кўчаларда юк ортиш-тушириш ишларини бажариш вақтида рельслар, ходалар, темир тўсинлар,
қувурлар, ғишт, бошқа оғир нарсаларни ирғитиш ва уларни жойлаштириш;
аҳоли пунктлари кўчалари бўйлаб қаттиқ қопламали гусеницали машиналар ҳайдаш;
квартал ичидаги пиёдалар йўлакчаси, йўлакларда катта юкли транспорт ҳаракатланиши ва
туриши.
80. Ихтисослаштирилган ташкилотлар ҳудудлар тозаланишини жисмоний ва юридик шахслар
билан тузилган келишувлар асосида амалга оширади.
81. Туман (шаҳар) чегарасидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, кўприклар,
йўлаклар ва бошқа транспорт муҳандислик иншоотларини (республика ва регионал аҳамиятига
эга бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа транспорт
муҳандислик иншоотларидан ташқари) жорий ва мукаммал таъмирлаш, сақлаш, қуриш ва
реконструкция қилиш капитал қўйилмалар режасига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимлиги билан
тузилган шартномалар бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
82. Светофорлар, йўл белгилари ва кўча ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича бошқа
объектлардан фойдаланиш, уларни жорий ва мукаммал таъмирлаш туман (шаҳар) ҳокимлиги
билан тузилган шартномалар бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга
оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |