Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet39/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Овоз бузилишларининг этиологияси.
Тўлиқ овоз овоз аппаратини ҳосил қилувчи органлар ўзаро мосликда ишлаганларидагина юзага келади. Улардан бирининг патологик ҳолати ҳам овозга салбий таъсир этади. Овоз аппарати тузилишига кирмаган аъзоларнинг касалланиши ҳам унингтўлиқ ишламаслигига олиб келиши мумкин.
Бу аъзолар қаторига биринчи навбатда нерв тизими киради. Чунки куйлаш ва сўзлашда марказий ҳамда периферик нерв тизимлари катта роль ўйнайди. Пўстлоқ фаолиятининг нормадан ортиб кетиши ва унинг тормозловчи таъсири остида пўстлоқ ости марказлари бўшашиб қолади. Бу марказларнинг қўзғалувчанлиги ортиб кетиши натижасида бир қатор патологик ҳолатлар юзага келади: ички аъзолар қон томирларининг узоқвақтқисқариб туриши, ошқозон-ичакнинг секрет ишлаб чиқариши ва ҳаракатининг бузилиши, ички аъзолар тўқималарида касалликнинг вужудга келиши, уларнинг барча овоз аппарата ишига салбий таъсир кўрсатади.
Нутқни талаб этувчи касб эгаларида овоз бузилиши руҳий травмаларга олиб келиб, унга бир қанча факторларнинг таъсири натижасида нерв касалликлари келиб чиқиши мумкин. Беморлар бунда диққатларини овознингсифатига қаратадилар. Бу беморларда дисфония— тез чарчаш, ҳиссий ўзгарувчанлик, уйқусизлик билан умумлашиб келади. Овоз устида ишлашни давом эттириб, улар ўз соғлиқларига кўпроқ зарар етказадилар. Яққол кўзга ташланувчи нерв бузилишларига эга беморлар психоневролог хузурига бориб даволанишлари керак. Неврозларга таянган ҳолда кучли руҳий травмалар натижасида келиб чиқувчи овоз бузилишларини тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Невроз нормал нерв фаолиятининг "узилиши" билан характерланиб, бунда қўзғатувчи ва тормозловчи нерв фаолияти ўртасидаги боғлиқлик йўқолади. У ҳаяжонланиш, ички кечинмалар, хафагарчиликлар натижасида келиб чиқади.
В.А. Курхева (1986) айтишига кўра дисфониянинг барча формалари моно ва полиэтио-патогенетик шаклда психоэмоционал ва барометрик факторлар таъсири остида бўлади.
Овоз ҳосил бўлишида қовурғалар, кўкрак қафасининг пастки кенгаювчи қисми ҳамда диафрагма катта роль ўйнайди. Диафрагма нервнинг кесиб ташланиши натижасида куйлаш ва сўзлашда бир қанча қийинчиликлар кузатилади, баъзан овоз умуман йўқолиши мумкин. Овоз аппаратининг нормал иши нафас олиш ва чикариш мускулларининг ўзаро мосликда ишлашига боғлиқ.
Функционал овоз бузилишлари бўлган беморларни пневмофафия қилинганда гапириш жараёнида ва тинч ҳолатда нафас бузилиши мавжудлиги аниқланади. Ўпканинг кичик участкасидаги шамоллаш ҳам диафрагманинг ҳаракатчанлигини камайтиради. Бу ўз навбатида, овоз ҳосил бўлишига таъсир этади, овоз тез чарчайди, унинг тембри ўзгаради, диапазони пасаяди, овозга озгина нагрузка берилганда кекирдакда оғриқлар юзага келади. Овознинг акустик хусусияти бузилади. Спазмалар, бўғилишнинг қайталаниб туриши бўлиши мумкин.
Ф.Ф. Заседателев (1934) қўшиқчиларда текшириш ўтказиб, улар куйлаб бўлганларидан сўнг қон босими ва пульснинг ортиб кетмаганлигини аниқлаш мумкин. У, шунингдек, ўпка касалланганда овоз кучининг камайишини кам айтиб ўтган.
Кўкрак қисмидаги аъзоларининг сурункали касалланиши натижасида диафрагманинг нормал фаолияти бузилиши ҳам овоз ҳосил бўлишига салбий таъсир этади. Овоз аппарати ўсиши ва ривожланиши инсоннинг бутун ҳаёти мобайнида ички секреция безлари таъсири остида бўлади. Бунда муҳим ўрин жинсий безларда бўлади. Қиз болаларда жинсий етилиш вақтида овоз бузилишлари кекирдакда оғриқлар, қуруқлик, хириллаш ва бўғилиш билан кечади. Бу, одатда, ўткир шамоллашни нотўғри даволаш натижасида келиб чиқади деб ҳам таъкидланади.
Овоз аппаратидаги бузилишлар асосан 80 ёшдан кейин юзага келиб, бу тўқималар эгилувчанлигининг йўқолиши, кўкрак қафаси ва умуртқадаги ўзгаришлар уларнинг кам ҳаракатчан бўлиб қолиши натижасида келиб чиқади. Овоз ўзгаришлари биологик ёш, мускуллар тонусининг умумий пасайиши билан боғлиқ. Ўпканингтириклик сиғими пасаяди, нафас чиқариш сони қисқаради, ўпкада ҳаво қолиб кетиши кузатилади. Эшитишнинг пасайиши уз навбатида юкори товушларни нотуфи кабул килиши ва интонациянинг ўзгаришигаолиб келади. Ойер ва Л. Деал (1985) овоз билан ўқиш тезлиги ва паузанинг узоқ чўзилишини ёшга боғлаганлар. Текширишларга кўра кексаларда нутқ темпи секинлашган ва паузалар узоқ чўзилиши аниқланган. Шунингдек, турли жинсларга мансуб кишилар ўқиишидаги фарқҳам аниқланган.
Л. Ван дер Ховен (1928) овоз бузилишлари ва қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши ўртасидаги боғлиқликни биринчи бўлиб аниқлаган. У бир қатор белгиларни батафсил ёритиб берди. Бу касаллик билан оғриган нутқий касб эгаларида овознинг тез чарчаши, кучсизланиш, хириллаш, юқори товушларнинг йўқолиши натижасида овоз диапазонининг пасайиши кузатилган. Овоз ўзига хос бўлган тембрни йўқотади ва овоз бойламлари мускулларининг тонусини пасайиши оқибатида хира бўлиб қолади. А. Митринович-Моджаевска (1965) ва Н. Г. Габдулин 60% гипотериоз билан оғриган беморларда овоз бойламларининг функционал бузилиши билан бирга уларда лойқасимон шиш бўлишини аниқлаган. Шунингдек, у беморларда бродикардия, терининг қуруқлиги ва оқишлиги кузатилган.
И. Максимов (1987) критинизм билан оғриган беморларда кекирдакнинг инфантил, овоз диапазонининг қисқариши ва овоз тембрининг ўзига хос ўзгаришини аниқлаган.
Буйрак усти безлари пўстлоғи функциясида камчиликларнинг бўли­ши овоз кучсизлиги, тез чарчаш, кечга яқин овоз диапазонининг қисқаришига олиб келади. Бу касалликка тери пигментацияси ташхиси қўйилади. Бу кўпинча нафас олишнинг бузилиши ва афония билан бирга келади.
Буйрак усти безлари қобиғи функциясининг ортиб кетиши аёлларда вирилизацияга олиб келади. Бунда овознинг паст, эркакларникига ўхшашлиги, диапазоннинг қисқариши, тесситурасининг камайиши кузатилади. Буйрак усти безларининг мия қавати адреналин ишлаб чиқаради. Бунда уларни олиб ташлаш тавсия этилади. Сурункали танзилитда бодомча безларининг лакуналарида йиринг йиғилган бўлса, бунда консерватив усул фойда бермайди, аксинча, бемор соғлиғига зарар қилувчи ҳолатлар юзага келиши мумкин, бунда танзиллектология усули тавсия килиниб, уни овоз косил булишининг узига хос хусусиятларини билувчи мутахассисга ўтказиши лозим. Одатда, танзиллектологиядан сўнг танглай камалаги ва юмшоқ танглай чандиқлар қолади, бу ўз навбатида овоз функцияларининг бузилишига сабаб бўлади.
В. Г. Ермолаев ва унинг сафдошлари (1970) танзиллектология техникасига бир канча талаблар қўядилар, чунончи бодомча безлари орқасига 10 мл анестезик суюқлик юборилади, 5—7 дақиқадан сўнг операция қилиш тавсия этилади. Бу даврда суюқлик сув шимувчи тампон ролини бажаради.
Овоз бузилишлари баъзан турли касалликларнинг симптоми сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин. Шу сабабли овоз бузилишидан шикоят қилган беморларга ҳартомонламатекшириш ва реабилитация ишларини ўз вақтида ўтказиш лозим.
Овознинг хириллаши, тез чарчаши ва афониянинг юзага келишиасосан қандли диабет билан оғриган беморларда кузатилади.
Р.В. Кофанов (1972) қандли диабет билан оғриган беморларни ларингоскопия қилиб текшириб, кекирдакнинг овоз ҳосил қилувчи функциясининг бузилишини аниқлаган.
Одамлардаовознинг шаклланиши учун эшитиш яхши ривожланган бўлиши керак. Заиф эшитувчи кишилар махсус аппарат тақиб, жамият ҳаётига мослашишлари мумкин, бироқ нутқий касб эгалари заиф эшитувчи бўлишлари мумкин эмас.
Маълумки, бурун бўшлиғи ҳам муҳим кучайтирувчи функцияни бажаради. Овозга тембрни беради. Бурун бўшлиғи ва бурун олди бўшлиғини интервация қилувчи учламчи нервнинг таъсирланиши кекирдак мускулларини қисқаришига ва бўшлиқнинг нормал кучайтирувида овоз кучини ошириб ёрқинлик беради. Бурун ва бурун олди бўшлиқларнинг касалланиши уларнинг шиллиққаватини ишиши билан келса, бу нафас олишга ва овоз нутқига салбий таъсир кўрсатиб овоз аппаратида функционал бузилишларни келтириб чиқаради ва овознинг динамик хусусиятлари ёмонлашади, овозда хунук тонлар пайдо бўлади.
Бир қатор олимлар В.Г. Ермолаев, М.С. Михайлов ва П.Е. Шамсиевалар бурундан нафас олиш ҳолати бузилган касалларни текшириб, уларда функционал бузилишларни нерв рефлектор механизми билан боғлаганлар.
Даволов нормаларини танлашда консерватив усуллардан фойдаланиш кўп афзалликларга эга.
Танглай бодомча безлари юмшоқ танглай ва мускуллар ҳаракатини чегаралайдиган бўлса, куйлашда халал беради ва ҳалқумнинг қисилишига йўл бермайди. Уларнинг катталашиши овоз тембрини ўзгартиради.
Овоз бузилишларининг келиб чиқиш сабаблари ва механизми
Овоз бузилишлари келиб чиқишига кўра марказий ва периферик қисмларга бўлинади, уларнинг ҳар бири органик ва функционал бўли­ши мумкин.
Овоз бузилишлари механизми ҳиқилдоқда нерв-мускул аппаратидаги ҳамда овоз бўлмаларида пайдо бўладиган оддий гипо ёки гипертонуслар ва улар ҳаракатидаги ўзгаришлар характерига боғлиқ.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish