Қўлёзма ҳуқуқида (575. 16)


-расм. Ўзбекистонда ЯИМ кўрсаткичининг 1993-2021 йилларда ўзгариши кўрсаткичлари (%)55



Download 0,55 Mb.
bet15/29
Sana18.07.2022
Hajmi0,55 Mb.
#819423
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29
2.1-расм. Ўзбекистонда ЯИМ кўрсаткичининг 1993-2021 йилларда ўзгариши кўрсаткичлари (%)55
2.1-расмда келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, иқтисодий ўсиш суръати миллий иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқдир. Миллий иқтисодиётнинг 1993 йилда ЯИМ -2,3 фоизни, ташкил қилган бўлса, 2003 йилда ЯИМ 4,2 фоизни ташкил қилган Ушбу кўрсаткич 2004 - 2019 йиллар оралиғида барқарор иқтисодий ўсиш кузатилган. 2021 йилда ЯИМ 7,4 фоизга ўсиб натурал қийматда 734, 6 трлн сўмни ташкил қилди.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясига кўра иқтисодиётда юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун макроиқтисодий барқарорлик таъминлаш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар амалга ошиилади:
2023 йил охиригача инфляция даражаси 5 фоизга туширилади. Давлат бюджети тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,5 фоиздан ошмаслиги таъминланади;
бевосита аҳолининг талаблари асосида йилига 1,5 – 2 триллион сўм маблағ жойлардаги энг долзарб муаммоларни ҳал этишга сарфланади;
янгидан жалб қилинадиган йиллик ташқи қарз миқдори 5 миллиард доллардан, умумий давлат қарзи эса ялпи ички маҳсулотнинг 50-60 фоизидан ошмаслиги таъминланади;
келгуси беш йилда 120 миллиард доллар, шундан камида 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб қилинади;
мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти 1,7 баробар оширилиб, 2026 йилда 30 миллиард долларга етказилади;
экспорт таркибида хомашёнинг улуши ҳозирги 46 фоиздан 23 фоизга камайиб, тайёр маҳсулотлар ҳажми 2,5 баробар кўпаяди56.
Ҳар бир мамлакат барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга интилади, чунки иқтисодий ўсиш, биринчидан, миллий маҳсулот ҳажми ва даромадни кўпайишига, иккинчидан, ресурслардан самарали фойдаланишга, учинчидан, янги-янги эҳтиёжлар ва имкониятларнинг пайдо бўлишига, тўртинчидан, халқаро бозорларда мамлакат нуфузининг ошишига олиб келади. Бундан ташқари айнан барқарор иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омилий ресурсларни ҳам ҳисобга олиш лозим. Улар гуруҳига қуйидагилар киради: табиий ресурслар миқдори ва сифати; меҳнат ресурслари миқдори ва сифати; асосий капитал ҳажми; технологиялар.
Ўзбекистонда иқтисодиётнинг барқарор ўсиши ва макроиқтисодий барқарорликни таҳминлаш борасида улкан натижалар кўзланаётган экан, бу вазифаларни бажариш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим деб ҳисоблаймиз:
иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари учун узоқ муддатли ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва унинг изчиллик билан амалга оширилишини таъминлаш;
мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди учун мавжуд салоҳиятни инобатга олган ҳолда махсус ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлаш;
хусусий мулкчиликни ривжлантириш, хусусий тадбиркорликнинг янада жадал ўсишини таъминлаш;
нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида банк кредитларини айнан иқтисодиётнинг реал секторига жалб этилишини таъминлаш;
аҳолининг истеъмоли учун зарур бўлган товар ва хизматларнинг таннархини ошиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш воситаларини (асбоб ускуналар ва бошқаларни) импорт қилишни аста секинлик билан камайтириб бориш ҳамда уларнинг ишлаб чиқарилишни маҳаллийлаштириш;
иқтисодиётни модернизациялаш, туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришнинг техник ва технологик янгиланиш жараёнларини янада такомиллаштириш;
ялпи ички маҳсулот ҳажми ошишини таъминлайдиган, бугунги кунда дунёда долзарб масалага айланаётган ахборот-коммуникация хизматларини кескин даражада ўстириш;
малакатдаги мавжуд илмий ва инновацион салоҳиятлардан унумли фойдаланиш;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таркибини ва сифатини яхшилаб, уларнинг жаҳон бозорларига кўпроқ сотилишини таъминлаш;
иқтисодиётни янада эркинлаштириш ва институционал модернизация қилиш жараёнларини чуқурлаштириш;
иқтисодиёт тармоқларида тадбиркорликни кенгайтиришни рағбатлантириш механизмларини янада фаоллаштириш;
моддий-техника ресурслари ва тайёр маҳсулотларни сотиш ва сотиб олиш тизими институтларида трансакция харажатларини пасайтириш;
аҳолининг асосий қатламини иқтисодий фаолликка жалб қилиш механизмларини такомиллаштириш.
Ушбу тадбирлар янада такомиллаштирилиб, зарурий дастурлар ва лойиҳалар ўз вақтида амалга оширилса, Ўзбекистондаги барқарор иқтисодий ўсишнинг узоқ вақт давом этиши таъминланади.
Ўзбекистон миллий иқтисодиётида моддий товарлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг ЯИМдаги мутлақ миқдори ва нисбий улуши ҳисобга олинади. У тўғрисидаги маълумотлар 2.2 жадвалда келтирилган.
2.2- жадвал маълумотларидан кўринаяптики, 2017 йилда ЯИМ ҳажмининг 54,8 фоизини ишлаб чиқарилган моддий товарлар ташкил этган бўлса, 2021 йилга келиб эса бу кўрсаткич 58,5 фоизни ташкил этди. Бундан кўришимиз мумкинки, кейинги даврларда ишлаб чиқариш ҳажми тўхтовсиз ўсиб бориш билан бир қаторда мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасига кенгроқ эътибор бериши натижасида ЯИМ таркибида моддий ишлаб чиқаришнинг улуши нисбатан пасайиб, номоддий ишлаб чиқариш улуши эса ўсиб бормоқда.

2.2-жадвал



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish