Қўлёзма ҳуқуқида (575. 16)


I БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИНИ ТАРКИБИЙ ЖИҲАТДАН ЎЗГАРТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ



Download 0,55 Mb.
bet7/29
Sana18.07.2022
Hajmi0,55 Mb.
#819423
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29
I БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИНИ ТАРКИБИЙ ЖИҲАТДАН ЎЗГАРТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ


1.1 Иқтисодиётни модернизациялаш тадбирларининг моҳияти ва уларнинг минтақада таркибий ўзгаришларни амалга оширишдаги аҳамияти

Минтақаларда амалга оширилаётган ижтимоий - иқтисодий ўзгаришлар таҳлили шуни кўрсатадики, қўлга киритилаётган ютуқ ва муваффақиятларни асосида иқтисодиётни модернизациялаш жараёнининг ўрни аҳамиятли ҳисобланади. Шунга кўра, ҳозирда модернизация жараёнининг назарий ва методологик асосларини тадқиқ этиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Энг аввало, модернизация атамасининг мазмунига тўхталадиган бўлсак, одатда уни техника, технологияга оид тушунча деб қаралади. Жумладан, иқтисодиётга оид аксарият луғатларда унга қуйидаги мазмунда таъриф берилади: “Модернизация - объектни янгилаш, яхшилаш, такомиллаштириш, уни янги талаблар ва меъёрларга, техник шартларга, сифат кўрсаткичларга мувофиқлаштириш. Асосан, машина, асбоб - ускуналар, технологик жараёнлар модернизацияланади”6. Бу модернизацияга нисбатан тор маънодаги ёндашув бўлиб, бугунги кунда унинг кенг маънодаги мазмуни тобора долзарб аҳамият касб этиб бормоқда.


“Модернизация” ибораси (французчадан moderniser ва инглизча modernize - янги, замонавий) сўзма - сўз таржима қилганда янгиланиш, такомиллаштириш деган маъноларни англатади ва замонавий талабларга мувофиқ ҳар қандай ўзгаришларни билдиради7.
Модернизациянинг кенг маънодаги мазмунини тушунишда иқтисодчи олим Р.Нуреев унинг неоклассик ва кейнсча талқинларини фарқлайди. Жумладан, неоклассиклар томонидан модернизацияга хусусий мулкчилик ва демократияни мустаҳкамлаш сифатида ёндашилса, кейнсчилар томонидан, энг аввало, хўжаликнинг асосий тармоқларини қамраб олувчи таркибий ўзгаришлар сифатида тушунилади. Дастлабки ўринга техник - иқтисодий муаммолар қўйилади. Хўжаликнинг замонавий тармоқларининг мавжуд бўлмаслиги тараққиётнинг асосий тўсқинлик кучи сифатида қабул қилинади8.
Бу борада Е.Ясиннинг фикрларини келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлиб, унинг фикрича, модернизация - нафақат жиҳознинг ўзгариши-ю, маҳсулотнинг янгиланиши, балки, мамлакатнинг дунё рақобатбардошлигига эришиши ҳам ҳисобланади9. Ғарб иқтисодий ривожланиш назариясида модернизация одатда ривожланаётган мамлакатларнинг индустриаллашиши билан ғоят муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, “модернизация” атамаси етарлича “иқтисодий ривожланиш” атамасига яқинлиги билан характерланади, бунда ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва меҳнат унумдорлигининг ошиши ҳамда капитални жамғариш жараёнлари (ресурсларни сафарбарлаштириш) устувор аҳамият касб этади.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, европа мамлакатларида “модернизация” атамаси кўпроқ жамиятни ёки муайян бир тизимни янгилаш жараёнларига хос бўлган тушунча эканлиги билан ажралиб туради. Жумладан, бу каби модернизациялаш масалалари У.Ростоу ишларида кенг ўрин эгаллаган10.
Модернизация жараёни доирасида одатда иқтисодиётда - товар - пул муносабатларининг юқори даражада ёйилиши, янги илғор технологияларнинг пайдо бўлиши, бошқарувчи ва ёлланма ходимларнинг касбий ихтисослашуви юқори даражасига етиши каби ўгаришлар рўй беради.
Бугунги кунда модернизациялашнинг бир қанча кўринишлари мавжуд. Жумладан, З.Г.Антонова ва В.И.Лившицларнинг фикрларича, “неоиндустриал модернизация”да кўпроқ иқтисодиётнинг янги технологик соҳаларининг ривожланиши, биотехнология, нанотехнология, асбобсозлик, машинасозлик тараққий этиши, иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши (саноат ишлаб чиқаришда қайта ишлаб чиқаришнинг улуши, саноат ишлаб чиқаришда инновацион маҳсулотнинг улуши, тадқиқотлар ва ишланмаларга умумий харажатларнинг ЯИМдаги улуши), бундай модернизациялашда кўпроқ илм талаб соҳалар ва миллий иқтисодиёт юқори технологик тармоқларининг ривожланиши характерли эканлиги, шу билан бир қаторда мамлакат инфратузилмасининг ҳам тараққий этиши, шунингдек, модернизация тушунчаси инновацион ривожланиш тушунчасига нисбатан кенгроқ тушунча эканлиги таъкидланади11.
Жаҳон тажрибасида модернизациялаш стратегиясининг уч асосий тури ажратилади: “илғор мамлакат”, табиий ресурслардан фойдаланиш стратегияси ҳамда “қувиб етувчи” стратегия12. “Илғор мамлакат” стратегияси айни пайтда юқоритехнологияларга асосланган мамлакатларда (АҚШ, Япония, Германия, Франция, Англия ва бошқа мамлакатлар) амал қилиб турибди. Мазкур стратегия кўпроқ илмий - техник тараққиётга эришишга, янги маҳсулотлар ва технологиялар яратиш ҳамда бозор талабини шакллантиришга таянади.
Иқтисодиётни модернизациялаш стратегиясини муҳим элементларидан бири бу - ғарб технологияларини ўзлаштиришдир13. Ривожланаётган мамлакатлар ривожланган мамлакатларга нисбатан ягона афзалликка - улар яратган институтлар, технологиялар ва хўжалик юритиш усулларини ўзлаштириш имкониятига эгадирлар. Ғарб мамлакатлари иқтисодий инқирознинг салбий натижаларини навбатдаги технологик янгиликлар ёрдамидагина енгиб ўтишлари мумкин. Бунинг учун эса маълум вақт ва ресурслар талаб этилади. Ривожланаётган мамлакатлар учун эса ривожланган мамлакатлар томонидан яратилган самарали янги технологияларни иқтисодиётга кенг миқёсда жорий этиш имконияти пайдо бўлади.
Модернизациялашнинг бош мақсади - иқтисодиётнинг замонавий моделини шакллантиришдан иборатдир14. Унинг йўналишлари: ишлаб чиқаришнинг эскирган материал базасини техник янгиланиш, иқтисодиёт таркибини қайта шакллантириш (хом ашё тармоқлари улушини қисқартириш), иқтисодий ривожланишда катализатор бўла оладиган саноат тармоқлари улушини ошириш (илмталаб, юқоритехнологик тармоқларни тараққий эттириш орқали инновацион ривожланишни шакллантириш). Бундай модернизациялашда иқтисодиётнинг замонавий моделини шакллантириш жараёни, инновацион қайта шаклланиш (модернизация механизми) ҳамда жамиятда сифат ўзгаришлари юз беради15.
Модернизация жараёнининг тавсифлари қаторида унинг қуйидаги тамойилларини ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин16:
унинг мажмуавийлиги, яъни жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олиши;
унинг тизимийлиги, яъни жамият ҳаёти ҳар қандай таркибий қисми ёки яхлит соҳасининг ўзгариши бошқаларининг ўзгаришига олиб келиши. Масалан, маданий ва сиёсий ўзгаришлар иқтисодиётдаги ўзгаришларга олиб келади ва аксинча;
унинг глобал тавсифи - у дастлаб бир нечта илғор мамлакатларда бошланиб, кейинчалик бутун дунёга ёйилмоқда;
унинг давомийлик тавсифи - модернизация қисқа даврда рўй бермайди, балки у босқичларга бўлинади;
табақалашганлик тавсифи - модернизация турли мамлакатларда турлича рўй бериб, у ёки бу ҳолда миллий маданият ва аҳлоқ анъаналарига таянади (масалан, “япон иқтисодий мўжизаси”).
Яқин ва узоқ истиқболда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиб боришига эришишда етакчи саноат тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни жадаллаштириш ва кўламларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш борасидаги ислоҳотлар замин яратади. Шунингдек, миллий саноатни ривожлантириш истиқболдаги макроиқтисодий ўсишни таъминлашнинг асосий шарти бўлиб, бунда саноат тармоқларини модернизация қилиш алоҳида аҳамият касб этади.
Саноатни модернизациялаш - ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган ишлаб чиқаришни технологик янгиланиш жараёнидир. У тармоқ ва саноат корхоналарининг технологик қолоқлигини бартараф этиш воситаси бўлиб, меҳнат, моддий ва хом ашё ресурслардан самарали фойдаланиш даражасига кескин таъсир кўрсатади. Модернизация, техник ва технологик янгилаш натижалари юқори технологик, рақобатбардош ишлаб чиқаришнинг жадал ривожланиш шартини белгилаб беради ҳамда етакчи саноат тармоқларини модернизация қилиш ишлаб чиқаришни диверсификациялашга олиб келади.
Саноатни модернизациялашнинг мақсади - тармоқ ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни янгилаш, фан сиғимкорлиги юқори бўлган устувор саноат тармоқларини ривожлантириш асосида саноатни инновацион ривожлантириш йўлига ўтказиш, миллий саноатнинг рақобатбардошлигини ошириш ва шу орқали аҳолининг ўсиб, ўзгариб бораётган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, иқтисодий ўсишга таъсир этувчи, унинг юқори суръатларини таъминловчи омиллар жуда кўп. Асосий жиҳат - ушбу омилларни тўғри аниқлаб, уларни ўз вақтида ҳаракатга келтириш ҳисобланади. Мазкур омиллар ичида модернизация етакчи омил ҳисобланади. Чунки, модернизация ялпи ишлаб чиқариш кўламини, бошқача айтганда, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни вужудга келтиради ва мазкур ҳолат иқтисодий ўсишни билдиради. Шунингдек, модернизация ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган омиллар миқдорини техника ва технологияни такомиллаштириш ҳисобидан оширади, ишлаб чиқаришда инновацион жараёнларни такомиллаштириш ҳамда меҳнат унумдорлигини ошириш орқали иқтисодий ўсиш суръатига таъсир этади17.
Иқтисодчи олимларнинг ҳисоб китобларига кўра, ички илмий - технологик салоҳиятга асосланган тараққиёт йўли орқали йилига 2 - 3 фоиз ҳамда модернизация жараёнига энг замонавий технологияларни жорий қилиш ҳисобига йилига 7 - 8 фоиз қўшимча иқтисодий ўсишга эришиш мумкин (Жанубий Корея, Хитой ва бошқа ривожланаётган давлатлар тажрибаси)18.
Мамлакатимизда бугунги кунда етакчи тармоқларни, хусусан, саноат ишлаб чиқаришини модернизациялаш, миллий иқтисодиёт рақобатдошлигини ошириш, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш, юқори технологияларга асосланганянги ишлаб чиқариш корхоналарини жадал ривожлантириш, фаолият кўрсатаётган қувватларни модернизация қилиш ва техник янгилаш ҳамда ялпи ички маҳсулотнинг энергия ва материал сиғимини камайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айниқса, республикамизда автомобиль саноати, ёғ - мой саноати ҳамда кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш Дастурлари қабул қилинган.
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш мазмунан техник характерга эга бўлганлиги учун қуйидаги кўрсаткичлар саноат ишлаб чиқаришнинг модернизация даражасини ўзида ифода этади: саноат жиҳозларининг янгиланиш даражаси, ишлаб чиқариш машина ва жиҳозларининг эскириш даражаси, машина ва жиҳозларнинг хизмат муддати, асосий фондларнинг (машина ва жиҳозлар) чиқиб кетиш коэффициенти, умумий жиҳозлар ҳажмида 10 йилгача хизмат қилган машина ва жиҳозларни улуши ва бошқалар.
Ишлаб чиқаришни модернизациялашда асосий капитални шакллантириш ва уни такрор ишлаб чиқариш алоҳида ўрин тутади. Асосий капитални шакллантиришда чет эл инвестицияларининг иштирокини барқарорлаштириш ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш, инвестиция муҳитини ривожлантириш ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солишда қуйидаги ўзгаришларни тақозо этади:19
ишлаб чиқариш технологияларини сотиб олиш ва глобал илмларни эгаллаш;
тўғридан - тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни узоқ муддатли ҳудудий, мақсадли дастурларга мувофиқ олиб бориш;
импортга чекловларни иқтисодиётда импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш билан мутаносиб равишда киритиб бориш, мазкур тармоқларни асосан хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштириш;
мамлакатга хорижий капитални кенг миқёсда жалб қилишда кредитлар ҳиссасини камайтириш ва бевосита хорижий инвестициялар ҳиссасини ўстиришга эришиш лозим.
Асосий кааитални такрор ишлаб чиқариш ўзаро боғланган икки жараёнга: асосий капиталнинг эскириши, яъни амортизация жараёни ва амортизация фондидан меҳнат воситаларини жисмоний шаклда тиклаш учун фойдаланишга таянади.
Демак, саноат ишлаб чиқаришнинг асосий капиталига киритилаётган инвестициялар ҳажми модернизациялаш жараёнларини тезлаштирса, ўз навбатида модернизация рентабелликни ошишига, саноат тармоқларида меҳнат унумдорлигининг ўсишига, саноат ишлаб чиқариш асосий фондлари эскириш даражасининг пасайишига ҳамда уларнинг янгиланиш даражасининг ошишига олиб келади. Ишлаб чиқаришни диверсификация қилмасдан туриб, ташқи бозорларга чиқиш ва саноат маҳсулотларини сотиш борасидаги экспорт дастурини амалгаошириш, валюта даромадлари тушумини таъминлаш, юқори технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришни ва иш ўринларини ташкил этиш ҳамда иқтисодиётдаги пировард натижаларга эришиш мумкин эмас.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида минтақа иқтисодиётда самарали таркибий ўзгаришларни амалга оширишда унинг тармоқларидаги таркибий ўзгаришларни таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳар қандай иқтисодий тизим доимий ҳаракатда бўлади, масалан капиталнинг самараси паст соҳадан, самараси юқори соҳага қараб ҳаракатланиши, ишлаб чиқариш жараёнининг ананавийдан янги ресурс тежовчи тизимга ўтиши, меҳнат ресурсларнинг манафактурадан технологик жараёнга ўтиши ва бошқалар бунга мисол бўлади. Бу жараён иқтисодиёт барқарор ривожланишининг асосий омиллардан бири ҳисобланади. Минтақа иқтисодиётида юз бераётган таркибий силжишлар ҳар доим ҳам самарали бўлавермайди, чунки таркибий силжишлар қуйидаги йўналишларда амалга оширилиши мумкин:
1. Ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши натижасида;
2. Ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтирмаган ҳолда қўшимча ресурсларни жалб этиб;
3.Ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтирган ҳолда. Буларни қуйидаги 1-расм орқали кўриб ўтамиз.


Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish