Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet42/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Функционал овоз бузилишлари
Функционал овоз бузилишлари нисбатан кенг тарқалган ва турли - тумандир. Улар ҳиқилдоқ яллиғланиши ёки у ёки бу анатомик ўзгаришлари билан кечмайди. Педагогик адабиётларда мутахассислар учун органик бузилишлар этиологиясини ва патогенезининг мураккаблиги билан боғлиқ равищда маълум қийинчиликларни келтириб чиқарганлиги сабабли функционал бузилишларни бартараф этиш нисбатан енгил эканлиги ҳақидаги фикрлар бахслиҳисобланади.
Функционал бузилишларнинг сабаблари турлича бўлиши мумкин: яъни овознинг чарчаши, овозни ёмон қўйилиши, инфекцион касалликлар ҳамда психик омилларнинг таъсири. Баъзан санаб ўтилган сабаблар уйғунлашган ҳолда келиши "бошланувчи" даврни аниқлашни қийинлаштиради. Узоқ давом этган функционал ўзгаришлар ҳиқилдоқ шиллиққопламаси гиперемияси (қизариши), овоз бойламларининг йўғонлашуви, шиш ва шиш кўринишдаги псевдоорганик қопламаларни юзага келувчи функционал бузилишларга ташхис қўйишни қийинлаштиради.
Периферик функционал бузилишларга фоностения, гипо ва гипертонус афония, дисфониялар киради.
Фоностения — бу овознинг функционал бузилиши бўлиб, нафас фонация, артикуляция ўртасидаги координациянинг бузилиши билан характерланади.
Фоностениянинг келиб чиқишиҳақида турли фикрлар мавжуд. Нафас йўлларининг ўткир шамоллаши, овозга ата юклама бериш, бош мия пўстлоғида тормозланиш фоносгенияни пайдо бўлишига сабаб бўлади ва овоз аппарати мушагининг ҳаракат функцияси бузилиши кузатилади.
Л.Д. Работнов фикрига кўра, фоностениянинг ривожланиши учун таъсир қиладиган факторлар қуйидагилар: турли хил соматик касалликлар, организмдаги гармонал тенгликнинг ўзгариши, ҳимоя кучининг пасайиши, психик ўзгаришлар, овоз аппаратининг зўриқиши. А. Митринович-Моджеевка (1965) ҳиқилдоқнинг анатомик тузилишида камчилиги бўлган беморларда фоностениянинг ривожланишини кузатди.
Фоностенияни кўпчилик муаллифлар (М.И. Фомичев, 1949; Т.Е Шамшева, В.П. Морозов, 1966; Ю.С. Василенко 1978, Л.А. Заритский 1984) касб касаллигига киритадилар. Уларнинг фикрича, ашулаайтиш мураккаб психо-физик жараён ҳисобланади ва бу қўшиқчининг нерв психик ҳолатига таъсир этади, айниқса, энди қўшиқ айтишни бошлаган қўшиқчилар даврага биринчи бор чиқаётганларида овозни йўқотиш хавфидан қўрқиш ҳиссиёти кучаяди ва қўшиқни эркин айта олмайди, бунинг натижасида овоз бойламлари мускули таранглашувига, ўзининг физиологик ҳолатини ўзгаришига ва қўшиқни асл овоз ҳолатида бўлмаслигига олиб келади.
В.А. Тринос (1981) фоностениянинг пайдо бўлишини умумий ва жойли сабабларига ажратади. Л.А Зарицкий (1984), З.И. Аникеева (1985) фоностенияни ўткир ва сурункали турларга ажратди.
Фоностенияда беморларнинг шикояти хилма-хил бўлади: тез жаҳл чиқиш, саҳнага чиқишдан олдин қўрқув, уйқунинг бузилиши, ҳиқилдоқда қадалиш, товуш баландлиги ва тембрининг ўзгариши, сўзлаганда ҳиқилдоқда оғриқ, овознинг жуда чарчаши.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish