ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР....................................................................
|
|
АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ.......................................................................
|
|
КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг кейинги босқичларида минтақалар иқтисодиётини ривожлантириш, уларнинг таркибини такомиллаштириш масалаларига кенг эътибор берилмоқда.
2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида “Ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш орқали ҳудудий иқтисодиётни 1,4 - 1,6 бараварга ошириш”1 мақсади белгиланган бўлиб, мазкур мақсад доирасида 14 та ҳудуд бўйича туман ва шаҳарлар кесимида ишлаб чиқилган беш йиллик ҳудудий дастурларни амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш рейтинг кўрсаткичлари “қониқарсиз” бўлган шаҳар ва туманлар бўйича амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, Тошкент шаҳрида барпо этилган “INNO” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркини 4 та ҳудудда ташкил этиш, инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманларда юқори қўшилган қиймат яратадиган инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияларини ўзлаштириш ва бошқа кўплаб вазифалар белгиланди.
Мамлакатимизда кейинги йилларда иқтисодиётнинг таркибини такомиллаштириш бўйича бир қатор ижобий натижаларга эришилиб, жумладан, 2021 йилда Тошкент шаҳрида ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ҳажми 121829,5 млрд. сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан ўсиш сурьати 114,1 фоизга тенг бўлди. Тошкент шаҳри иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми умумий ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 90,5 % ни, маҳсулотларга соф солиқлар эса 9,5 % ни ташкил этди. Саноат (қурилишни қўшган ҳолда) тармоғи ялпи ҳудудий маҳсулотнинг тармоқлар бўйича таркибидаги улуши ҳисобот йилида 44,5 %ни ташкил этди. Хизматлар соҳасининг ялпи ҳудудий маҳсулотнинг таркибидаги улуши эса 55,5 % ни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “Ҳудудлар иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш масштабларини кенгайтириш ҳисобига ҳудудларнинг ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш даражасидаги фарқини камайтириш, энг аввало, саноат ва экспорт салоҳиятини ўстириш йўли билан қиёсланган туман ва шаҳарларни жадал ривожлантириш”2 устувор вазифалар сифатида белгиланган бўлиб, мазкур вазифаларнинг самарали ижроси минтақаларда мавжуд салоҳиятдан унумли фойдаланишга қаратилган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |