Тадқиқотнинг илмий янгиликлари қуйидагилардан иборат:
минтақа иқтисодиётида таркибий ўзгаришлар самарадорлигини баҳолаш методикасининг кўрсаткичлар тизими “алмаштириш нормаси” мезонини киритиш орқали такомиллаштирилган;
минтақанинг инновацион иқтисодиётга ўтишига қаратилган таркибий ўзгаришларни амалга оширишга омилларнинг таъсирини баҳолаш жараёни такомиллаштирилган;
минтақада саноат салоҳиятидан фойдаланиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Минтақаларда иқтисодиёти таркибини такомиллаштириш масалаларини чуқур ўрганиш ва ундан келиб чиққан ҳолда тадқиқот фаразлари натижасида Тошкент шаҳри иқтисодиётининг оптимал таркибини вужудга келтиришнинг услубий ва иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга эришишдан иборат.
Тадқиқотда қўлланилган методиканнинг тавсифи. Тадқиқот жараёнида мантиқий фикрлаш, тизимли ёндашув, таркибий ва қиёсий таҳлил, илмий умумлаштириш, иқтисодий таққослаш, шунингдек, эмпирик ва эконометрик таҳлил усулларидан фойдаланилди.
.
Тадқиқот ишининг назарий ва амалий аҳамияти. Диссертация натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти шундаки, унда умумлаштирилган назарий хулосалар ва амалий тавсиялар муаммони чуқур ўрганишга бағишланган бўлиб, уларни келгусида иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уни татбиқ этиш бўйича амалга ошириладиган илмий тадқиқот ишларида фойдаланиш мумкин.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, унда келтирилган таклиф ва янгиликлар келажакда минтақалар иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни амалга оширишга бағишланган кўрсатма ва йўриқномалар ишлаб чиқишда, дарслик, ўқув қўлланма материаллари кабиларни тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Иш тузилмасининг тавсифи қуйидагилардан иборат: Диссертация кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми ___ бетдан иборат.
Ишнинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, мақсади, вазифалари, илмий янгилиги, объекти, предмети, аҳамияти ва эришилган натижалари ёритиб берилган.
Магистрлик диссертациямизнинг биринчи боби “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида минтақа иқтисодиётини таркибий жиҳатдан ўзгартиришнинг назарий-услубий асослари” деб номланиб, унда иқтисодиётни модернизациялаш тадбирларининг моҳияти ва уларнинг минтақада таркибий ўзгаришларни амалга оширишдаги аҳамияти, минтақа иқтисодиёти таркибий ўзгаришининг моҳияти ва хусусиятлари, минтақа иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришларни баҳолаш усуллари каби масалалар ўрганилди.
Диссертация ишининг “Минтақа иқтисодиётида таркибий ўзгариш-ларни амалга ошириш ҳолатини баҳолаш” номли иккинчи бобида иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш билан боғлиқ кўрсаткичлар таҳлили, Тошкент шаҳри иқтисодиётининг таркибий тузлиши билан боғлиқ кўрсаткичлар таҳлили, Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиш кўрсаткичлари таҳлили каби масалалар ўрганилди.
Диссертация ишининг учинчи боби “Минтақалар иқтисодиёти таркибини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари” деб номланган бўлиб, минтақа иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари, минтақаларда саноатни ривожлантиришда ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш йўналишлари каби масалалар кўриб ўтилган.
Ишимизнинг хулоса қисмида мавзу бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |