Тошкент шаҳри ҳудудларида 2021 йилда хизматлар ўзгариши кўрсаткичлари69
№
|
Туманлар
|
ҳажми, млрд сўм
|
ўсиш суръати, %
|
улуши, %
|
аҳоли жон бошига, минг сўм
|
|
Тошкент шаҳри
|
103 909,7
|
120,4
|
100,0
|
36 855,3
|
1.
|
Бектемир
|
3 303,2
|
135,5
|
3,2
|
67 967,7
|
2.
|
МирзоУлуғбек
|
10 269,4
|
122,1
|
9,9
|
33 407,2
|
3.
|
Миробод
|
11 914,3
|
121,9
|
11,5
|
82 508,9
|
4.
|
Олмазор
|
9 512,6
|
132,4
|
9,2
|
24 947,9
|
5.
|
Сергели
|
5 427,3
|
121,2
|
5,2
|
39 073,6
|
6.
|
Учтепа
|
6 285,7
|
121,5
|
6,0
|
22 289,7
|
7.
|
Чилонзор
|
12 224,1
|
106,3
|
11,8
|
46 373,7
|
8.
|
Шайхонтоҳур
|
11 542,5
|
119,1
|
11,1
|
32 847,1
|
9.
|
Юнусобод
|
15 978,0
|
115,0
|
15,4
|
44 957,7
|
10.
|
Яккасарой
|
8 650,0
|
115,4
|
8,3
|
70 439,7
|
11.
|
Янгихаёт
|
1 480,5
|
177,6
|
1,4
|
10 099,2
|
12.
|
Яшнобод
|
7 322,1
|
130,6
|
7,0
|
26 433,5
|
2.8-жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, Тошкент шаҳрида кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида энг кичик улушларни Учтепа (6,0 %), Сергели (5,2 %), Бектемир (3,2%), Янгиҳаёт (1,5 %) туманлари эгаллайди. Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар бўйича энг юқори кўрсаткич Миробод туманида – 82508,9 млн. сўмга тенг бўлиб, ўсиш сурьати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 116,9 % ни ташкил этди.
Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматларнинг энг паст кўрсаткичи Яшнобод (26433,5 минг сўм ), Олмазор (24947,9 минг сўм), Учтепа (22289,7 минг сўм) ва Янгиҳаёт (10856,6 млн. сўм) туманларида кузатилди. Туманлар ўртасида юқори ўсиш сурьатлари Олмазор (131,6 %) ва Учтепа (118,7 %) туманларида кузатилди. Туманлар ўртасида паст ўсиш сурьатлари Бектемир (85,9 %) ва Сергели (89,0 %) туманларида кузатилди.
Хизматлар таркибини кўриб чиқсак, кейинги йилларда хизматларнинг илм ва меҳнат талаб мураккаб, юқори технологик турлари жадал суръатлар билан ўсаётганлигининг гувоҳи бўламиз. Мобил алоқа, юқори тезликда ишлайдиган интернет, кабелли телевизион алоқа, масофавий банк хизматлари, қишлоқ хўжалиги техникаси, автомобиллар ва технологик ускуналарни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш каби замонавий юқори технологиялар асосидаги хизмат турлари аҳоли ўртасида тобора оммалашиб бормоқда. Тошкент шаҳрида иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган бозор хизматларининг таҳлили 2.9-жадвалда келтирилган.
2.9 -жадвал
Тошкент шаҳрида иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган бозор хизматларнинг ҳажми билан боғлиқ кўрсаткичлар(2021 йил учун)70
Кўрсаткичлар
|
млрд. сўм
|
Ўсиш сурьати, %
|
Жамига нисбатан %
|
Хизматлар – жами
|
103909,7
|
120,4
|
100,0
|
Шу жумладан:
|
|
|
|
алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари
|
10211,9
|
124,8
|
9,8
|
молиявий хизматлар
|
32112,2
|
128,7
|
30,9
|
транспорт хизматлари
|
10150,2
|
114,8
|
9,8
|
шу жумладан: автотранспорт хизматлари
|
6197,4
|
112,9
|
6,0
|
яшаш ва овқатланиш хизматлари
|
3326,1
|
129,8
|
3,2
|
савдо хизматлари
|
24880,8
|
116,2
|
23,9
|
кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар
|
3996,6
|
122,8
|
3,9
|
таьлим соҳасидаги хизматлар
|
4913,6
|
128,7
|
4,7
|
соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар
|
2180,7
|
114,7
|
2,1
|
ижара хизматлари
|
1617,5
|
118,3
|
1,6
|
компютерлар ва маиший товарларни таьмирлаш бўйича хизматлар
|
637,8
|
127,9
|
0,6
|
шахсий хизматлар
|
1320,8
|
110,8
|
1,3
|
меьморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар
|
3438,8
|
110,3
|
3,3
|
бошқа хизматлар
|
5122,7
|
95,3
|
4,9
|
2.9-жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, хизматлар таркибида энг катта улушни молиявий хизматлар (30,9 %), савдо хизматлари (23,9 %), транспорт хизматлари (9,8 %) ва алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (9,8 %) ташкил этади. Хизматлар умумий ҳажмида паст улушларни компютерлар ва маиший товарларни таьмирлаш бўйича хизматлар (0,6 %) ҳамда шахсий хизматлар (1,3 %) эгаллади.
Бозор хизматларининг умумий ҳажмидаги молиявий хизматлари 30,9 % энг юқори улушни ташкил этади. Молиявий хизматлар оддий тақсимлаш механизмидан истеьмолчига ёьналтирилган бозор талабларини шакллантириш жараёнларида фаол иштирокчига айланди. Ҳозирги вақтда, молиявий хизматлар иқтисодиётда кўрсатилган жами хизматларнинг сезиларли қисми ҳисобланади.
Савдо хизматлари Тошкент шаҳрида амалга оширилган хизматлардан юқори улушга эга бўлган тармоқларидан бири ҳисобланади. Савдо хизматлари таркибида улгуржи савдо хизматлари юқори улушни ташкил этади - 48,7%. Тошкент шаҳри туманларида 2021 йилда кўрсатилган савдо хизматларининг ҳажми 2.10-жадвалда келтирилган.
2.10-жадвал маълумотларидан кўринадики, савдо хизматлари бўйича 2020 йилга нисбатан юқори ўсиш сурьатлари Янгиҳаёт (214,3 %), Миробод (158,2 %), Олмазор (156,0 %) туманларида қайд этилди. Савдо хизматлари бўйича унча юқори бўлмаган ўсиш сурьатлари Бектемир (91,0 %), Сергели (103,5%) ва Яккасарой (104,1 %) туманларида қайд этилди. Туманлар ўртасида савдо хизматлари бўйича юқори улушга эга бўлган Чилонзор (14,7 %), Юнусобод (11,4 %) ва Олмазор (10,5%) туманларида қайд этилди.
2.10-жадвал
Тошкент шаҳрида туманлар кесимида 2021 йилда кўрсатилган савдо хизматларининг ўзгариши билан боғлиқ кўрсаткичлар71
№
|
Туманлар
|
млрд. сўм
|
2020 йилга нисбатан, %
|
Савдо хизматлари ҳажмида туманларнинг улуши, %
|
|
Тошкент шаҳри
|
24880,8
|
116,2
|
100,0
|
1.
|
Бектемир
|
1418,3
|
91,0
|
5,7
|
2.
|
Мирзо Улуғбек
|
1793,8
|
126,1
|
7,2
|
3.
|
Миробод
|
2588,8
|
158,2
|
10,4
|
4.
|
Олмазор
|
2615,3
|
156,0
|
10,5
|
5.
|
Сергели
|
1246,0
|
103,5
|
5,0
|
6.
|
Учтепа
|
1947,1
|
106,6
|
7,8
|
7.
|
Чилонзор
|
3661,9
|
112,7
|
14,7
|
8.
|
Шайхонтоҳур
|
2129,0
|
112,1
|
8,6
|
9.
|
Юнусобод
|
2846,0
|
134,4
|
11,4
|
10.
|
Яккасарой
|
1890,8
|
104,1
|
7,7
|
11.
|
Яшнобод
|
2211,7
|
126,3
|
8,9
|
12.
|
Янгиҳаёт
|
532,1
|
214,3
|
2,1
|
Савдо хизматлари бўйича унча юқори бўлмаган улушга Янгиҳаёт (2,1 %), Сергели (5,0 %) туманларида қайд этилди. Туманлар ўртасида савдо хизматлари бўйича юқори ҳажмга эга бўлган Чилонзор (3661,9 млрд. сўм), Юнусобод (2846,0 млрд. сўм), Миробод (2588,8 млрд. сўм) ва Яшнобод (2211,7 млрд. сўм) туманларида қайд этилди. Савдо хизматлари бўйича унча юқори бўлмаган ҳажмга Сергели (1246,0 млрд. сўм) ва Янгиҳаёт (532,1 млрд. сўм) туманларида қайд этилди. Мамалакат пойтахтининг мазкур туманларида савдо хизмаьларини ривожлантириш чора-тадирларини ишлаб чиқиш лозим.
Ахборот технологияларининг ривожланиши замонавий инсоннинг турмуш тарзига сезиларли даражада таьсир қилади. Йилдан-йилга одамлар интернет ва мобил телефонлардан фойдаланган ҳолда операцияларни амалга ошириш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлмоқда. Замонавий бизнесни ривожлантиришда ахборот ва хизматлардан реал вақтда масофавий эркин фойдаланиш ҳуқуқи муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) давлат бошқаруви тизимида, иқтисодиётнинг тармоқларида, ижтимоий соҳада жорий этишни изчил амалга оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳрида 2021-йилда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 10211,9 млрд. сўмга тенг бўлди. 2020 йилга нисбатан алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ўсиши сурьати 124,8 % ни ташкил этди. Тошкент шаҳрида туманлар кесимида 2021 йилда алоқа ва ахборотлаштириш хизматларнинг ҳажми ҳажми 2.11-жадвалда келтирилган.
2.11-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |