Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet40/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Органик овоз бузилишлари. Органик овоз бузилишлари асосан овоз аппаратида анатомик ўзгаришлар ёки сурункали шамоллаш натижасида пайдо бўлади.
Периферик характердаги органик овоз бузилишлари асосида овоз аппарата касалликлари: ун пайчаларидаги тугунчалар, бўғиз ва ун пайчаларининг папиламатозлари (ўсимталар), бўғиз стенози, жароҳатланишлар, куйишлар ётади. Булар периферик характердаги органик овоз бузилишларини келтириб чиқаради. Органик овоз бузилишларига, шунингдек, бўғиз раки ёки бўғиз туберкулёзида бўғзини тиббий йўл билан олибташланган кишиларнинговози ҳам киради.
Сурункали ларингит учун ҳиқилдоқ мускуллари тонусининг пасайиши хосдир. Л.A. Зарицкийнинг (1984) таъкидлашича, букасалликда ҳиқилдоқ аппаратининг мускуллари доимий равишда кўп­ли гиперкинез ҳолатида бўлиб, овоз бойламлари кучли жипслашади. Шунингдек, гипокенез ҳам учраб, унда овоз бойламлари бўшашган, тўлиқ жипслашмаган ҳолатда бўлади. Ларингитда беморлар ҳиқилдоқдаги ноқулайлик, қуруқлик,қирилиш, намликнинг йиғилиб қолиши, бўйин ва ҳалқум қисмида чарчаш, хириллаш, уни кечга бориб зўрайиши ва эрталаб бутунлай ёки қисман йўқолишдан шикоят қиладилар.
Ларингоскопияда овоз бойламларида гиперемия ва ёпишқоқ шилимшиқ борлиги аниқланади. Фонацияда овоз бойламлари тўлиқ жипслашмайди, овоз бойламларининг қалинлашганлигини ва тонуснинг йўқлиги аниқланади.
Сурункали ларингит билан оғриган беморларда овоз диапазонининг қисқарганлиги, монотон интонация, овоз кучи камлиги кузатилади. Улар ҳиқилдоқдаги нохуш сезгилардан шикоят қиладилар.
Ларингитнинг оғир турларида хириллаш доимий бўлади, баъзан афония вужудга келади. Овоз бойламлари шиллиқ билан қопланган бўлади. Фонацияда овоз бойламлари ўртасида овалсимон тирқиш кузатилади. Ларингоскопияда тебраниш амплитудасининг пасайганлиги, фонация даврининг қисқарганлиги кузатилади.
Касбий трахеитлар нутқий касб эгаларида, куйлашда овоз бойлам ости босимининг ўзгариши натижасида юзага келади. Беморлар асосан овознинг тез чарчаши, трахеядаги ноқулайлик, намлик ёки қуруқлик, йўталдан шикоят қиладилар. Ларингоскопияда овоз бойламларида ҳеч қандай ўзгаришлар кузатилмайди, лекин трахеянинг шиллиққаватининг баъзи жойларида гиперемия кузатилади. Баъзи ҳолларда ҳалқум, ҳиқилдоқ ва трахеяда катарал ҳолатлар кузатилади. Нутқий касб эгаларида трахеитлар бойлам ости бўшлиғида суюқлик йиғилишидан юзага келади. Бунда беморлар маълум товушларни талаффуз қила олмайдилар, овоз тони йўқолади.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish