Тошкент шаҳрида туманлар кесимида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ўзгариши билан боғлиқ кўрсаткичлар (2021 йил учун)72
№
|
Туманлар
|
млрд. сўм
|
2020 йилга нисбатан, %
|
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлар ҳажмида туманларнинг улуши, %
|
|
Тошкент шаҳри
|
10211,9
|
124,8
|
100,0
|
1.
|
Бектемир
|
228,1
|
262,2
|
2,2
|
2.
|
Мирзо Улуғбек
|
987,1
|
98,5
|
9,7
|
3.
|
Миробод
|
1358,8
|
130,0
|
13,3
|
4.
|
Олмазор
|
1270,9
|
134,0
|
12,4
|
5.
|
Сергели
|
334,0
|
132,0
|
3,3
|
6.
|
Учтепа
|
510,8
|
115,6
|
5,0
|
7.
|
Чилонзор
|
806,6
|
105,7
|
7,9
|
8.
|
Шайхонтоҳур
|
1286,9
|
120,1
|
12,6
|
9.
|
Юнусобод
|
1247,1
|
88,9
|
12,2
|
10.
|
Яккасарой
|
1029,8
|
129,6
|
10,1
|
11.
|
Яшнобод
|
1054,7
|
123,7
|
10,3
|
12.
|
Янгиҳаёт
|
97,1
|
612,6
|
1,0
|
2.11 -жадвал маълумотларидан кўринаяптики, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмида энг катта улуш (54,5 %) телекоммуникация хизматлари (симли ва мобил алоқа хизматлари, интернет, ёьлдош алоқа хизматлари ва б.қ.) ҳисссасига тўғри келади. Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ва молия-кредит муассасалари хизматлари тез ривожланаётган хизмат турлари ҳисобланади. Янги технологияларга ва бозорни эркинлаштириш натижаларига таяниб, бу фаолият турлари ҳозирги вақтда ривожланишнинг янги босқичи сифатида пайдо бўлди ва бугунги кунда жамиятнинг технологик тараққиёти ва иқтисодиётнинг глобаллашувида ҳал қилувчи рол ўйнайди. Кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, АКТ соҳасида инновацияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида янги турдаги хизматларнинг пайдо бўлиши алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмини оширишга таьсир кўрсатади.
Туманлар ўртасида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари бўйича ўтган йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш сурьатлари Янгиҳаёт (6,1 м.), Бектемир (2,6 м.), Олмазор (134,0%) ва Миробод (130,0%) туманларида қайд этилди. Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари бўйича унча юқори бўлмаган ўсиш сурьатлари Юнусобод (88,9 %), Мирзо Улиғбек (98,5 %) ва Чилонзор (105,7 %) туманларида қайд этилди. Туманлар ўртасида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари бўйича юқори улуш Миробод (13,3 %), Шайхонтоҳур (12,6 %), Олмазор (12,4 %), ва Юнусобод (12,2 %) туманларида қайд этилди. Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари бўйича унча юқори бўлмаган улуш Янгиҳаёт (1,0 %), Бектемир (2,2 %) ва Сергели (3,3 %) туманларида қайд этилди.
Иккинчи боб бўйича хулоса
Тошкент шаҳрида 2021 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот аҳоли жон бошига 43211,1 минг сўмни ташкил этиб 2020 йилга нисбатан 6,9 % га ўсган. Шу билан бирга, шаҳарда йирик корхоналар иқтисодий фаолияти жадаллашиши оқибатида ЯҲМда кичик бизнеснинг улуши 2021 йилда 49,0 % ни ташкил қилди. Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМни шакллантиришда Тошкент шаҳрининг қўшган ҳиссаси 16,6 % ни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 0,5 пунктга ўсган. Тошкент шаҳри иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш сурьатлари ЯҲМ ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди. Жумладан, саноат ишлаб чиқариш индекси -113,9 % ни ташкил этиб (ЯҲМ таркибидаги улуши 34,5 %), қурилиш -117,7 % (ЯҲМ таркибидаги улуши 10,0 %), савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар -118,4 % (ЯҲМ таркибидаги улуши 15,2 %), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 120,2 % (ЯҲМ таркибидаги улуши 12,1 %) ва хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар – 108,6 % (ЯҲМ таркибидаги улуши 28,2 %) ни ташкил этди.
2021 йилда хизмат кўрсатишнинг энг юқори ҳажмлари Юнусобод (15 978,0 млрд. сўм), Чилонзор (12 224,1 млрд. сўм), Миробод (11 914,3 млрд. сўм) ва Шайхонтоҳур (11542,5млрд. сўм) туманларида кузатилган бўлса, хизмат кўрсатиш бўйича энг паст кўрсаткич Янгихаёт (1 480,5 млрд. сўм), Бектемир (3 303,2 млрд. сўм) ва Сергели (5 427,3 млрд. сўм) туманларида кузатилди. 2021 йилда хизматлар соҳасининг энг юқори ўсиш суръатлари Янгихаёт (177,6 %), Бектемир (135,5%) ва Олмазор (132,4 %), туманларида кузатилган бўлса, энг паст ўсиш суръатлари Чилонзор (106,3%), Яккасарой (115,4%) ва Юнусобод (115,0 %) кузатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |