Қўлёзма ҳуқуқида (575. 16)



Download 0,55 Mb.
bet27/29
Sana18.07.2022
Hajmi0,55 Mb.
#819423
TuriДиссертация
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида минтақа иқтисодиёти таркибини такомиллаштириш мавзусида олиб борилган тадқиқот натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Минтақа иқтисодиётининг таркибий тузилиши – бу минтақа иқтисодиётнинг ички тузилиши, иқтисодий бутунликни ташкил қилувчи ижтимоий, ҳудудий тармоқ тўпламларининг ўзаро нисбати ва ўзаро алоқасидир.
2. Минтақа иқтисодиётида таркибий ўзгаришлар назарияси ва методологиясини тадқиқ қилиш таркибий ўзгаришларни нафақат макро ва микро даражада, балки минтақа даражасида ҳам амалга ошириш зарурлигини кўрсатиб берди. Минтақа иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришлар нафақат миқдор ўзгаришлари, балки инновацияларга асосланган сифат ўзгаришларидан ҳам иборат бўлишини илмий асослаш имконини берди.
3. Минтақа иқтисодиётида таркибий ўзгаришлар самарадорлигини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш учун таклиф этилган “алмаштириш нормаси” кўрсаткичи минтақа иқтисодиёти таркибида меҳнат ва инвестиция сиғими юқори бўлган тармоқларни аниқлаш имкони берди. Ушбу мезонни бошқа кўрсаткичлар билан биргаликда қўллаш турли давларда вужудга келган вазиятга қараб ишлаб чиқариш омилларининг ўзаро ўрнини алмаштириш ва ресурсларни бир тармоқдан бошқа тармоққа йўналтириш, инвестиция киритиш масалалари бўйича тўғри қарор қабул қилишда кўмаклашади.
4. Тошкент шаҳрида 2021 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот аҳоли жон бошига 43211,1 минг сўмни ташкил этиб 2020 йилга нисбатан 6,9 % га ўсган. Шу билан бирга, шаҳарда йирик корхоналар иқтисодий фаолияти жадаллашиши оқибатида ЯҲМда кичик бизнеснинг улуши 2021 йилда 49,0 % ни ташкил қилди. Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМни шакллантиришда Тошкент шаҳрининг қўшган ҳиссаси 16,6 % ни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 0,5 пунктга ўсган. Тошкент шаҳри иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш сурьатлари ЯҲМ ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди. Жумладан, саноат ишлаб чиқариш индекси -113,9 % ни ташкил этиб (ЯҲМ таркибидаги улуши 34,5 %), қурилиш -117,7 % (ЯҲМ таркибидаги улуши 10,0 %), савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар -118,4 % (ЯҲМ таркибидаги улуши 15,2 %), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 120,2 % (ЯҲМ таркибидаги улуши 12,1 %) ва хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар – 108,6 % (ЯҲМ таркибидаги улуши 28,2 %) ни ташкил этди.
5. Тошкент шаҳрида 2021 йилда 103 909,7 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилди ва хизматлар ўсиши 100,4 фоизни ташкил этди. 2021 йилда Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасида 83,8 мингдан ортиқ корхоналар ва ташкилотлар фаолият кўрсатди, ушбу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 17,7 % га кўпайди. Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши таркибида 2021 йилда энг катта улушни бошқа хизматларда (29,5%), савдо хизматларда (29,4%), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда (6,5 %), ташиш ва сақлашда, ахборот ва алоқа хизматларда (3,9 %) энг кам улушни соғлиқни сақлаш хизматларида (1,9 %) ташкил этилди.
6. Минтақа иқтисодиёти тармоқларида таркибий ўзгариш иқтисодиётда ишлаб чиқариш жараёнида технологик, ихтисослик, талаб ва бир қатор омиллар таъсири натижасида юзага келади. Лекин ҳар қандай омилнинг таъсири натижасида амалга ошириладиган таркибий ўзгариш ҳар доим самарали бўлмайди. Иқтисодиёт тармоқларидаги юзага келаётган таркибий ўзгаришлар мамлакат иқтисодий модели ҳаёт циклининг кўтарилиш ёки пасайиши даври натижасида юзага келади. Таркибий ўзгаришларни самарали амалга оширилиши ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун пухта ишлаб чиқилган мамлакат ижтимоий-иқтисодий сиёсати муҳим ҳисобланади.
7. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Тошкент шаҳрида иқтисодиёт таркибини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш учун қуйидаги таклифларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
маҳаллий хом ашёни қайта ишлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, ва бу асосида, ишлаб чиқариш харажатларни камайтириш;
юқори технологияли экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун минтақада махсус саноат зонасини ташкил этиш;
мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланмаётган туманларни ривожлантиришга асосий эътиборни қаратиш;
ривожланган давлатларнинг минтақалари билан иқтисодий интеграция жараёнларини кучайтириш, табий-иқтисодий салоҳият, ресурслар, капитал, рақобат устунликларидан самарали фойдаланиш ва бошқалар.


Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish