Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet45/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Даволашнинг тўртинчи босқичи — ларингостоманинг пластик беркитилишидир.
Операциядан кейин 14—17 кун ўтгач логопедик машғулотлар қайтаданбошланади ва ўзининг охирги якунловчи фазасига — нафас олишни, артикулани ва овоз ҳосил қилишни тўла тиклаш фазасига киради.
Даволашнинг бешинчи босқичи — функционал терапия деб номланади. Бу даврда резонатор, генератор ва энергетик системалар фаолиятидаги координация қайта тикланади. Овознинг баландлиги, овознинг кучи, овознинг тембрини ривожлантириш ва бола нутқининг мелодика интонацион томонини бойитиш бўйича овоз машқларининг мураккаб комплекси киритилади.
Овозни тиклаш бўйича логопедик машғулотлар курсининг мазмуни
Е.С. Алмазова овозни тиклаш бўйича логопедик машғулотлар курсини икки босқичга ажратади:

  1. босқич — логопедик машғулотларнинг тайёрлов босқичи;

  2. босқич — логопедик машғулотларнинг асосий босқичи.

I. Логопедик машғулотларнинг тайёрлов босқичи
Бола овозини тиклаш бўйича ишни бошлашдан аввал бола ҳақидаги анамнезтик маълумотларни олиш, шунингдек, клиник психолого-педагогик ва логопедик текширишларнинг натижаларини бир тизимга солиш ва умумлаштириш лозимдир. Боланинг овози ва нутқи магнит лентасига, нафас олиши эса кимографга ёки электроэнсефалографга ёзиб олинади.
Бўғиз касалликларига эга бўлган болаларга организмнинг астеник ҳолати бўғизнинг нерв-мускул аппаратининг тузилишида ва функциясида турли ўзгаришлар, эмоционал-ирода сферасининг бузилишлари, нутқ тарақкиётининг сустлашиши ва овоз функциясининг узоқ давом этувчи бузилишлари кузатилади. Бу маълумотлар боланинг ривожланиш хусусиятларини очишга, бошланғич нуқтаси психотерапия бўлган овозни тиклаш ишининг йўлларини ва воситаларини ишлаб чиқишга имкон беради.
Психотерапиянинг мақсади — боланинг онгини, фаоллигини, иродасини, овозни тиклаш жараёнига жалб қилишдир. Психотерапия бола шахсининг қайта тарбияланишга бола шахсининг қийинчиликларини енгиш ва тезроқ соғайиш учун курашишга ёрдам беради ва фаоллаштиради. Психотерапия болага унинг ёшини, касалликнинг боришини, боланинг шахс хусусиятларини, унинг нутқи ва овоздаги бузилишларнинг характерини ҳисобга олган ҳолда индивидуал ёндошишга ундайди.
Психотерапия суҳбат шаклида олиб борилади. Суҳбат давомида боланинг шикоятлари аниқланади, қизиқиш доираси қобилиятлари ўз нуқсонига муносабатиҳақида тасаввурга эга бўлинади, шахсий ва иш юзасидан контакт ўрнатилади.
Узоқ давом этадиган ва оғир бўғиз касалликлари билан оғриган болалар бир марта ёки кўп марта суҳбат шаклида олиб бориладиган фаол ва бир мақсадгайўналтирилган психотерапияга муҳтож бўладилар.
Психотерапия бола шахсининг соғайишини ва тикловчи таълимнинг муваффақиятини таъминловчи тадбирдир.
Психотерапия билан бир вақтда артикуляцион гимнастика ҳам олиб борилади. Фонация жараёнида артикуляцияга алоҳида аҳамият берилади. Шу жараёнда овоз тембри аниқланади, ундош ва унли товушлар шаклланади. Бундан тащқари, артикуляция қанчалик аниқ ва яхшироқ, бўлса, ун пайчаларининг функцияси шунча аниқ ва бир мақсадга йўналтирилган бўлади.
Юқори резонаторрубканинг фаолияти бузилганда ҳаракатлар ўзининг коорданационаниқлигини йўқотади, бўшашган, бесунақай бўлиб қолади, бу ҳол болаларда ҳамкузатилади.
Артикуляцион гимнастиканинг мақсади артикуляцион аппаратнинг барча қисмларининг аниқ, чаққон, тўғриҳаракатини таъминлаш ва артикуляцион аппаратнинг нафас ва овоз ҳосил қилиш органлари билан координациялашган фаолиятини таъминлашдир. Артикуляцион мускулларни зўриқишдан, қисилишдан ва аксинча, бўшанглик, заифликдан халос қилиш зарур.
Артикуляцион аппаратни зўриқишдан халос қилиш ва унинг тонусини ошириш учун гигиеник массаждан фойдаланилади. Массажда бармоқларнинг учи билан силаш амалга оширилади:
а)пешана ўртасидан чаккалар томон ва кўз атрофида буруннинг икки кўз ўртасидаги юқори қисмигача;
б)буруннинг икки кўз ўртасидаги юқори қисмидан қулоқ олди чуқурчаси томон;
в)бурун учидан юқорига ва пастга;
г)бурун учи атрофида винсимон ҳаракатлар, юқори ва пастки лабларга ўтиш билан.
Вибрацион массажда бурун қанотлари м товушини талаффуз қилиш билан бир пайтда уриб турилади.
Массаж юз мускулатурасининг ҳаракатларини фаоллаштиради, юз мимикасини яхшилайди. Массаж билан бирга бола мустақил равишда пешана ва бурнини тириштиришни, қовоғини солишни, қошларини керишни, лунжларини шиширишни, табассум қилишни ўрганади. Бу машқлар овозга гўзаллик беради, овознинг кучини ва тембрини яхшилайди. Физиология фани маълумотларига кўра, мимик мускулларнинг ҳаракати, юз терисининг қўзғатилиши овоз мускулларининг тонусини оширади.
Массаж билан бир вақтда артикуляцион аппаратнинг турли қисмлари учун алоҳида ажратилган артикуляцион гимнастика олиб борилади.
Ҳар бир артикуляцион ҳаракат ойна олдида ўтирган ҳолда аниқ, шошилмасдан, муайян ритмни сақлаган ҳолда амалга оширилади (саноқ остида).


Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish