1.3 Минтақа иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришларни баҳолаш усуллари
Ҳозирги иқтисодий вазиятда жаҳон бозорларида рақобат шиддат билан кучайиб бораётган бир пайтда минтақа иқтисодиётининг тармоқ ва технологик тузилмаларини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, тармоқларни модернизация ва диверсификация қилишни изчил давом эттириш масалалари муҳим аҳамият касб этиб, бу каби вазифаларни амалга оширишда таркибий ўзгаришларни чуқур тадқиқ этиш масаласи долзарб илмий муаммо бўлиб қолмоқда.
Айниқса, янги услубий ва назарий ёндашувларни излаш, динамик иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни ўрганишнинг янги воситаларини топиш долзарб масала ҳисобланади. Ҳар қандай таркибий ўзгаришларни тегишли таркибий унсурларнинг солиштирма вазни ҳамда улуши ўзгаришининг динамикасини ёки вақт бўйича кўрсаткичини кузатиб, ўлчаш мумкин бўлади. Шу билан бирга, минтақа иқтисодий тизимларидаги ҳар қандай ўзгаришни таркибий ўзгаришлар ёрдамида ўлчаш ва таърифлаш мумкин.
Минтақанинг иқтисодий тадқиқотларида қўлланадиган ялпи ҳудудий маҳсулот, жамғарма ва истеъмол фонди, инвестициялар ва бошқа кўрсаткичлар, мазмуни бўйича мезодаражада нафақат ишлаб чиқаришнинг тор технологик жиҳатларини, балки ижтимоий-иқтисодий механизмнинг, бутун ишлаб чиқариш муносабатлари тизимининг самарадорлигини ифодаловчи, иқтисодий тизимни таърифловчи таркибий кўрсаткичлардир.
Таркибий ўзгариш назарияси иқтисодиётда муҳим ўрин тутганлиги ва иқтисодий ўсишнинг негизини ташкил этганлиги боис бу муаммога Нобель мукофоти лауреатлари Л.Кантарович39, П.Самуэльсон40, В.Леоньтев41, С.Кузнец42 ва бошқалар ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшганлар.
Хусусан, 1971 йилда «иқтисодий ўсишни эмпирик асослаганлиги учун» С.Кузнец Нобель мукофоти лойиқ кўрилди. У узоқ муддатли таркибий ҳамда саноат тармоқларида кечадиган турли-туман омиллар ўзгаришларининг иқтисодий ўсиш жараёнига таъсирларини кўрсатиб берди. Кузнец эмпирик тадқиқотларининг бош хулосасини «мамлакатдаги миллий маҳсулотнинг ўсиши - иқтисодиётдаги чуқур таркибий қайта ўзгартиришлар билан бевосита боғлиқ» эканлиги тўғрисидаги илмий хулоса ташкил этади. Ишлаб чиқаришнинг аниқ секторларида банд бўлганлар ва улар даромадларидаги ўзгаришлар Кузнецнинг диққат марказида бўлиб, шунинг учун ҳам у «замонавий иқтисодий ривожланишнинг бош манбаи илмий техник тараққиёт ва инновацион технологиялар» деган энг муҳим илмий хулосага келади.
С.Кузнец томонидан эришилган юқоридаги илмий хулосага анча илгарироқ айнан инглиз иқтисодчиси К.Кларк келган бўлиб, унинг фикрига кўра, иқтисодий ривожланиш даражаси саноатнинг технологик тузилмаси билан тўғридан - тўғри боғлиқдир.43 Кларк тадқиқотлари шуни кўрсатадики, юқори ривожланишга эга бўлган мамлакатларда (АҚШ, Ғарбий Европа мамлакатлари ва Япония) юқори технологияли (металлургия, машинасозлик, транспорт ва алоқа воситаларини ишлаб чиқариш, кимё ва нефт-кимё ишлаб чиқариш) ишлаб чиқаришларнинг улуши юқори бўлиб, мазкур кўрсаткич 50% дан ортиқни ташкил этади.
Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни асослашда Э.Энгел қонунларининг ўрни ниҳоятда юқори бўлиб, унинг биринчи қонунига кўра, аҳоли жон бошига даромадларнинг ўсиб бориши билан, истеъмол талаби таркибидаги озиқ-овқатга қилинадиган харажатлар улуши камайиб боради. Энгелнинг иккинчи қонуни, саноат истеъмол товарлари ва қимматбаҳо буюмларга тааллуқли бўлиб, унга кўра аҳоли жон бошига бўлган даромадлар ошиб борган сари уй хўжаликларининг мазкур товарлар гуруҳига харажатларнинг улуши ҳам ортиб боришини тасдиқлайди.44
Энгел қонунларининг аҳамияти шундаки, у қайсидир маънода истеъмол талаби тузилишидаги ўзгаришларни тадқиқ қилиш орқали микродаражадаги таркибий ўзгаришларнинг макродаражадаги таркибий ўзгаришларга таъсири юқори эканлигини кўрсатиб берди. Кейинчалик инглиз иқтисодчиси К.Кларк янги эмпирик маълумотлар асосида Энгел хулосаларини тасдиқлади ва у аграр соҳа улушининг камайиши бошида саноат улушининг кўпайиши ҳисобидан, сўнг саноат улушининг камайиши хизмат кўрсатиш соҳаси улушининг ўсиши ҳисобидан содир бўлаётганлигини қайд этди. Шунингдек, у хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишлаб чиқаришни ривожлантириш харажатларининг эластиклик коэффициенти ЯҲМнинг ўсишига боғлиқ равишда 1 дан юқори бўлишини ва бу ЯҲМ ўсишига боғлиқ ҳолда хизмат кўрсатиш соҳасидаги харажатлар иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидаги харажатларга нисбатан тез суръатлар билан ўсишини тасдиқлади.
Таркибий ўзгаришларни тадқиқ этишда А.Льюис тадқиқотлари ҳам муҳим ўрин тутади. А.Льюис модели иқтисодиётнинг аграр ва саноат секторларини ҳисобга олган ҳолда қурилади. Аграр секторда меҳнат ресурсларининг таклифи чекланмаган, меҳнат унумдорлиги жуда паст, чегаравий маҳсулот эса нолга тенг деб тахмин қилинади. Бу эса қишлоқ хўжалигидан ишчи кучининг олиниши ишлаб чиқаришни қисқаришига олиб келмаслигини англатади. Қишлоқ хўжалигидаги ишчиларнинг иш ҳақи яшаш минимуми даражасида бўлганлиги сабабли, бу ишчи кучидан саноатда фойдаланиш ҳеч қандай муаммо туғдирмайди ҳамда бу сектордаги меҳнат унумдолиги аграр сектордагидан анча юқори деб ҳисобланади.45
А.Льюис тадқиқотларининг асосини меҳнат ресурсларининг бир қисмини қишлоқ хўжалигидан саноатга қайта тақсимлаш ва бу билан иқтисодий ўсиш суръатини тезлаштиришга эришиш ғояси ташкил этади. Бу жараёнда асосий механизм бўлиб тармоқлараро бозор хизмат қилади. Саноат ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириб, ўз ишчиларининг даромадлари ўсишини таъминлайди, бу эса ички талабни ошишига кўмаклашади. Бунда тадбиркорлар ўсиб бораётган даромадларини ишлаб чиқаришни кенгайтиришга йўналтирадилар. Бу даромадлар кейинчалик иқтисодий ўсишга динамик таъсир кўрсатади деб ҳисобланади.
Л.С.Казинец томонидан «мутлақ» ва «нисбий» таркибий ўзгаришларнинг кескинлигини умумлаштирилган ҳолда миқдорий баҳолаш учун классик вариация коэффицентларидан фойдаланган ва улушлар фарқи орқали ҳисобланган «мутлақ» таркибий ўзгаришларнинг ўртача чизиқли ва ўртача квадратик коэффицентларини, базис давр ёки олдинги давр улуши билан тортилган нисбий таркибий ўзгаришларнинг ўртача чизиқли ва ўртача квадратик коэффецентларни ҳисоблашни таклиф этади. Мазкур коэффициент: «алоҳида индексларни уларнинг бирга тенг бўлган ўртача кўрсаткичидан ўртача қанчага фарқ қилишини ёки бошқача қилиб айтганда, улушлар нисбий оғишининг ўртачаси қандай эканлигини кўрсатади».46
«Мутлақ» таркибий ўзгаришларнинг квадратик коэффициенти таққосланаётган тўплам улушларининг t даврда базис ёки t-1 даврга нисбаттан бир-биридан ўртача қанчага фарқ қилишини миқдордан баҳолаш имконини беради ва қуйидагича аниқланади:
базисли усулда: , (1.1)
занжирли усулда: , (1.2)
бунда, dit – t даврда тўпламнинг i қисмини ифодаловчи улуши; di0 – базис даврида тўпламнинг i қисмини ифодаловчи улуши; n – тўплам қисмлари сони.
«Нисбий» таркибий ўзгаришларнинг квадратик коэффициентини қуйидаги формула орқали ҳисоблаш мумкин:
базисли усулда: , (1.3)
занжирли усулда: , (1.4)
Л.С.Казинец тўплам таркибини ташкил этувчи улушлар ўзгаришининг вариациясини баҳолашда ўртача чизиқли ва ўртача квадратик коэффициентлар билан чекланади, чунки «мутлақ» таркибий ўзгаришларнинг ўртача арифметиги нолга тенг бўлиши чизиқли ва квадратик коэффициентлар асосида вариация коэффициентини ҳисоблаш имконини бермайди. «Нисбий» таркибий ўзгаришларнинг ўртача кўрсаткичи бирга тенг бўлганлиги сабабли, чизиқли ва квадратик коэффициентлар асосида ҳисобланган вариация коэффициенти шу кўрсаткичларнинг ўзига тенг бўлади.
Л.С.Казинец фикрга қўшилган ҳолда шуни таъкидлаш жоизки, икки давр бўйича аниқланган таркибий ўзгаришлар коэффициенти қийматларининг моҳияти қандай эканлигини, яъни ўзгаришлар жадаллиги паст ёки юқори эканлигини баҳолаш қийин. Фақатгина икки ёки ундан ортиқ коэффициентлар таққослангандагина, қайси ҳолатда ўзгаришлар паст ёки юқори жадалликда содир бўлганлигини аниқлаш мумкин.
Бироқ, бу кўрсаткичлар муйян давр учун таркибий ўзгаришларни баҳолашда, уларнинг «кескинлиги»ни аниқлашда етарли ахборот бера олмайди. Бундан ташқари, минтақавий иқтисодиётнинг ривожланишини таҳлил қилганда, нафақат тармоқ таркибидаги ўзгаришларни аниқлаш, балки кузатилган жараёнларга умумий тавсиф бериш ҳам зарур. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун мутлақ таркибий ўзгаришларнинг чизиқли ёки квадратли коэффициентларини қўллаш асосида қуйидаги «мутлақ таркибий ўзгаришлар» (МТЎ) коэффициенти формула билан ҳисоблашни таклиф этамиз.47
, (1.5)
бунда, п - минтақа иқтисодий комплексининг тармоқлар сони; ва – ва даврларда мувофиқ равишда тармоқда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми.
Ушбу кўрсаткич таркибий ўзгаришларнинг ўртача чизиқли коэффициенти ҳисобланиш жиҳатидан соддалиги билан ажралиб турсада, ҳар хил йўналишда содир бўлган икки хил тўпламда ўзгаришларни умумлаштирилган ҳолда баҳолашда бир хил имкониятга эга бўлади. Ўртача квадратик коэффициент эса силжишлар ўзгаришига сезгирроқ бўлганлиги сабабли улушлар ўзгаришини умумий баҳолашда айнан мана шу кўрсаткичдан фойдаланиш афзал ҳисобланади.
Шундай қилиб, таркибий ўзгаришларни баҳоловчи интеграл кўрсаткичларини умумлаштирган ҳолда минтақа иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни қуйидаги кўрсаткичлар орқали баҳолаш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз (1.2-жадвалга қаранг).
Таъкидлаш жозки, таркибий ўзгаришларни амалга ошириш инвестицион ва инновацион самарадорлик билан боғлиқ. 1.2-жадвалда келтирилган услублар иқтисодиётнинг чекланган нафлик назариясини инобатга олмайди, яъни минтақа тармоқларига киритиладиган инвестицияларнинг нафлик даражаси, инвестиция киритилган тармоқнинг инновацион ривожланиши бўлмаса, ялпи ҳудудий маҳсулотни оширишдаги ҳиссаси пасайиб боради. Шунинг учун ушбу жадвални қўшимча равишда киритилган “алмаштириш нормаси” кўрсаткичи билан тўлдиришни таклиф этамиз.
Алмаштириш нормаси (АН) мезони вилоят иқтисодиётининг „умумий панорамасини” кўришга, маълум бир иқтисодий сиёсатни қўллашда инвестиция киритиладиган фойдали инновацион тармоқларни ва соҳаларни аниқлашга имкон беради. Ушбу кўрсаткични қуйидаги формула орқали ҳисоблашни таклиф этамиз.48
Do'stlaringiz bilan baham: |