Иқтисодий фаолия турлари кесимида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулот таркиби60 (жамига нисбатан фоизда)
Кўрсаткичлар
|
2016
|
2017
|
2018
|
2019
|
2020
|
2021
|
|
I. ЯИМ, жами шу жумладан:
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
|
Тармоқларнинг ялпи
қўшилган қиймати
|
91,2
|
89,0
|
89,3
|
91,5
|
92,6
|
92,8
|
|
Маҳсулотларга соф
солиқлар
|
8,8
|
11,0
|
10,7
|
8,5
|
7,4
|
7,2
|
|
II. Тармоқларнинг ялпи
қўшилган қиймати
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
|
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги
|
32,1
|
32,2
|
30,0
|
26,9
|
27,1
|
26,9
|
|
Саноат (қурилишни қўшган ҳолда)
|
25,1
|
26,5
|
31,1
|
34,4
|
34,2
|
34,5
|
|
саноат
|
19,5
|
21,1
|
25,3
|
28,1
|
27,5
|
27,8
|
|
қурилиш
|
5,6
|
5,4
|
5,8
|
6,3
|
6,7
|
6,7
|
|
Хизматлар
|
42,8
|
41,4
|
38,9
|
38,7
|
38,7
|
38,6
|
|
савдо, яшаш ва овқатланиш
бўйича хизматлар
|
8,0
|
7,6
|
7,1
|
6,7
|
6,7
|
7,0
|
|
ташиш ва сақлаш, ахборот
ва алоқа
|
9,1
|
9,0
|
8,1
|
7,6
|
7,0
|
7,2
|
|
бошқа хизмат тармоқлари
|
25,7
|
24,8
|
23,8
|
24,4
|
25,0
|
24,4
|
|
Республика ялпи ички маҳсулотининг ишлаб чиқариш таркиби бўйича саноат махсулотининг нисбатан тезроқ ўсиши натижада унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2016 йилдаги 19,5 фоизни, қурилиш эса 5,6 фоизни ташкил қилган эди, 2021 йилда эса саноат ЯИМ таркибида ўз ўрнини 27,8 фоизгача етказди, қурилиш эса 6,7 фоизни ташкил этди. Шу давр ичида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари салмоғининг 32,1 фоиздан 26,9 фоизгача пасайиши мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти таркибининг такомиллашиб, унда саноат, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг улуши йилдан-йилга ошиб бораётганлигини англатади.
2.2. Тошкент шаҳри иқтисодиётининг таркибий тузлиши билан боғлиқ кўрсаткичлар таҳлили
2021 йилда Тошкент шаҳрида ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулотнинг (ЯҲМ) ҳажми жорий нархларда 121829,5 млрд. сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан ўсиш сурьати 114,1 фоизга тенг бўлди. Тошкент шаҳри иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат (ЯҚҚ) ҳажми умумий ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 90,5 % ни, маҳсулотларга соф солиқлар эса 9,5 % ни ташкил этди. Саноат (қурилишни қўшган ҳолда) тармоғи ялпи ҳудудий маҳсулотнинг тармоқлар бўйича таркибидаги улуши ҳисобот йилида 44,5 %ни ташкил этди. Хизматлар соҳасининг ялпи ҳудудий маҳсулотнинг таркибидаги улуши эса 55,5 % ни ташкил этди.
2021 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот аҳоли жон бошига 43211,1 минг сўмни ташкил этиб 2020 йилга нисбатан 6,9 % га ўсган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида йирик корхоналар иқтисодий фаолияти жадаллашиши оқибатида ЯҲМда кичик бизнеснинг улуши 2021 йилда 49,0 % ни ташкил қилди. Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМни шакллантиришда Тошкент шаҳрининг қўшган ҳиссаси 16,6 % ни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 0,5 пунктга ўсган. Тошкент шаҳри иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш сурьатлари ЯҲМ ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди. Жумладан, саноат ишлаб чиқариш индекси -113,9 % ни ташкил этиб (ЯҲМ таркибидаги улуши 34,5 %), қурилиш -117,7 % (ЯҲМ таркибидаги улуши 10,0 %), савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар -118,4 % (ЯҲМ таркибидаги улуши 15,2 %), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 120,2 % (ЯҲМ таркибидаги улуши 12,1 %) ва хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар – 108,6 % (ЯҲМ таркибидаги улуши 28,2 %) ни ташкил этди.
2021 йилда Тошкент шаҳри бўйича савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларнинг ялпи ҳудудий маҳсулот таркибидаги улуши 15,2 % ни (2020 йилда 14,2 %), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа соҳасида ялпи ҳудудий маҳсулот таркибидаги улуши 12,1% ни (2020 йилда 12,1 %), хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар соҳасида ялпи ҳудудий маҳсулот таркибидаги 28,2 % ни (2020 йилда 30,0 %) ташкил этди.
Тошкент шаҳри иқтисодиёти 2021 йилда ривожланиш кўрсаткичлари олдинги йиллар билан солиштириб ўрганилди. Тошкент шаҳрининг 2017-2021 йиллардаги ривожланишининг асосий кўрсаткичлари 2.7-расмда келтирилди.
2.7-расм. Тошкент шаҳрининг 2017-2021 йиллардаги ривожланиши асосий кўрсаткичлари61
2017-2020 йиллар давомида Тошкент шаҳрининг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 36 фоизга ошиб, 37 трлн. сўмдан 97,5 трлн сўмга етди. Шу давр мобайнида ЯҲМнинг саноат ва қурилиш соҳаси 30,3 фоиздан 39,1 фоизга ўсди. Бозор хизматлари 30 фоизга кўпайиб, 29,7 трлн. сўмдан 79,9 трлн сўмга етди. Сўнгги беш йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 23,5 трлн сўмдан 66,2 трлн сўмга етиб, 30 фоизга ошди. Пойтахтда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2016 йилдаги 47,2 минг донадан 2020 йилда 86,8 минг донага 84 фоизга кўпайди. Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2016-2020 йилларда 103 км сув таъминоти тармоқлари ётқизилди. Шу давр мобайнида 765 мингга яқин янги иш ўрни яратилди. Ўтган беш йил давомида пойтахтда 4 844 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 3,8 минг ўрин, мактабларда 39,7 минг ўрин, шифохонада 2,4 минг ўринга мўлжалланган коекалар жойлаштирилди.
Тошкент шаҳрида 2021 йилда эришилган натижаларни 2018 йилдаги асосий кўрсаткичлар билан солиштириб таҳлил қиладиган бўлсак, Тошкент шаҳри иқтисодиёти 2018-2021 йилларда анча жадал ривожланиб, республика иқтисодиётининг ўсиш суръатларини ортда қолдирди. Тошкент шаҳри ЯҲМининг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2018 йилдаги 13,1 фоиздан 2021 йилда 16,6 фоизгача ошди. Бундан ташқари, таъкидлаймизки, агар кўриб чиқилаётган даврнинг биринчи йилида Тошкент шаҳрида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 8,1 фоизни, ўтган йили бу кўрсаткич 14,1 фоизни ташкил этган бўлса, ушбу йилларда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 5,1 ва 7, мос равишда 4 фоизни ташкил этди.
Аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳам ошди – 2018 йилдаги 2,65 минг доллардан 2021 йилда 4,07 минг долларга ёки 53,4 фоизга. Шу билан бирга, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 29,4 фоизга ўсиш билан мос равишда 1,53 минг ва 1,98 минг доллардан ошди. Умуман, Тошкент иқтисодиёти бутун Ўзбекистон иқтисодиётига қараганда анча жадал ривожланди. Бироқ, бошқа кўрсаткичларни таҳлил қилиш ушбу натижаларни бироз ўзгартиради.
Хусусан, Тошкент шаҳри ЯҲМда пойтахт саноатининг улуши жиддий пасайган, қурилиш тармоғи улуши сезиларли даражада ошган. Шундай қилиб, агар 2018 йил охирида биринчи сегментнинг улуши 36,3 фоизни, 2021 йилда 34,5 фоизни ташкил этган бўлса, иккинчи сегмент мос равишда 8,1 фоиз ва 10 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, бозор хизматлари улуши деярли ўзгармаган 2018 йилда 55,6 фоиз ва 2021 йилда 55,5 фоиз. Тошкент шаҳри иқтисодиётининг ижобий ривожланишига товарлар, жумладан, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ҳисобига эмас, балки қурилиш ишлари суръатларининг ошиши ҳисобига эришилмоқда.
2019-2021-йилларда Тошкент шаҳрида ялпи ҳудудий маҳсулотни (ЯҲМ) яратишда ҳудудлар ва тармоқларнинг улуши, табиийки, турлича бўлган. Саноат, қурилиш, хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланган ҳамда юқори технологияларга ихтисослашган корхоналари кўп бўлган ҳудудларнинг ЯҲМдаги улуши ҳам юқори бўлади. Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти юқорилиги сабаб, ҳар йили ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми бўйича ҳам Тошкент шаҳри юқори бўлган (2.1-жадвал)..
Do'stlaringiz bilan baham: |