project.gov.uz
08.05.2020
62
83. Таркибида ер ости тармоқлари бўлган ташкилотлар люк қопқоқлари доимо йўл қопламаси
сатҳида бўлиши, доимо соз ва ёпилган ҳолда сақланишини мунтазам равишда назорат қилиб
туришлари шарт.
Кўчаларнинг қатнов қисми ва йўлакларида жойлашган люк, қудуқларнинг қопқоқлари
шикастланган ёки синганда коммуникация ташкилотлари томонидан зудлик билан 1 соат ичида
алмаштирилиши шарт.
7-боб. Ирригация хўжалигини сақлаш ва ундан фойдаланиш
84. Ирригация хўжалиги объектларига тупроқли ва қопламали суғориш тармоқлари, гидротехника
иншоотлари, насос станциялари, қудуқлар, суғориш (томчилатиб ва ёмғирлатиб
суғориш) қувурлари тармоқлари киради.
85. Ирригация ишларини ташкил этиш суғориш сувини кўкаламзорлаштириш объектларига
етказишни ва бир текис тақсимлашни таъминлайдиган ирригация хўжалиги объектларини
сақлашни, мукаммал, жорий таъмирлашни ва бошқа ишларни назарда тутади.
86. Ирригация хўжалигини мукаммал таъмирлаш лойиҳа-смета ҳужжатларига ҳамда
аниқ манзилли рўйхатларга мувофиқ амалга оширилади.
87. Гидротехника иншоотларининг ирригация хўжалигини жорий таъмирлаш қуйидаги иш
турларини ўз ичига олади:
айрим ҳудудлардаги каналлар, ўзанларни ва ирригация тармоқларини чўкиндилардан, ўтлар ва
дарахт-бута ўсимликларидан тозалаш, лойқалар, айрим ёпиқ коллекторлар ва дренажларни
балчиқ ёки темир қолдиқларидан тозалаш, фильтрловчилар, сўрғичлар, тиндиргичлар ва бошқа
иншоотларни тозалаш, иншоотларни, канал ва йўлларнинг алоҳида участкаларини, каналларнинг
нишаблари ва тубини мустаҳкамлагичларни таъмирлаш;
сув чиқариш иншоотларини ва йўлларнинг кесиб ўтиш жойларидаги қувурлар оғзини қисман
т а ъ м и р л а ш в а т и к л а ш , к а н а л л а р ў з а н л а р и в а с у в ў л ч а ш п о с т л а р и ,
кузатиш қудуқлари, қирғоқ белгиларидаги деформацияларни созлаш, тўғонларнинг айрим
элементларини (тамбаларни, сув кўтариш мосламаларини, хизмат кўприкларини, сув чиқаргич ва
сув тозалагичларнинг айрим қисмларини) таъмирлаш, тамбалар ва шлюзларнинг
металл қисмларини бўяш.
88. Ирригация тизимларидан фойдаланишда қуйидаги иш турлари назарда тутилади:
дарахтзорларни суғориш, сув тармоқларини вақти-вақти билан тозалаш, ўсимлик қолдиқларини
йўқотиш, ўтларни кейинчалик ортиш ва олиб чиқиб кетиш йўли билан ўриш ҳамда бошқа
аралашмаларни йўқотиш;
ирригация тизимлари иншоотларини ўсимликларнинг ўсиш даврига тайёрлаш, суғориш,
томчилатиб суғориш қувурлари тармоқларини консервация қилиш;
тизимда сувдан тўғри фойдаланишни ва унинг сарфланишини назорат қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |