Аралаш ринолалия. Ринолалиянинг бу тўғри бурун резонансининг патологик камайганлиги ҳолида хавонинг бурундан чиқиб кетиши билан изохланади, оқибатда барча нутқ товушларининг артикуляцион ва акустик томондан бузилиши кузатилади. Овоз тембри аҳамиятли даражада ўзгаради.
Аралаш ринолалияда ҳам очиқҳам ёпиқ ринолалиянинг белгилари бирга қўшилган ҳолда намоён бўлади. Бунда бурун йўли тўсилиб қолгани ҳолда танглай-халқум пардасида ҳам ўзгаришлар бўлади. Бурун товушлари ёпиқ ринолалиядаги сингари, бошқа товушлар эса очиқ ринолалиядаги каби талаффуз қилинади. Аралаш ринолалия ҳам органик, ҳам функционал характерда бўлиши мумкин. Органик характердаги аралаш ринолалияга юмшоқ танглайнинг калталиги ёки фалажлиги сабаб бўлса, функционал аралаш ринолалияга танглай-халқум ёриғининг функцияси ўзгариши натижасида бурун йўлининг тўсилиб туриши сабаб бўлади.
Даволашдан олдинқайси бир камчилик овоз тембрини кўпроқ бузиб манқаликка кўпроқ сабаб бўлаётганини аниқлаш зарур. Масалан, бемор бурун товушлари билан унли товушларни бошқа товушларга қараганда янадакўпроқ манқаланиб талаффуз қилаётган бўлса, демак, унда ёпиқ ринолалия устун бўлади ва даволаш чорасини шунга қараб белгиланади.
Ринолалияда товушларни нутққа қўйишнинг ўзига хос хусусиятлари. Ринолалияда патологик овоз ҳосил бўлиши антропофоник ва фонологик белгиларга эга. Ринолалияда товушлар талаффузини тўғрилаш ишлари узоқ вақтни талаб қилади. Органик нуқсон ва фонемаларни патологик артикуляция кўникмалари коррекцион ишларни қийинлаштиради.
Ҳар бир товушни коррекциялаш қуйидаги изчилликда олиб борилади:
Товушларни нутқгақўйиш жараёнида бола ишланаётган фонеманинутқда фарқлай билиши керак.
Ўз нутқининг хусусиятларини эшитиш орқали дифференциация қила олмайдиган болаларда товушларни нутқга қўйиш жараёнида кўрув, тактил ва кинестетик анализаторлардан фойдаланилади.
Товушларни коррекция қилиш жараёнида аввал фонемалар ва артикуляцияларни тақлид орқали ҳосил қилиш малакалари текширилади.
Товушларни ҳосил қилишда бола учун енгил бўлган ҳаракатлар ва фонемалардан фойдаланиш керак.
Унли товушларни ҳосилқилиш махсус адабиётларда етарлича ёритиб берилган. Tyғмa танглай ва лаб ёриқликларида артикуляция аппаратидаги органик ўзгаришлар туфайли адабиётларда ёритилган усуллар учун самара бермайди.
Ринолалияда товушларни коррекциялашда фойдаланиладиган усул, восита ва машқлар индивидуал ёндашилган ҳолда танланади. Бироққўпол органик нуқсонлар тўғри артикуляцияга эришишни қийинлаштиради. Лабдаги чандиқлар унинг ҳаракатини чеклайди, очиқ прикус, прогения, прогнатия, ортодантик аппаратни узоқвақт толиқиши лаб ватил олди товушларини нутқга қўйишни бир оз қийинлаштиради.
Птовушини бир неча усулда нутқга қўйиш мумкин:
болага йўналтирилган ҳаво оқими чиқариш вақтида лабларини бир-бирига уриш таклиф қилинади, бунда шивирлаган па-па-па бўғини ҳосил бўлади. Лабларни ҳўллаш бу машқларни бир оз енгиллаштиради;
болага лунжларини шишириш таклиф этилади ва иккала кафти билан шу вақтўзида лунжларига урилади. Оғиздан тишларни орасидан партиллаб ҳаво оқими чиқади. Кейинча, бу ҳаракатлароғиз бўшлиғидаги ҳавонинг ҳажмини камайтириб, қўлларнинг иштирокисиз бажарилади. Бунда бола лаблари билан "туфлаганига" ўхшаган ҳаракат қилади ва птовуши ҳосил бўлади;
бурун қанотлари бармоқлар ёрдамида қисилади (хавонинг бурун орқали чиқиб кетмаслиги учун) ва иккинчи усул амалга оширилади. Кейинчалик бу машқ бурун қанотлари қисилмасдан амалга оширилади.
Биринчи усул орқали ҳосил қилинган п товуши (иккита қолган усуллардан фарқли равишда), товуш талаффузидан сўнг, бошқа товуш талаффузига ўтиш осон кечади.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, ринолалияда т товуши талаффузида овознинг эркин чиқиши кузатилади. Ттовушини ҳосил қилиш учун лабларни кулги ҳолатига келтириб, тил учини тишлар орасидан бир оз ташқарига чиқариб "туфлаш"га ўхшаш ҳаракат қилиш керак.
Янги фонемаларни нутқда бор бўлган товушлардан ҳосил қилиш мақсадга мувофиқ чунки бунда товуш ҳосил бўлиши зўриқишсиз кечади ва бўғин, сўзларда осон мустаҳкамланди.
Ринолалияда к товуши умуман бўлмайди ёки бошқа товуш билан алмаштирилади. Ктовуши асосан та-та-та бўғинлари талаффуз қилиш билан бир вақтда тил учи шпател ёрдамида босилиб бир оз ичкарига итарилади. Бунда тил орқага сурилган сари "та" бўғини аввал -тя, сўнг - кя ва ниҳоят -ка бўғинига айланади. Кейинчалик механик ёрдамдан бутунлай воз кечади.