Қўлёзма ҳуқуқида ҚУЧҚоров жавлон суюндик ўҒли миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикаси босқичларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги



Download 1,23 Mb.
bet6/31
Sana30.05.2022
Hajmi1,23 Mb.
#621103
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Ж Қўчқоров 06.05.2022

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги муаммонинг аниқ қўйилганлиги, замонавий ёндашув ва усулларнинг қўлланилганлиги, тадқиқот давомида бевосита муаммога дахлдор бўлган манбалардан фойдаланилганлиги, концептуал ва илмий асосга эга хулоса, назарий фикр ва хулосаларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқлангани ҳамда таълим жараёнида кутилган натижаларни кафолатлай олганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти Ўзбек миллий давлатчилигининг вужудга келиши ва тараққий топишининг миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикаси босқичларини таҳлил қилиш ва унинг хусусиятларини очиб беришга қаратилган тадқиқотларда назарий-методологик манба сифатида ҳамда тарих, фалсафа, сиёсатшунослик, сациолигия, маданиятшунослик фанлари бўйича ўтказиладиган тадқиқотларнинг методологик ёндошувларини такомиллаштириш, таълим ва бошқа ижтимоий соҳалар билан интеграцияси механизмларини ривожлантириш ишларининг самарадорлигини оширишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти, ишдаги назарий умумлашма ва таҳлиллардан “Фуқаролик жамияти”, “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”, “Илмий тадқиқот методологияси” фанларидан дарслик, ўқув қўлланма, мажмуалар ва фалсафага оид луғатларни такомиллаштиришда, шунингдек, “Маънавият ва маърифат” марказлари ва таълим муассасаларининг ёш авлодни сиёсий, ижтимоий, тарихий, маънавий саводхонлигини оширишга оид профилактик тадбирлари ва маънавий тарғибот фаолиятида, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг жамият ривожланиш динамикасини ўрганишда, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган кўрсатувлар ва материалларни тайёрлашда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикаси босқичларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили (Ўзбекистон республикаси мисолида) бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
- миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикасининг субстанционал бир бутунлиги, доиравий айланиши ва демократик эҳтиёжларнинг ошиб бориш қонунлари мавжудлиги диалектик маданий тушуниш концепцияси асосида аниқланганлиги каби илмий янгилиги, назарий хулосалари ҳамда таклифларидан “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион йўлларини жорий этиш” мавзусида 68-11/78-рақамли грант лойиҳаси ижросида, жумладан мазкур грант лойиҳаси режасининг “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини аниқлаш ва бу борада мавжуд муаммолар таҳлили ва инновацион таклифлар бериш” борасидаги 5-бандида кўзда тутилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (“Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2021 йил 2 августдаги 9/1-сонли далолатномаси) Натижада, ёшлар ўртасида миллий ғоя ва маънавиятини кенг тарғиб этиш бўйича жамоатчилик гуруҳи ташкил этилган, “Ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий тарбия асослари” номли махсус ўқув қўлланма нашрга тайёрланган.
“диалектик маданий тушуниш” концепциясининг жамият ривожланишининг маданийлашган ҳамжамиятлилик ғоясига асосланган цивилизацион ёндошув эканлигини қиёсий таҳлил асосида синфий кураш ғоясига асосланган формацион ёндашувдан фарқлилиги каби методологик хулоса ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида тадбиқ этилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг III боби “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, уларнинг инсонпарварлик ғояларини ҳаётга кенг татбиқ этиш, аждодларга муносиб қилиб тарбиялашда адабиёт, маданият, санъат намуналаридан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари” йўналишига оид 20-банди “Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида бой маънавий меросимиз, миллий ва тарихий қаҳрамонларимиз жасоратини кенг тарғиб этишга қаратилган” илмий-амалий конференцияни ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 26 августдаги 02/08-1049-сонли далолатномаси). Натижада, ёш авлодни сиёсий, ижтимоий, тарихий, маънавий саводхонлигини оширишга оид профлактик тадбирлар ва маънавий тарғибот фаолиятида ҳамда ватанпарварлик, инсонпарварлик ғояларини ҳаётга кенг татбиқ этишда илмий методологик қўлланма сифатида хизмат қилган.
“Янги Ўзбекистон орзусини рўёбга чиқаришда миллий ғоя ва демократик ўзгаришларнинг мослашувчи ва мувофиқлаштирувчи потенциал имкониятларидан фойдаланиш методологик асоси эканлиги” каби хулоса тавсияларидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан амалга ошириладиган “Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танлови, “Менинг шажарам” акцияларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 10 октябрдаги “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2050-сонли Қарори асосида ташкил этилган ўқув курсларининг самарадорлигини оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 25-августдаги 02-04/2063-сонли далолатномаси). Натижада, Маҳалла ва оилани қўллаб қуватлаш вазирлиги тизимида ташкил этилган “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари”ни ташкил этиш ва амалга оширишда назарий методологик қўлланма сифатида хизмат қилган;
Ўзбекистон ҳудудида юз берган миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар цивилизацион ёндашув асосида фалсафий таҳлил қилиниб генезиси ва эволюцияси бўйича тарихий босқичларга ажратилиб кўрсатилганлиги каби илмий янгиликлари ҳамда методологик таҳлиллар, хулосалар ва тавсияларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида тайёрланадиган телекўрсатувларни тайёрлашда унумли фойдаланиб келинмоқда. Хусусан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021-йил 25-августдаги “Ассалом Самарқанд” телекўрсатуви дастур сценарийсини тайёрлашда фойдаланилди ва ўзининг юқорида келтирган илмий янгиликлари хусусида тўғридан тўғри эфирда узатиладиган “Ассалом Самарқанд” телекўрсатувида чиқиш қилиб берди. (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 25-августдаги 09-02/449-сонли хати). Натижада, эфирга узатиладиган кўрсатувларни тайёрлаш ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини кенг аҳолига етказишда муҳим методологик манба бўлиб хизмат қилган.

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish