Қўлёзма ҳуқуқида ҚУЧҚоров жавлон суюндик ўҒли миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикаси босқичларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили



Download 1,23 Mb.
bet8/31
Sana30.05.2022
Hajmi1,23 Mb.
#621103
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31
Bog'liq
Ж Қўчқоров 06.05.2022

Учинчи концепцияда маданият ижодий фаолият ва унинг махсус усулларидир. Бунда инсоннинг яратувчилик фаолияти натижалари маданият тизимидан четда қолмоқда. Демак, унга кўра ғоялар ва уларнинг амалиёти, жумладан, демократик фуқаролик жамиятини қуриш амалиёти ҳам маданият тизимидан четда қолган.
Тўртинчи концепцияга мувофиқ, маданият кишиларнинг тарихан таркиб топган билимлари йиғиндиси ҳамда уларнинг моддийлашувидир. Бу концепцияда ғоя, жумладан, демократия тўғрисидаги ғоялар ижтимоий ҳаётда қўлланилиши эътироф этилган бўлсада, бироқ мазкур ғоядан олдинги элементлар – ғоянинг субъектлари, мотиви ва уни ижодий яратиш жараёни маданият тушунчасидан четда қолиб кетган.
Бешинчи концепцияга мувофиқ, маданият инсоннинг такомиллашганлигидир. Инсон маданиятнинг субъекти, демак, унинг битта элементи ёки томонидир. Бу концепциянинг ютуғи инсоннинг маданият тизимига киритилганлигидир. Камчилиги эса инсон фаолияти ва унинг натижаларининг маданият тизимидан четда қолаётганлигидир.
Олтинчи концепцияга мувофиқ, маданият жамиятнинг сифат ҳолатидир. Бу ёндошиш миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикасининг ҳар бир мамлакатда қандай юз бераётганлигини қиёслаш имконини беради. Аммо бу диалектик жараённинг маданий ҳодисалар сифатидаги моҳиятини тўлиқ очиб бермайди.
Маданият тўғрисидаги юқоридаги концепцияларнинг ютуқларини умумлаштирсак, маданият – бу инсон ва улар томонидан ишлов бериб яратилган буюмлар ва муносабатлардир, яъни янги сифатга эга бўлган борлиқ – маданий борлиқдир1. Маданийликка асосий белгилар – ишлов беришга онглилик ва мақсадга мувофиқлик хосдир1. Демак, миллий ғоя ҳам, демократик жараёнлар ҳам, уларнинг диалектикаси ҳам инсонлар томонидан онгли равишда ишлов бериб яратилган ҳодиса - маданий ҳодисалардир.
Маданий борлиқ тўғрисидаги мазкур концепцияни ижтимоий ҳаёт соҳаларига қўлласак, уларнинг ўзак қисмини маданийлик ташкил этганлигини, уларнинг бирламчи эканлигини ва уларнинг даражасига боғлиқ ҳолда ижтимоий ҳаёт соҳалари келиб чиққанлигини кўрамиз2.
Маданий борлиқ жамият мавжудлиги ва ривожланишининг асосини ташкил этади. Миллий ғоя ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини мамлакат манфаатлари йўлида акс эттиради. Миллий ғоя ижтимоий ҳаётнинг барча тармоқларининг маданий қисмлари томонидан тақозо қилинади. Худди шундайин демократик тартибот ҳам ижтимой ҳаётнинг маданий қисмлари томонидан тақозо этилиб, уларнинг тақозоланганликлари ва генезисида объективликнинг мавжудлиги билан ифодаланади. Уларни фикрларда тизимлаштириш, улардан фойдаланиш ва қўллаш субъективдир. Улардан фойдаланиш ва қўллаш ахлоқ даражасида ҳам юз беради. Аммо жамият даражасида қўллаш, асосан, ҳокимиятлар, хусусан сиёсий ҳокимият орқали амалга ошади.
Демак, миллий ғоя, жумладан, демократик жамият тўғрисидаги ғоялар ва тартибот кўринишидаги демократия у (маданий борлиқ)нинг қирралари ҳисобланадилар. Миллий ғоя ва демократик жамият қуриш амалиёти диалектик бирлигининг амалга ошиши туфайли ўзига хос демократик ҳаёт келиб чиқади3. Бу ўзига хос муносабат ва жараёнлар кўринишидаги ҳаётнинг даражаси ҳар бир мамлакатнинг негизи – маданий борлиқнинг даражаси ва амал қилиши ҳолати билан белгиланади.
Миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикасига маданий ҳодисалар сифатида қараш тарихни диалектик маданий тушуниш туфайли юзага келган хулосадир. Бунинг биринчи сабаби, халқимиз ва унинг йўлбошчиларининг асосий мақсади мамлакатимизда миллий ва умуминсоний маданий қадриятлар уйғунлигига асосланган жамият – демократик фуқаролик жамияти, яъни ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришдан иборат фаолиятимиз маданий жараён эканлигидир. Бу фаолият мазкур маданий қадриятлар юзага келишининг атрибути - мавжудлик усулидир. Жамиятнинг ривожланиши эса демократик тартиблар асосида юз бериши керак. Бунинг учун миллий ғояларимиз, жумладан, демократия тўғрисидаги қарашларимизни маданий борлиқнинг ички тизимидан келиб чиқадиган умумижтимоий қонунлар – корреляцион-функционал ва субстанционал қонунлар тўғрисидаги билимлар билан тўлдиришимиз лозим. Шунда миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикаси тизимида миллий ғоямиз тўлақонли равишда ўз методологик функциясини бажаради.
Бу хулосанинг иккинчи сабаби, олимларимизнинг маданият ва маданий ҳодисалар, жумладан, тажриба, мафкура, демократия ва қонунлар, цивилизациялар тўғрисидаги қарашлари, хусусан И.А.Каримовнинг “жамиятнинг ривожланиши эволюцион йўл билан нормал, маданиятли тараққиёт”1дан иборат, “жаҳон ва ўзимизнинг амалиётимиздан олинган барча унумли тажрибани рад этмаган ҳолда ўз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий тараққиёт йўлимизни танлаб олиш Республиканинг қатъий позициясидир”2, “демократик жараёнлар ўз объектив қонунлари асосида ривожланади”3, “халқнинг маданияти ва маънавияти жамиятимизни муваффақиятли равишда олға силжитишда ҳал қилувчи, таъбир жоиз бўлса, белгиловчи аҳамиятга эгадир”4, кишилик жамияти муайян тарихий макон ва замонга эга “кўпдан-кўп мустақил цивилизациялардан”5 ташкил топган, “янги мафкуранинг асл маъноси эскича ақидалардан холи бўлган, мустақил ва янгича фикрловчи кишиларни тарбиялашдан иборатдир”1 деган ижтимоий-фалсафий фикрларидир.
Бунинг учинчи сабаби, маданиятнинг мазмун-моҳиятига оид концепциялар тадқиқотчилар томонидан таҳлил қилиниб, маданий борлиқ тўғрисидаги янги концепциянинг юзага келишидир2. Тарихни диалектик маданий тушуниш ва унинг туфайли ёритилган корреляцион-функционал ва субстанционал қонунлар доирасида докторлик ва номзодлик ишлари ҳимоя қилинди3. Шунинг учун ҳам юридик фанлари доктори, профессор З.М.Исламов “шу боис кейинги вақтда тарих, жумладан, ҳуқуқни диалектик маданий тушуниш ҳам таркиб топмоқда”4, деганида ҳақдир.
Биз демократик фуқаролик жамиятини шакллантириш ва такомиллаштириш сари кетмоқдамиз. Бу ҳолат, биринчидан, халқнинг иштирокида ҳокимиятнинг бевосита ёки билвосита бошқаруви амалга ошади5, демакдир. Иккинчидан, бу ҳолат давлат қонун доирасида инсонлар учун, уларнинг тинч-тотув ва фаровон ҳаёт кечиришлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб бермоғи, имкониятларини таъминламоғи шарт, дегани. Бу ҳолат, учинчидан, Ўзбекистон Республикасида барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги6ни таъминлаш демакдир. Давлатимизнинг фуқаролар билан муносабатидаги бу умумдемократик ғоя-тамойил-конституцион нормалар И.А.Каримовнинг: “...демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш пировард мақсад бўлиб қолиши керак”1, деган дастуриламал ғоялари асосида қабул қилинган.
Хуллас, И.А.Каримовнинг миллий манфаатларини ифодалаган демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти тўғрисидаги ва бошқа олимлар-тадқиқотчиларнинг иқтисодий-ғоявий, сиёсий ва ҳуқуқий ғоявий, фалсафий ва ахлоқий ғоялари негизида юзага келган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришлар қилинди. Ва бу демократик ўзгаришлар юзага келтирган эҳтиёжлар миллий ғоялар кўринишларида навбатда демократик ислоҳотларнинг гносеологик асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Ҳар бир мамлакатнинг манфаатли истиқболларини акс эттирувчи ва умуминсоний манфаатларга зид келмаган миллий ғоялар, улар сиёсий ғоявий, ҳуқуқий ғоявий, иқтисодий - ғоявий, эстетик ва ахлоқий - ғоявий, фалсафий - ғоявий шаклларда бўлмасин, бундан қатъий назар, Ш.М.Мирзиёев сўзи билан айтганда танқидий таҳлил асосида юз беради2. Танқидий таҳлил аслида, ўз моҳиятига кўра билишнинг диалектик йўлидир.
Олимларнинг фикрига кўра “демократия тажрибага асосланган ва доимий равишда мазмунан бойиб, баркамоллашиб, моҳияти чуқурлашиб борадиган фаолиятдир”3. Демак, шундай экан демократик фаолият демократиянинг мавжудлик усули, яъни атрибутидир. Демократияга бундай фаолиятли ёндашув субстанционал ёндашишнинг кўринишидир. Демократия маданий ҳодиса, чунки унинг юзага келишида онглилик бор, мақсадга мувофиқлик бор. У айни вақтда ишлов бериш жараёни ва унинг натижасидир. Агар демократияни режим-тартибот сифатида бир бутун маданий тизим қилиб олсак, унда унинг система ташкил қилувчи субстанционал элементлари ҳам мавжуд. Уларнинг биринчиси, инсонлар бўлиб, улар демократиянинг яратувчилари ва ташувчиларидир, яъни субъектларидир. Шунинг учун ҳам демократиянинг халқаро даражадаги мазмуни, регионлар даражадаги мазмунлари, мамлакат даражадаги мазмуни, миллат даражадаги мазмуни, синф ва социал қатлам даражасидаги мазмуни, оила даражасидаги мазмунлари мавжуддир. Шунинг учун умуминсонийлик ва миллийликка асосланган миллий демократик тараққиёт тўғрисида ҳам гапирамиз. Нафақат бу жамиятнинг вертикал тузилиши бўйича, балки горизонтал тузилиши бўйича ижтимоий ҳаёт соҳаларидаги демократик тартиботлар тўғрисида ҳам фикр юритамиз. Ушбу ҳолатни ҳисобга олиб, И.А.Каримов “айтиш мумкинки, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти демократиянинг ўзаро узвий боғлиқ бўлган икки жиҳати, икки қанотидир”1, деган эди. Иккинчиси, демократияга бўлган эҳтиёж, ундан манфаатдорликдир. Демократик эҳтиёж ва манфаат демократик режим юзага келиши ва амал қилишининг мотивидир. Учинчиси, демократияга бўлган эҳтиёж ва манфаатларни англашдир. Кейинги вақтларда бу маънавий жараён “демократик онг” тушунчаси орқали ифодаланмоқда. Тўртинчиси, демократик онг доирасида демократик ғоялар2, жумладан, демократик сиёсий режимларни ишлаб чиқиш, ижод қилиш жараёнлари юз беради. Тадқиқотчиларнинг ишлари бунинг ёрқин фактидир. Бешинчиси, демократия тўғрисидаги ижод наъмуналари, китоб, диссертация, мақола - тавсиялар кўринишларида таркиб топади. Олтинчиси, ушбу тавсияларнинг ҳаётга жорий бўлишидир.
Демак, демократияни ижод қилиш ва демократия тўғрисидаги тавсияларни ҳаётга қўллаш демократик фаолиятдир. Бу билан ҳам демократиянинг тўлиқ маъно-мазмуни3 ечилмайди. Масалан, Х.Т.Одилқориев ва Д.Х.Раззоқовларнинг фикрича демократия: “Реал демократия ҳеч қаерда ва ҳеч қачон халқ ҳокимияти бўлган эмас, чунки бундай ҳолда у нодавлат, ижтимоий ўз-ўзини бошқаришни билдиради. Аслида “демократия” тушунчаси ўзи пайдо бўлган замонлардан бошлаб давлат билан, демак мажбурлаш билан боғланган. Шу сабабли, демократия энг яхши маънода кўпчиликнинг камчилик устидан ҳокимияти ҳисобланади, кўпинча эса кўп ёки камроқ даражада халқ назоратида бўлувчи, яхши ташкил этилган озчиликнинг бошқарув шаклидир.
Шундай қилиб, жамиятда давлат мавжуд бўлганда демократия тўлиқ бўлмайди, тўлиқ демократияда эса давлатга – ижтимоий муносабатларни бошқаришнинг ҳокимият кўринишидаги шаклига эҳтиёж қолмайди”1. Демак, бунда “демократия” тушунчасига онтологик ёндошиш мавжудлигини кўрамиз. Кўпчиллик олимлар томонидан демократияга берилган таъриф-тавсифларда асосий урғу давлат ҳокимияти ва унинг ўрнатадиган режимига қаратилган. Тўғри, давлат ҳокимияти мамлакат ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини кафолатлайди. Аммо демократияни давлатчилик билан чегаралаб қўйиш керак эмас. Бунда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти демократиянинг икки ажралмас томони бўлсада, давлат ҳокимияти фуқаролик жамиятининг барча соҳаларининг ички ишларига аралашмаса-да, уни кафолатлайди. Бу эса оилада ҳам, хусусий ишлаб чиқариш корхонасида ҳам демократия бўлиши кераклигини англатади. Бу хусусда А.Дал Роберт: “Агар, демократия давлатни бошқаришда оқланган экан, у худди шундайин иқтисод соҳасида корхонани бошқаришда ҳам оқланган”2,- дейди.
Тўғри, жамиятда давлат кучли субъект. У барчанинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаши ва кафолатлаши керак. Ва аксинча, демократиянинг, давлат ўрнатган демократиянинг амалга ошиши учун халқ ҳам тайёр бўлиши керак3.
Тадқиқотчи К.Баҳриев демократия хусусида қуйдаги фикрни билдирган: “Мунтазамлик, муроса, мутаносиблик – инсоннинг насибасидир ва демократия шудир. Яратувчига, табиатга ва ўз қалбига изчил уйғунликни, аниқ мувозанатни асрай олган инсон саодатлидир, худди шундай – яккаҳокимликсиз, қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимиятлари ўртасида мувозанатни сақлай олган, халқдан келаётган фикрларга қулоғи очиқ, қонунни (тузукни, ясоқни) эъзозлаган давлатгина мустаҳкамдир”1.
С.О.Абдухолиқов юқоридаги демократияга берилган таърифларни умумлаштириб, демократияга қуйдагича таъриф-тавсиф беради: “Демократия” сўзи этимологик маъносига кўра халқ ҳокимиятдир. Аммо у кенг маънода манфаатлар уйғунлиги ва уларнинг бошқарилишидир. Агар фуқаролар ҳуқуқлари халқ ҳокимияти орқали амалга ошса, қабул қилинса ва кафолатланса, ундай жамиятга демократик фуқаролик жамияти деймиз. Шу ўринда фуқаролик ҳуқуқи, ёки “цивильное право” сўзига эътибор бериш масаланинг моҳиятини ёритишга ёрдам беради, деган фикрдамиз. “Цивилизация” лотинчадан “фуқароликка оид; давлатга оид” деган маъноларни беради. Цивилизация ижтимоий формация ичидаги ўз аниқ субъектлари – аҳолиси – фуқаролари ва давлат ҳокимиятига, тарихий макон ва замонга эга мамлакатдир. Агар давлат бўлмаса, фуқаролик ҳам бўлмайди ва аксинча, фуқаролар бўлмаса давлат ҳам таркиб топмайди. Улар бир-бирлари билан ўзаро чамбарчас боғлиқдирлар. Демак, фуқаролик жамияти эса, яъни ўз фуқаросига эга жамиятлар – мамлакатлар кишилик тарихида мавжуд бўлиб келган. Аммо демократик фуқаролик жамияти эса, яъни фуқароларнинг ҳуқуқлари халқ ҳокимияти томонидан таъминланган жамият эса ҳамиша бўлган эмас”2.
Демак, демократия манфаатлар уйғунлиги ва унинг бошқарилиши экан, бунда халқ ҳокимиятни ўз қўлига олса, манфаатлар уйғунлигини таъминловчи бу ҳокимиятни бевосита демократия ва вакиллик демократияси орқали тарбибга солади3. Давлатнинг ҳуқуқларнинг объективлигидан келиб чиқиши ва унга мувофиқ юридик нормаларни ишлаб чиқиши унинг ҳуқуқийлигидан далолат беради1. Бундай давлат ҳуқуқий давлат тусини ола бошлайди. Давлатнинг ички ишларига аралашмайдиган соҳалар (масалан, оила институти ва бошқалар) ва лекин ҳуқуқий давлат томонидан кафолатланадиган соҳалар фуқаролик жамияти деб юритилар экан, ундаги асосий вазифа фуқаролар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ҳисобланади2. Шунинг учун “демократик фуқаролик жамияти” ва “ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти” тушунчалари бир хил маънога эгадирлар. Мустақил мамлакатимизда демократик фуқаролик жамиятини шакллантириш пировард мақсадимиздир3.
Энди эътиборни миллий истиқлол ғоясига қаратайлик. Мафкура арабчадан фикрлар мажмуи демакдир. Ғоя муайян фикрлар-мақсад-муддао сари етаклайдиган фикр. Мафкура муайян ижтимоий гуруҳ, қатлам, миллат, жамият, давлат манфаатлари, орзу-истак ва мақсад-муддаолари ифодаланган ғоявий-назарий қарашлар ва уларни амалга ошириш тизими4. Демак, халқ ёки социал қатламларнинг мафкураси туб манфаатларни ифода этадиган ғоялар тизими. Бу ғоялар сиёсий, иқтисодий, фалсафий, диний, ҳуқуқий каби қарашлар кўринишларида бўлади. Бизнинг миллий ғоямиз эса мамлакатимиз аҳолисининг туб манфаатларини ифодалайди5. Ҳар қандай шахс, ижтимоий гуруҳ, элат, миллат, халқ, давлат ва жамиятнинг ўз олдига қўйган мақсади ва уни амалга оширишга қаратилган вазифалари бўлади6. Шунингдек, мустақил Ўзбекистон ўз олдига ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришни бош стратегик мақсад қилиб қўйди. Демак, бизнинг бош стратегик мақсадимиз – ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик жамият барпо этишдир7.
Хуллас, миллий ғоя мамлакатимиздаги амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг гносеологик асосини ташкил этса, аксинча, демократия ғоялари билан суғорилган ўзгаришлар миллий ғояларимизнинг манбаи ва мезони ҳисобланади. Худди шу ҳолат миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикасининг моҳиятидир. Демократик ўзгаришлар тўғрисидаги фикр-билимлар миллий ғоямизнинг ўзак қисмини ташкил этади.

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish