Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet43/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Гипотонус дисфония (афония) — овоз бойламлари мускуллари тонусининг пасайиши натижасида овознинг бузилишидир. Бунда овоз бузилишининг асосий сабаблари: овоз бойламлари мускулларининг зўриқиб таранглашуви, касаллик вақтида овозга юклама тушиши, ўткир респиратор-вирусли инфекцион касалликлар; организмда витамин етишмовчилиги; гормонал дисфункция организмнинг турли хил сурункали касалликлари. Беморлар овознинг тезда чарчашидан, хириллашидан шикоят қиладилар. Трахея ва ҳиқилдоқ билвосита ларингоскопия қилинганда шиллиққаватда ҳеч қандай яллиғланиш белгилари кузатилмайди. Овоз бойламлари ҳаракатчан, тонуси пасайган, фонацияда ёриқ таранглашган овал ҳолатда қолади, баъзида орқа қисми учбурчак шаклида бўлади.
Гипертонус дисфония (афония) — бу овоз бойламларининг мус­кул тонусининг ошиши билан овознинг бузилиши тушунилади. Гипертонус дисфония афония кўпроқ шовқинли жойда овозга зўр бериб гапирганда, бақириб гапирганда келиб чиқади. Бундай овоз бузилиш механизми қорин мускулларининг таранглашувига, диафрагманинг тўлқинсимон ҳаракатланишига юз ва бўйин мускулларининг таранглашувига олиб келади.
Беморлар бўйин ҳиқилдоқдаги оғриқ ноқулайликни ҳис қилиш овознинг тез чарчаши хириллашидан шикоят қиладилар. Билвосита ларингоскопия қилинганда фонация вақтида овоз бойламлари бир- бирига қаттиқ бўлиб бирикиб турган кўринади. Бурмаларнинг чети шиши натижасида улар бир-бирига тегиб, ишқаланиб шиллиқ ажратади.
Мутация даврида ҳимояловчи тартибга риоя қилмаслик оқибатида овоз аппарати юкламасини орттириш ҳиқилдиқ ички мускуллари фаолиятининг гипогипертонус кўринишидаги бузилишларига олиб келади.
Болалар овозини ривожлантириш ва тиклаш методикаси.
Хозирги замон логопедия фани организмнинг йўқолган функциясини қайта тиклаш вазифасини инсонпарвар беморни жароҳатлашга йўл қўймайдиган методлардан фойдаланиб ҳалқилади. Овозни тиклащда Г. Шоппе методи бўйича иш олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Г. Шоппе 1888 йилдаёқ бўғиз мускулатурасига ва шиллиқ пардасига таъсир қилувчи қон айланишини регулировка қилувчи шиллиқ моддани камайтирувчи массаж қилиш зарур деб кўрсатган эди.
Ортофоник даволашга XIX аср охирларида асос солинди. Бунда фоностения ва функционал афонияни даволашда артикуляцион гимнастика, нафас машқлари, умумий тана гимнастикаси, вибрация, электр овоз вилкалари тавсия қилинар эди. Г. Гуцман беморнинг нутқ режимига алоҳида аҳамият беради ва 8—10 кун давомида мутлоқ тинчлик бўлиши тавсия қилинади. Г. Гуцман биринчи бўлиб, функционал овоз бузилишларини бартараф қилувчи ишнинг у ёки бу даражада мукаммалроқ тизимини таклиф қилди.
Комплекс даволаш методи — фоник ортопедия — функционал овоз бузилишларида қўлланилган. Унингтаркибига:

  1. психотерапия;

  2. қуйи қовурғалар диафрагмал нафсни тарбиялаш;

  3. артикуляцион гимнастика — дастлаб овоз иштирокисиз, кейин сўзларни шивирлаб айтиш;

  4. баланд овоз билан ўтказиладиган машқлар.

Бемор овоз баландлигини ва овоз кучини чиқарилаётган ҳаво кучини ўзгартириш йўли билан бошқара олар эди.
Ортофония — овоз функцияси бузилишларини артикуляцион, нафас ва овоз машқлари билан махсус даволаш методи. Ортофоник даволашнинг мақсади — бўғиз фаолиятидаги, нафас ва артикуляцион функцияларидаги бузилган автоматизацияни қайта тиклашдир. Бу методга XIX асрнинг охирида асос солинган. Кейинчалик рус фониатрлари ва отоларингогологлари, логопедлари, чет эллик мутахассислар бу метод мазмунини чуқурлаштирдилар ва кенгайтирдилар.
Овозни тиклашнинг комплекс методи бу системаларнинг координациясини йўлга қўйишга ёрдам беради. Бу методнинг энг муҳим тамойили логопедик ва даволаш ишларининг изчиллиги, функционал терапиянинг бўғиз касалликларини даволашнинг ҳамма босқичларида ўтказилишидир.
Бўғиз касалликларини даволашнинг ҳар бир босқичига логопедик машқларнинг муайян комплекси мувофиқ келади. Улар нутқ нафаси, артикуляцияси ва овозни постановка қилишга қаратилган. Даволашнинг ҳар бир кейинги босқичида машқлар мураккаблаштириб борилади, бунда боланинг умумий ҳолати касалликнинг бориши, нафас олиш характери, артикуляциянинг ва овознинг характери, шунингдек, жисмоний ва психик ривожланишдаги ёш хусусиятлари ҳисобга олинади.
Даволашнинг биринчи босқичи — операциягача бўлган (тайёрлов) босқичи.
Болатрахеотомик трубкатақади, бу ўткир ёки хроник бўғиз стенозида нафас олиш имконини беради. Табиий нафас йўллари — бурун ва оғиз нафас жараёнида иштирок этмайди, бунда артикуляцион аппаратнинг функцияси ва овоз жаранги бирмунча атрофияга учрайди. Овоз ўз жарангдорлигини йўқотади, афония юз беради ёки монотон, хунук, тушунарсиз, интонациялардан маҳрум бўлган нутқҳосил бўлади. Нутқнинг бир тури узоқ давом этувчи трахеотомик трубка тақиб юришнинг ўзига хос белгисидир.
Бу босқичда логопедик машғулотларини бошлаш мақсадга мувофиқдир, улар психотерапия, артикуляцион гимнастика, енгил нафас гимнастикаси ва бола нутқини умумий ривожлантириш ишларибилан чегараланади.
Логопедик машқларнинг мақсади — овозни қайта тиклашда беморда ишонч ҳосил қилиш, боланинг артикуляцион аппарати ҳаракатларининг сифати ва ҳажмини яхшилаш, табиий нафас йўллари орқали нафас олиш кўникмасини ҳосил қилиш. Боланинг жисмонан заифлигини, унинг астеник ҳолатини бола бошидан кечирган кўп сонли операцияларини, боланинг ўз аҳволи туфайли азоб чекишни овознинг йўқлигини ҳисобга олиб, логопедик машғулотларни муайян дозировкада, вақти чегараланган ҳолда (5—10 минут), секин темпда ва ўйин шаклида олиб бориш тавсия этилади.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish