Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Таркибий ўзгаришлар ва иқтисодиётни қайта қуриш масалалари хорижлик олимлардан Peter Nijkamp, N.Armstrong, J.Taylor, Luigi L.Pasinetti, Dorin Jula, D.Stijepic3 ва бошқаларнинг илмий ишларида ёритиб берилган. Таркибий ўзгаришлар муаммоси МДҲ мамлакатларининг иқтисодчи олимлари – А.Н.Анисимов, А.А.Акаев, М.В.Барабанов, П.С.Воронин, Р.А.Воронцов, Э.П.Горбунов, А.Г.Гранберг, Л.C.Казинец, О.Ю.Красилъников, Л.П.Ночевкина, А.Д.Рахматуллина, Г.Р.Фахретдинова4 ва бошқалар томонидан тадқиқ этилган.
Ўзбекистонда иқтисодиётини таркибий ўзгартиришнинг стратегик асослари аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг маъруза ва асарларида илгари сурилган. Шунингдек, бу масала иқтисодчи олимлар Т.М.Ахмедов, А.М.Содиқов, Б.Р.Рузметов, А.А.Қаюмов, Ф.Т.Эгамбердиев, Ш.Х.Назаров, А.Б.Низамов, Ҳ.П.Абулқосимов5 ва бошқа шу кабиларнинг илмий ишларида ўрганилган.
Юқоридаги олимларнинг тадқиқотлари ва асарлари, концептуал қарашлари муҳим илмий ҳамда услубий манба ҳисобланади. Айни пайтда мамлакатимиздаги мавжуд салоҳият ва ривожланишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, минтақа иқтисодиётини таркибий жиҳатдан ўзгартиришнинг устувор йўналишлари муаммоси етарли даражада ўрганилмаган.
Тадқиқотнинг объекти бўлиб Ўзбекистон Республикаси, жумладан Тошкент шаҳри иқтисодиёти ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предмети минтақа иқтисодиётини таркибий жиҳатдан такомиллаштириш жараёнида вужудга келадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ҳисобланади.
Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида минтақа иқтисодиёти таркибини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
таркибий ўзгаришларни амалга ошириш жараёнида минтақанинг мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишда “алмаштириш нормаси” кўрсаткичини ишлаб чиқиш ва уни асослаб бериш;
Тошкент шаҳри иқтисодиётининг ривожланиш ҳолатини таҳлил қилиш ва унда таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг устувор йўналишларни аниқлаш;
минтақа иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш омилларини ўрганиш ва уларнинг таъсирини баҳолаш;
Тошкент шаҳрида саноат ва хизматлар соҳасидаги таркибий ўзгаришларнинг асосий йўналишларини аниқлаш;
минтақа иқтисодиётини инновацион ривожлантириш йўналишларини илмий тадқиқ қилиш;
минтақада саноат салоҳиятидан фойдаланиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |