Саноатнинг асосий кўрсаткичлари79
Кўрсаткичлар
|
2017
|
2018
|
2019
|
2020
|
2021
|
Саноат маҳсулоти ҳажми, млрд. сўм
|
148816
|
235340,7
|
322535,8
|
367078,9
|
451633,9
|
Саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати, ўтган йилга нисбатан фоизда
|
108,0
|
116,6
|
105,0
|
100,7
|
108,7
|
шу жумладан:
|
|
|
|
|
|
Қазиб олувчи саноат
|
115,8
|
132,4
|
99,4
|
78,1
|
110,7
|
Қайта ишловчи саноат
|
108,3
|
115,6
|
106,6
|
107,1
|
108,2
|
Саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати, 2021 йилдан 2021 йилга нисбатан 0,7% га пасга тушди ва асосий икки турдаги қазиб олиш саноати 5,1% га пасайган. Қайта ишловчи саноатида 0,1% га пасайиш бўлган.
3.4-жадвал
Истеъмол моллари ишлаб чиқариш таркиби
Кўрсаткичлар
|
2017
|
2018
|
2019
|
2020
|
2021
|
Жами
|
100
|
100
|
100
|
100
|
100
|
шу жумладан:
|
|
|
|
|
|
озиқ-овқат маҳсулотлари
|
45,5
|
39
|
28,8
|
31,3
|
33,6
|
вино-ароқ маҳсулотлари ва пиво
|
3
|
2,8
|
2,3
|
2,3
|
2,7
|
ноозиқ-овқат маҳсулотлари
|
51,5
|
58,2
|
68,9
|
66,4
|
63,7
|
Мамлакатимизда истеъмол моллари ишлаб чиқариш таркибини асосан озиқ-овқат маҳсулотлари, вино-ароқ маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ўрин эгаллаган бўлиб булардан озиқ-овқат маҳсулотлари 2019 йилдан 2021 йилга нисбатан 4.8 % га ўсиш кўрсатгичларига эришган. 2021 йилга келиб бир қанча вилоятларда саноат ишлаб чиқариш ҳажмида ҳудудлар улуши пасайганини кўришимиз мумкин. 20120 йилдан 2021 йилгача нисбатини оладиган бўлсак, энг юқори кўрсатгични 2,0% билан Тошкент вилоятини кўришимиз мумкин. Бунга сабаб Тошкент вилоятида инвестиция миқдори ва ишлаб чиқарувчилар сони ошганлиги яққол мисол бўла олади.
Мамлакат аҳолисининг реал даромади ва харид қобилиятини янада оширишда истеъмол кредитини кескин кенгайтириш ва такомиллаштириш саноат мажмуида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширувчи ички талаб улуши ошиши билан характерланади. Саноатда яратиладиган маҳсулотларга жаҳон бозоридаги баҳонинг қулай конъюнктурага эга бўлиши, халқаро иқтисодий интеграциянинг кучайиши саноат ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади ва ташқи омил таъсирининг ошиши билан тавсифланади.
3.5-жадвал
Республика бўйича жами саноат ишлаб чиқариш ҳажмида ҳудудлар улуши (жамига нисбатан фоизда)80
Кўрсаткичлар
|
2017
|
2018
|
2019
|
2020
|
2021
|
Ўзбекистон Республикаси
|
100
|
100
|
100
|
100
|
100
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
4,6
|
4,6
|
4,3
|
3,9
|
3,8
|
Андижон
|
8,9
|
11,7
|
12,7
|
9,7
|
9,3
|
Бухоро
|
4,3
|
3,7
|
5,1
|
4,8
|
5,2
|
Жиззах
|
1,7
|
1,5
|
1,6
|
1,5
|
2,2
|
Қашқадарё
|
7,4
|
6,2
|
3,3
|
4,0
|
3,2
|
Навоий
|
8,8
|
9,7
|
14,3
|
17,7
|
16,1
|
Наманган
|
3,1
|
2,8
|
3,1
|
3,0
|
3,3
|
Самарқанд
|
6,2
|
5,7
|
5,9
|
4,9
|
5,8
|
Сурхондарё
|
1,6
|
1,4
|
1,4
|
1,5
|
1,6
|
Сирдарё
|
2,6
|
2,2
|
1,6
|
2,2
|
1,5
|
Тошкент
|
14,6
|
16,0
|
18,0
|
17,6
|
19,6
|
Фарғона
|
6,5
|
5,8
|
6,8
|
5,9
|
6,9
|
Хоразм
|
2,7
|
2,7
|
3,2
|
2,6
|
3,5
|
Тошкент ш.
|
20,5
|
18,4
|
17,6
|
18,2
|
18,0
|
Саноат мажмуида амалга оширилган таркибий ўзгаришларда давлатнинг солиқ-бюджет сиёсати, баҳо ва пул-кредит сиёсати, умуман, иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича амалга киритилаётган чора-тадбирлар натижасида бир қатор ижобий силжишларга эришилди. Саноат корхоналарини ислоҳ қилиш, таркибий қайта тузиш, саноатда хусусий мулк улушининг ошиши, тармоқ корхоналари бошқарувини бозор тамойиллари асосида шакллантириш саноат ривожланишида муҳим ўрин эгаллайди.
3.6-жадвал
Минтақаларда саноат ривожланишини ифода этувчи айрим
чегаравий-мезон қийматлар81
Кўрсаткичлар
|
Чегаравий мезон қийматлар
|
Меҳнат унумдорлиги (1 банд кишига 1000 $)
|
27,9
|
Меҳнат унумдорлигининг ўсиш суръати, йиллик фоиз
|
12,0
|
Асосий капиталга инвестициялар ҳажми, ЯИМга нисбатан фоизда
|
25,0
|
Асосий фондларнинг эскириши, фоиз
|
40,0
|
Саноатда машинасозликнинг улуши, фоиз
|
25,0
|
Саноатда қайта ишловчи тармоқларнинг улуши, фоиз
|
70,0
|
Ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги, фоиз
|
15,0
|
ЯИМда моддий ишлаб чиқаришнинг улуши, фоиз
|
66,0
|
Моддий ишлаб чиқаришда экспортнинг улуши, фоиз
|
25,0
|
Инвестицияда хорижий капиталнинг улуши, фоиз
|
25,0
|
Экспортда қайта ишловчи саноат маҳсулотининг улуши, фоиз
|
50,0
|
Инновацион маҳсулотнинг улуши (жами саноат маҳсулотига нисбатан фоиз)
|
15-20
|
Машинасозлик маҳсулоти умумий ҳажмида янги турдаги маҳсулотнинг улуши, фоиз
|
7,0
|
Энергия истеъмоли кўрсаткичида (1000 $ ЯИМда т. нефть):
|
|
Энергия ресурсларининг умумий харажатлари
|
0,15
|
Электр энергияси харажатлари
|
0,02
|
Нефть ва газ харажатлари
|
0,10
|
Қазиб олиш жараёнида фойдали қазилмаларнинг йўқотилиши (умумий ҳажмига нисбатан фоизда)
|
3-8
|
Меҳнат унумдорлигининг ўртача йиллик ўсиш суръати, фоиз
|
6,0
|
Фикримизча, келтирилган кўрсаткич ва қийматлар ўзгарувчан характерга эга бўлиб, мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш даражаси ва хусусиятлари ўзгариб бориши билан уларнинг ҳам қийматлари ўзгариб боради. Саноатнинг барқарор ривожланишини белгилаб берувчи омилларни биз шартли равишда икки гуруҳга ажратдик: ички омиллар ва ташқи омиллар.
Минтақа саноатининг ривожланишини белгилаб берувчи асосий ташқи омилларга қуйидагилар киради:
минтақанинг қулай географик жойлашуви;
қўшни минтақа ва давлатларнинг ривожланганлик даражаси;
мамлакатнинг жаҳон бозорларига бевосита чиқиш имкониятлари;
жаҳон бозоридаги конъюктурали ўзгаришлар ва ҳоказо.
Минтақа саноатининг ривожланишини белгилаб берувчи асосий ички омилларга эса қуйидагилар киради:
минтақанинг табиий хом ашё ресурслари билан таъминланганлик даражаси;
минтақадаги ишчи кучининг миқдори ва сифати;
минтақадаги асосий капиталнинг миқдори ва сифати;
минтақанинг кадрлар салоҳияти ва тармоқни ривожлантиришга хизмат қилувчи кучли қонунчилик базаси мавжудлиги;
минтақадаги саноат тармоқларининг қай даражада оқилона жойлаш-ганлиги;
минтақадаги қулай инвестицион муҳит ва инвестицион жозибадорлик;
минтақадаги ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ривожланганлик даражаси ва ҳоказо.
Юқорида келтирилган минтақа саноатининг ривожланишини белгилаб берувчи аксарият ички омиллар минтақанинг “саноат ишлаб чиқариш салоҳияти”ни ҳам белгилаб беради. Ушбу салоҳиятни юзага чиқаришда минтақадаги қулай инвестиция муҳити ва инвестиция жозибадорлиги муҳим ўрин тутади.
Учинчи боб бўйича хулоса
Иқтисодиёт фанида умуман мамлакатни шу жумладан унинг минтақалари иқтисодиётини мувозанатли ривожланиш ва мутаносибликни таъминлашга оид илмий-услубий ишланмалар яратилган. Бозор иқтисодиётига, бозор тамойилларини қўллаш ушбу муаммони аҳамиятини пасайишига олиб келди. Аммо хориж давлатларни адабиётларида, даражаларида иқтисодиётни мувозанатли, мутаносиблик ва оптималлик ривожланиши йўллари ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Чунки иқтисодиётни бундай ривожланиш йўллари, биринчидан, мамлакат ресурсларини тежамкорлик ва самарали фойдаланишни узоқ йилларга таъминлайди, иккинчидан иқтисодиётни қизиб кетишини чеклайди, учинчидан, инқироз ҳолатлардан асрайди.
Минтақа иқтисодиёти тармоқларидаги таркибий ўзгариши амалга ошиши учун авал капитал ҳаракати эркинлигини таъминлаш учун барча инфратузилмавий ва меъёрий ҳуқуқий асос тайёр бўлиши, мамлакатни ташди дунё билан алоқаси самарали механизмлар жорий этиш, рақобат муҳитини шаклланишига асосланган институционал муҳитни шакллантириш, ишбилармонлик фаолиятини олиб бориш учун етарлича инфратузилмалар ташкил этиш, бозорларда рақобат муҳитини бузилмаслиги, инновацион фаолият ҳаракатига тўлиқ эркинлик бериш асосида ташкил этилиши иқтисодиёт тармоқларида самарали таркибий ўзгаришлар амалга оширилади.
Минтақадларда саноатни барқарор ривожлантириш ва уларнинг саноат салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг энг долзарб масалаларидан бири бу ишлаб чиқариш таркибини тубдан ўзгартиришга хизмат қиладиган саноат объектларини барпо этиш ва уларни оқилона жойлаштириш масаласидир. Чунки, оптимал жойлаштирилган саноат тармоқлари ялпи ҳудудий ишлаб чиқариш харажатларининг қисқаришига олиб келади. Шунингдек, саноатни жойлаштириш кўп босқичли жараён бўлиб, оптимал жойлаштирилган саноат объектлари минтақаларда юқoри қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулoтлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |