III БОБ. МИНТАҚАЛАР ИҚТИСОДИЁТИ ТАРКИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
3.1 Минтақа иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг асосий шартлари
Минтақа иқтисодиёти тармоқларида таркибий ўзгариш иқтисодиётда ишлаб чиқариш жараёнида технологик, ихтисослик, талаб ва бир қатор омиллар таъсири натижасида юзага келади. Лекин ҳар қандай омилнинг таъсири натижасида амалга ошириладиган таркибий ўзгариш ҳар доим самарали бўлмайди. Иқтисодиёт тармоқларидаги юзага келаётган таркибий ўзгаришлар мамлакат иқтисодий модели ҳаёт циклининг кўтарилиш ёки пасайиши даври натижасида юзага келади. Таркибий ўзгаришларни самарали амалга оширилиши ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун пухта ишлаб чиқилган мамлакат ижтимоий-иқтисодий сиёсати муҳим ҳисобланади. Ишда барқарор иқтисодий ўсишнинг асосий омили бўлган ялпи омиллар самарадорлигига таъсирини баҳолаган (3.1-расм).
|
Ривожланган мамлакат
|
|
Ривожла-наётган мамлакат
|
|
Паст даромадли мамлакатлар
|
|
Банк сектори фаолиятини ислоҳ қилиш
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Молия сектори хусусийлаштириш
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Капитал бозорини ривожлантириш
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ҳуқуқий тизим ва хусусий мулк ҳуқуқи
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Инвестицион муҳит
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ислоҳотлар амалга оширилгандан сўнг 5 йил ичида
ялпи омиллар самарадорлигига таъсири
|
|
1-2%
|
|
>2%
|
|
|
|
|
|
|
3.1-расм. Таркибий ислоҳотлар ва ялпи омиллар самарадорлиги ошиши73
3.1-расмдан кўриниб турибдики, ўтиш давридаги ва паст даромадли мамлакатлар учун банк сектори фаолиятини ислоҳ қилиш, молия сектори хусусийлаштириш, капитал бозорини ривожлантириш ва инвестицион муҳит яхшилаш иқтисодиёт тармоқларида самарали таркибий ўзшгаришни амалга ошириш имконини беради.
Халқаро валюта жамғармасининг олиб борган тадқиқотларига кўра бозор қонунларини мамлакат иқтисодиётга жорий этишга қаратилган таркибий ислоҳотлар мамлакат барқарор иқтисодий ўсиши учун замин яратади деб такидланган.
Мазкур тадқиқотга таянган ҳолда минтақаларда таркибий ўзгаришларни амалга ошриш вариантларини ишлаб чиқиш мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш сценарийлар вариантини ишлаб чиқиш имконини беради.
Йиллар давомида йиғилган иқтисодиётдаги юкни ва юзага келиши мумкин бўлган хатарларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиеёв ташабуси билан Ўзбекистонни иқтисодий моделини тубдан ўзгартириш ва уни рақобатдошлигини ошриш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди, жумладан, барча ислоҳотлар мақсадлилиги ва кетма-кетлигини белгилаш учун 2017 йил феврал ойида Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди, нарх шаклланиш сиёсатини либераллаштириш, валюта бозорида амалга ошриладиган операцияларни эркинлаштириш, валюта алмашинув курсни шаклланишини бозор механизмларга босқичма-босқич ўтиш, хом-ашё тақсимотини тўлиқ бозор прициплари асосида амалга ошириш ва бошқа бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу эса республикамизда иқтисодиёти тармоқларида туб таркибий ўзгаришларни амалга ошишига замин яратди.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт тармоқларида таркибий ўзгаришларни амалга ошриш мавжуд имкониятлари ва улардан фойдаланиш йўналишлари. Ўрганилган иқтисодий адабиётлардан келиб чиқиб мамлакат таркибий ўзгаришга биринчидан, фундаментал омиллар капитал эркин ҳаракати, ташқи дунё билан алоқа даражаси, ресурсларнинг эркин тақсимланиш ва меҳнат ресурсларни бозор конюнъктурасига мослашувчанлиги таъсир кўрсатса, мазкур омилларнинг фаолиятини белгиловачи иқтисодий шартлар таръсир этади (3.2-расм).
3.2-расм. Минтақа иқтисодиёти тармоқларида таркибий ўзгаришларга таъсир кўрсатувчи омиллар74
3.2-расмдан кўриниш мумкинки, минтақа иқтисодиёти тармоқларидаги таркибий ўзгариши амалга ошиши учун авал капитал ҳаракати эркинлигини таъминлаш учун барча инфратузилмавий ва меъёрий ҳуқуқий асос тайёр бўлиши, мамлакатни ташди дунё билан алоқаси самарали механизмлар75 жорий этиш, рақобат муҳитини шаклланишига асосланган институционал муҳитни шакллантириш, ишбилармонлик фаолиятини олиб бориш учун етарлича инфратузилмалар ташкил этиш, бозорларда рақобат муҳитини бузилмаслиги, инновацион фаолият ҳаракатига тўлиқ эркинлик бериш асосида ташкил этилиши иқтисодиёт тармоқларида самарали таркибий ўзгаришлар амалга оширилади.
Молия сектори деганда мамлакатни капитал ҳаракатланиши учун давлат томонидан олиб борадиган молия бозорини бошқариш қонун қоидалари тушунилади, яъни, банк тизими, бюджет-солиқ тизими, капитал бозори жалб этилган инвестициялардан хусусий капитал ва бошқалар.
Банк сектори кўра мамлакатда 28 та банклар фаолият юритади, улардан 11 таси давлат улуши мавжуд банклар. Таҳлил даврида республика банк тизими активлари ўтган йилнинг мос даврига нисбаттан 128%га, мажбуриятлари 126,2%га, кредитлар 148,9% га, депозитлар 119,7%га ошган. Лекин мазкур ўсиш асосан давлат банклари мавжуд банкларга тўғри келиб уларнинг банк активларида 83,1%, мажбуриятларда 83,3%, кредитларда 87,9%, депозитларда 66,4%ни ташкил этмоқда. Кўриниб турибдики иқтисодиётни инвестициялашда давлат банкларнинг улуши юқори лекин, иқтисодиётда пулнингайланишини таъминловчи механизмларидан бўлган банк депозитлари операцияларининг 66,4 % давлат банкларига тўғри келади.76 Бу ўз навбатида йўналтирилган кредитларнинг аксар қисми давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан имтиёзлар асосида йўналтирилганлигини англатади.
Бундан ташқари республикада фонд бозори суст ривожланган бўлиб фонд бозори капиталлашуви даражаси мамлакат ЯИМ нисбаттан паст фоизни ташкил этмоқда. Бу эса мамлакат молия тизими асосан банкларга асосланган немис моделига ўхшашлигидан далолат беради.
Ташқи сектор мамлакат божхона сиёсати, протекионизм сиёсати даражаси каби бир қатор иқтисодий сиёсат дастаклари тушунилади. Бундан ташқари маҳсулотни божхонадан расмийлаштириш тартиблари ва унга қилинадиган харажатлар тушунилади. Мазкур секторнинг самарали фаолият юритиши мамлакат ички бозорини барқарорлигига ва мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини таъминлайди.
Мамлакатимизда 2017 йил сентябрдаги валюта либераллашувидан кейин мамлакат ички бозорига миллий валюта девальвацияси таъсирини олдини олиш мақсадида 2017 йилнинг 29 сентябирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-3303-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан божхона божлари ставкалари қайта кўриб чиқилиб бази товарлар номенклатураси бўйича божхона божлари нол ставкада, бази товар номенлатуралари бўйича божхона божлари 2 бараварга пасайтирилди. Бундан ташқари аэропорт божхоналарида яшил йўлаклар ташкил этилди. Жисмоний шахслар томонидан қўшни мамлакатлардан истеъмол товарларини маълум даражагача олиб келишига рухсат берилди. Натижада, Ўзбекистон Республикаси Жаҳон банки томонидан ҳар йили эълон қиладиган “Бизнесни юритиш 2019” (Doing business) рейтингида Халқаро савдо йўналиши бўйича 49,79 (2018 йилда 44,31) бални қўлга киритди.77
Институционал муҳит. Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётини ислоҳ қилиш шароитида сўнги йилларда мамлакатни инстиутционал муҳитини яхшилашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тадбиркорларни режадан ташқари текшириш амалиёти бекор қилинди, тадбиркорлик фаолиятига лецензиялаш ва рухсат бериш қисқартирилиб соддалаштирилди.
Бозор фаолияти шартлари. Сўнги йилларда мамлакатда иқтисодий муносабатлар бозор иқтисодиёти принципларига ўтказиш бўйича қатор чоралар амалга оширилмоқда, жумладан, қишлоқ хўжалигида бир қатор кластерлар тузилмоқда, энергетика маҳсулотларининг нархларни шаклланиши эркинлаштирилмоқда, асосий стратегик маҳсулотларни тақсимлаш механизмларини бевосита товар хом ашё биржалари орқали амалга ошириш меҳанизмлари йўлга қўйилди.
Инновация. Мамлакатда инновацион фаолиятни бошқариш, молиялаштириш ва уни ташкил этишнинг янги механизмлари жорий этилди, республикада инновацион фаолиятни мувофиқлаштириш ва асосий йўналишларини белгилаш ва уларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги ташкил этилди, Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш Стратегияси қабул қилинди, мазкур стратегияда Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга бориб глобал инноваицон индекс бўйича 50 поғонага кўтариш бўйича асосий йўналишлар белгиланган.
Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошриш меҳанизмларини эмпирик таҳлили. 3.2- расмда келтириган иқтисодиёт тармоқлари таркибий ўзгаришининг фундаментал омиллари ва иқтисодиётни фаолият юритилишининг асосий шартлари ўртасидаги боғлиқликни баҳолаш учун улар ўртасидаги чизиқли корреляцион таҳлил орқали амалга ошириш мумкин.
Таркибий ўзгаришнинг фундаментал омиллари капитал эркинлигини ифодалаш учун хусусий секторга берилган банк кредитларининг ЯИМга нисбати, Ташқи дунё билан алоқа омилини ифодалаш учун ташқи савдо айланмаси, меҳнат бозори коюнктраси кўрсаткичини ифодалаш учун ишсизлик даражаси (халқаро меҳнат ташкилоти методологияси асосида ҳисобланган) кўрсаткичлари танлаб олинди.
Мамлакатдаги иқтисодий муносабатлар шартлари кўрсаткичи молия секторига молиявий инклюзивлик, ташқи секторга бизнес юритиш рейтингининг халқаро савдодан фойдаланиш имкониятлари субиндексидан, институционал муҳитни ифодалаш учун жаҳон ҳуқуқни рейтингининг умумий йиғма баллари, бозор фаолияти шартларини ифодалаш учун иқтисодий эркинлик индекси, инновацион фаолиятни ифодалаш учун илмий тадқиқотларга харажатларни ЯИМдаги улуши кўрсаткичлари танлаб олинди.
Жаҳон тажрибасини ўрганишда гуруҳлаш усулидан фойдаланилади. Барча омиллар натруал логарифмланади (бир хил ўлчов бирликга ўтиш учун), омил кўрсаткичларнинг ўртача арифметиги орқали мамлакатларни Жаҳон банки даромад гуруҳлари бўйича гуруҳланади.
Мазкур усулнинг камчилик жиҳати шундаки омиллар ўрсаткичларини натурал логарифга ўтказиш ва уларни ўртача арифметиги орқали ягона индексга ўтказилиши бир кўрсаткични бошқа кўрсаткичлар гуруҳи билан таққослаш имкони бўлсада, лекин индексни яна субиндекс ҳолатига келтириш имкони мавжуд эмас. Лекин шунга қарамай мазкур тадқиқотда айнан шу усулдан фойдаланилмоқда. Усулнинг устунлиги шундаки иқтисодий шартларни ўзгариши таркибий ўзгаришнинг фундамнтал омилларига қай даражада таъсир кўрсатишини баҳолаш имконини беради. Даромад гуруҳлари бўйича мамлакатларнинг таркибий ўзгариш омиллари ва иқтисодий фаолит шартлари бўйича гуруҳлар бўйича маълумотлар 3.1-жадвалда келтирилган.
3.1-жадвал натижаларидан кўриниб турибдики, мамлакат даромадини ошириши учун яъни бир гуруҳдан вакилидан юқорироқ гуруҳ вакили бўлиши учун иқтисодий эркинлик, ташқи савдо, илмий тадқиқотга харажатлар, қонун устуворлиги индексилари кўрсаткичларини бўйича позицияларини оширилиши мамлакатда жон бошига ЯИМ ҳажми ошишига олиб келади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонни ўрта даромадли мамлактлар қаторида. Ўзбекистон юқоридан паст даромадли мамлакатлар қорида бўлиши учун иқтисодий эркинлик индексидан 57 (2017 йилда 52,3), лимий тадқиқотларга харажатларни ЯИМ нисбати 0,46% (0,21%), ташқи савдо олиб бориш индекси 52,7 (43,3), қонун устуворлиги индекси 0,53 (0,46) га тенг.
3.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |