Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet41/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Аллергик ларингит — бу одамнинг экзоген ва эндоген таъсирловчиларга нисбатан сезгиларнинг ортишидир.
Бурун, кальум, ҳиқилдоқ ва трахеянинг шиллиққаватлари, одатда, аллергенлар билан кўпроқ бевосита алоқага киришади. Аллергик ларингитда ҳиқилдоқнинг наслий ўткир шишларига мойиллик ҳам аниқланган. Агар ҳиқилдоқ остида шишлар бўлса, бунда ҳиқилдоқда ноқулай сезгилар вужудга келади, овоз бойламларида шиш бўлса, фонациянинг бузилиши кузатилади, овоз бойламларида шишлар бўлса, нафас олиш жараёнида бузилишлар кузатилади.
Баъзан шишли ларингит ҳиқилдоқ стенози билан бирга келади, у тез ёки тўсатдан ривожланади. Беморда ҳиқилдоқда оғриқли спазмалар, йўтал, ютишда оғриқлар пайдо бўлади. Бунда овоз ўзининг нормал жарангдорлигини йўқотади, овозда кучли чарчаш ҳолатлари кузатилади.
Ҳиқилдоқ периферик парез ва фалажлари билан боғлиқ бўлган овоз бузилишлари қуйи ҳиқилдоқ шикастланиши ёки инфекцион шикастланишларда юзага келади. Бир томонлама бузилиш нисбатан кенг тарқалгандир. Шикастланган томонда овоз бойламларининг ҳолати ўрта (медиал), ён (латерал) ҳамда айтилганлар ўртасида (интер-медиал) бўлиши мумкин. Латерал ҳолатда овоз бузилишлари нисбатан аниқ намоён бўлса, медиал ҳолатда нафас бузилишлари нисбатан аниқ намоён бўлади.
Ҳиқилдоқ ҳаракати функцияларининг бузилиши ички мускуллариинг невроген парезларига олиб келади. Бунда овоз бутунлай йўқолади ёки бирдан хириллайди, нутқ жараёнида кучли толиқиш, қалқиш, рефлектор йўтал, нафас олишда қийинчиликлар кузатилади. Овоздаги қўпол бузилишларнинг нафас бузилишлари билан бирга намоён бўлиши нуқсонни янада оғирлаштиради.
Ҳиқилдоқнинг марказий парез ва фалажлари бош мия пўстлоғи, мия кўприги, узунчоқ мия, ўтказувчи йўлларининг шикастланишига боғлиқ бўлади. Болаларда бу ҳолатлар мия фалажланиш касаллигида учраши мумкин.
Органик овоз бузилишларига кўпинча ўсмалар ва уларни олиб ташлангандан кейинги ҳолатлар сабаб бўлиши мумкин.
Болаларда кўплаб патилломалар учраши ва бутун ҳиқилдоққа тарқалиши ҳамда олиб ташлагандан сўнг ҳам пайдо бўлиши мумкин. Кенг қамровли папилломатоз ва кўплаб қилинган операциялардан сўнг жароҳат чандиқлари нафас олиш ва овоз ҳосил бўлишида чуқур нуқсонларни келтириб чиқаради. Ушбу касалликнинг этиологияси ва патогенези ҳозирги даврга қадар очиб берилмаган. Нафас олиш ва овоз фаолиятининг бузилишидан иборат бўлган барвақт папилломатоз бола нутқи ва шахси шаклланишига таъсир кўрсатиши мумкин. Ўсманинг, ҳатто эҳтиёт қилиб бартараф этилишидан сўнг ҳам овоз аппаратининг камчилиги келиб чиқади. Хавфли ўсма билан боғлиқ равишда ҳиқилдоқнинг тўлиқ олиб ташланиши ҳиқилдоқнинг ҳалқум билан бирлашиши сабабли инсонни овоздан махрум этади, ҳамда нафас фаолиятини издан чиқаради. Юқорида баён этилган овоз бузилишларининг барчаси сурункали бузилишларга кириб, мустақил равишда йўқолмайди.
Овоз бузилишлари, қонунга кўра нутқ тизими шаклланишига таъсир кўрсатмайди. Фақатгина илк давр оғир патологиясигина нутқ ривожланишига таъсир кўрсатади. Бубаъзан нутқ шаклланишига қадар касалликка чалинган болаларда кузатилиши мумкин. Кўплаб ўтказилган операциялар, овоз йўқлигида табиий йўллар орқали нафас олишнинг бузилиши боланинг соматик заифлигини келтириб чиқаради, ҳамда психик ва нутқий ривожланиш сустлашиши, ҳис-ҳаяжонли ирода доирасидаги нуқсонларга сабаб бўлиши мумкин. Болалар ўзларининг нуқсонларини сезиб, мулоқотга тез киришмайдиган қайсар, ўзини тута олмайдиган бўлиб қоладилар.
Улар тўғри товуш талаффузини қийинчиликлар билан ўзлаштирадилар. Овоз бузилишларининг нисбатан енгил ҳолатларида болалар ўз камчиликларигахотиржам муносабатда бўладилар. Баъзилари эса ўз камчиликларига танқидий муносабатда бўладилар, ҳамда уни бартараф этишга интиладилар.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish