Ўпка — нафас олиш системасининг асосий органларидан биридир. Ўпка бир жуфт бўлиб, конуссимон тузилган. Улар кўкрак қафасининг икки томонида ўнг ва чап ўпканинг ўртасида трахея, қизилўнгач, қон томирлари, айрисимон без, нерв толалари, лимфа томирлари ва тугунлари ҳамда юрак жойлашган. Ўпканинг нафас олиш ва чиқариш функциясини асосан алвеолалар бажаради.
Трахея — хиқилдоқнинг пастки қисмидан, яъни VI—VII бўйин умуртқалари рўпарасидан бошланиб, V кўкрак умуртқаси рўпарасигача давом этади ва шу жойда унг ва чап бронхларга бўлинади. Унинг узунлиги одамнинг бўйига қараб 11—13 см гача этади.
Бронхлар — кўкрак умуртқаси рўпарасида трахеянинг иккига бўлинишидан ҳосил бўлади. Бронхлар, худди дарахт шохига ўхшаб, кўп бронхларга тармоқланади ва бора-бора алвеола пуфакчаларини ҳосил қилади.
Ҳиқилдоқ— IV—VI бўйин умуртқалари рўпарасида жойлашган. Ҳиқилдоқҳаво ўтказувчи нафас йўли вазифасини бажаради. У товуш ҳосил қиладиган аппаратдир. Ҳиқилдоқдан ҳаво трахеяга ўтади.
Одам гапирмай турганда хиқилдоқда жойлашган овоз бойламлари тешиги очиқҳолда бўлади. Сўзлашганда, куйлаганда овоз тешиклари ёпилади ва ўпкадан нафас билан чиқариладиган ҳаво катта куч билан овоз бойламларига таъсир қилиб, уларнинг тебраниши натижасида овоз ҳосил бўлади.
Бурун бўшлиғи— юқори, пастки ва иккита ён деворидан ташкилтопган. Бурундан нормал шароитда олган ва чиқарган ҳамма ҳаво ўтади. Бурун бўшлиғи — нафас олиш, сақлаш, ҳид билиш ва резонаторлик функциясини бажаради. Овоз ҳосил қилишда нафас олиш ва резонаторлик функцияси катта аҳамиятга эга.
Бурун бўшлиғида ҳаво нормада бўлади. У овоз учун ҳаракатсиз резонатор бўлади, у овозни кучайтиради ва овозга маълум тембр ва кучайиш беради.
Бурун бўшлиғи ҳиқилдоқ томонидан очиққолади: бурун билан талаффуз қилинадиган ундош товушлар м ва нҳамда баъзи бир унлилар гапирилганда ҳалкум овоз резонатори бўлиб хизмат қилади. Халқум овоз бўшлиғи билан унли ва ундош товушларни шакллантирадиган, тембрли хусусиятларга эга органлардир.
Ҳиқилдоқда асосий товуш ҳосил бўлади, сўзлаш нутқи эса тепа қўйилган трубкада ҳосил бўлади. Шундай қилиб, одамнинг овоз аппарати ўзи билан мураккаб тизимни ташкил қилади. Унинг ҳаракати натижасида товуш ҳосил бўлади. Овоз аппаратининг барча функциялари бир-бири билан боғланган ҳолда, бош мия пўстлоғига бўйсунади.
Овоз ҳосил бўлиш механизми жуда мураккаб бўлганлиги сабабли жуда кам ўрганилган.
XIX аср ўрталарига келиб, физиологик ва акустик ўрганиш методлари юзага келгач, овоз ҳосил бўлиш механизмини илмий жиҳатдан тушунтиришга имкон турилди. Бу даврга келиб фонация назариясида миоэластик назария юзага келди, унинг асосчиси Феррон (И. Максимов, 1987 й.) ҳисобланади. Овоз аппаратида овоз бойламлари кучсиз тебранади, уларнинг тебраниши частотаси овоз бойламлари тўқимасининг эластиклигига боғлиқ. Миоэластик назарияга кўраовоз ҳосил бўлишининг асосий сабаби трахея ва кекирдакнинг ички мускулларига ҳавони кўрсатадиган босимидир. Овоз ҳосил бўлишвақтида овоз бурмалари ўртасида уларнинг мускуллари ва бурма ости босими натижасида ўзаро боғлиқлиги юзага келади, бунда трахеяда ҳаво босими қанчаликкучли бўлса, бойлам шунчалик кучли қаршилик кўрсатади. Нафас мускулларининг мураккаб тизими трахея ва бронхларнинг ички босими доимийлигини таъминлайди ва у ёки бу товушнинг тўғри талаффузига ёрдам беради. Фонация вақтида овоз бойламлари ҳаво босимига тўла боғлиқ бўлмайди, аксинча, марказий нерв тизими бошқаруви остида нафас органларининг мускуллари тонусини фаолбошқариб туради. Бойлам ости босимини ўзгартириш керак бўлиб қолгандабош мия пўстлоғи зарур чора кўради. Яъни кекирдак ва овоз бойламлари мускуллари тонусини ўзгартириб, тебраниш частотасини пасайтиради ёки орттиради. Бу жараён мураккаб рефлектор усули орқали эшитиш анализатори иштирокида бошқарилади.
Ж. Ван ден Берг (1958) айтишича, овоз, бойламларини тебраниш ҳаракатига сабаб кекирдакда юзага келувчи аеродинамик мускул ҳаракатлари ва эластик кучларнингбиргаликдаги таъсиридир. Р. Хуссон (1950) овоз ҳосил бўлиш физиологиясини ўрганган ҳолда овоз ҳосил бўлишини нейрохронаксик назариясини яратди. Р. Хуссон ва унинг тарафдори Т. Фринт (1969) ларнинг ҳисоблашича, овоз бойламлари ҳаво оқими таъсирида тебранмайди, балки бош миядан кекирдак ости нервига келувчи нерв импульслари таъсирида доимий равищца қисқариб бўшашиб туради.
Тажриба маълумотларига таянган ҳолда улар овоз бойламлари мускулларининг қисқариши қайтувчи нерв импульслари частотасига тенг деган хулосага келдилар. Ж. Перелло (1962) фонациянинг мукоундуляр назариясиниолға сурди, унга кўра овоз бойламларининг тебраниши шиллиққаватни ихтиёрий тўлқинсимон ҳаракати бўлиб, шиллиққават овоз бойламларини қоплаб туради. Тўлқинсимон ҳаракат субхорда қисмида ҳосил бўлиб, юқорига, олдинга, орқага тарқалади, овоз бойламларининг четидан ўтиб юқорида кекирдак қоринчасига яқин жойда йўқолади. Бизнингча, бу назария фонацияни механик нуқтаи назаридан тушунтиради ва кекирдак мускуллари билан марказий нерв тизими ўртасида боғлиқликни очиб бера олмайди. Бир қатор рус олимлари овоз бойламларининг тебраниш частотаси оғиз бўшлиғидаги сунъий босимнинг-ўзгариши билан ботиқ дейди. Оғиз бўшлиғида босимнинг қайтиши асосий овоз тони частотасининг камайиши ёки умуман йўқолишига олиб келади, босимнинг пасайиши эса овознинг асосий тон частотаси ортишига олиб келади, овоз бойламларининг реакцияси оғиздаги босимнинг ўзгариш тезлигига боғлиқ.
Овоз — бу инсоннинг овоз аппарати ҳосил қилувчи турли товушлар йиғиндисидир. Овоз нутқий, куйловчи ва шивирловчи бўлади. Инсон бақириши, инграши, турли товушларда тақлид қилиши мумкин. Биз қандай товушни олмайлик, барчаси физик ҳодиса бўлиб, акустикада ўрганилади. Товуш яхши ўрганилган бўлиб, унинг қонуниятлари аниқланган. Куйловчи ёки нутқий овознинг биргинатовуши ҳам акустик аҳамиятга эгадир. Уни билган ҳолда овознинг керакли хусусиятларини юзага келтириш мумкин. Товуш деганда, акустикада тебраниш ва тўлқинларнинг зич мухитда тарқалиши тушунилади. Овозтовуши тўлқин кўринишида ҳаво қисмларининг тебранишидир. Бу тўлқинлар овоз бойламларида юзага келиб, уларни бир-бирига яқин жойлашгани, таранглиги натижасида ҳаво оқими ўтиб, бойлам ости босими юқори ва нерв импульсларининг таъсирида тебраниш юзага келади. Товуш тўлқинлари кекирдакда ҳосил бўлиб, фақат ташқарига эмас, организмнинг ички тўқималарида ҳам тарқалиб, бош, бўйин, кўкрак тўқималарида тебраниш ҳосил қилади, шунга кўра овозтўлқинларининг бир қисмигина ташқарида тарқалиб эшитувчининг қулоғига етиб боради. Қўшиқчиларнинг педагогикасида "овозли нафас" деган тушунча мавжуд бўлиб, уни оғиз бўшлиғининг турли қисмларида кузатиш тавсия этилади. Шуни эсда сақлаш керакки, товуш ёпиқ овоз пайида ҳосил бўлиб, акустик қонуният асосида хавода тарқалади. Ҳаво эса товушда аеродинамик қонуниятлар асосида тарқалади.
Биз эшитувчи товушлар орасида маълум баландликка эга тонли товуш ва овозларни номаъпум баландликка эга бўлган шовқинларни фарқлаш мумкин. Инсоннинг овоз аппаратида гапириш ва куйлаш вақтида ҳам тонли, ҳам шовқинли овозлар юзага келади.
Барча унли товушлар тонли, барча жарангсиз ундошлар шовқинли характерга эгадир. Мусиқа эса тонли товушлар қироллигидир.
Овознинг барча кўринишлари вақти мобайнида уч акустик товуш ўлчовининг ўзгариши натижасидир. Булар: тебраниш частотаси, уларнинг амплитудаси ва мураккаб товушлар таркиби, уларнинг спектри, яъни баландлиги, кучи, тембри.
Товуш баландлиги — бу тўлқинлар ҳаракати частотасини субъектив қабул қилишидир. Ҳаво тебранишлари қанчалик кўп бўлса, товуш шунчалик баланд бўлади. Кекирдак аниқроғи, овоз бойламлари йиғилувчи ва ёйилувчи тўлқинлар ҳосил бўлиши мумкин бўлган ягона жой ҳисобланади. Бойламларнинг тебраниш вақтида неча марта бир-бирига тегиб, бир-биридан узоқлашиши ва бунда қанча ҳавони чиқариш, пайдо бўлган товуш частотасини белгилайди. Тўлқин узунлиги деган тушунча ҳам бўлиб, у ҳар икки ҳаво бўлаги, яъни бойламлар очилиши ва ёпилиши ўртасидаги вақт билан ўлчанади. Тўлқиннинг тарқалиш частотаси бир хил бўлгани сабабли (342 м) уларнинг тўлқинлари бир секунд ичида босиб ўтади. Шу йўсинда тўлқин узунлиги товушнинг баландлигини акс эттиради. Узун тўлқин ва қисқа тебраниш — бу паст товуш, қисқа тўлқин ва кўп тебранишлар — бу баланд товушлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |