Э с л а т м а: ГОСТ ларда Рэл ни Руп; Р0 — Рт; υ0 — υт, υч — υb деб ёзилади. Шуни қайд эташ лозимки, материалнинг эластиклик хоссасини мутаносиблик коэффициента (Е) характерлайди ва уни нормал эластиклик модули ҳам дейилади. Маълум кучланишда Е ортишида эластик деформация қиймати камаяди, бинобарин, конструкция бикирлиги ортади. Шу сабабли Е га бикирлик модули ҳам дейилади. Углеродли ва легирланган пўлатлар учун Е=210МПа.
ёки
Бу ерда Е – мутаносиблик коэффициенти
δ – нисбий узаювчанлик
Синовни ўтказиш тартиби.
1. Талабаларга цилиндрик (ёки ясси) синов намуналари тарқатилгандан кейин улар намунанинг иш қисми диаметри (d0) ни, хисобий узунлиги (l0) ни ўлчайдилар l0 қийматини намунада кернер ёрдамида белгиланади. Кейин намуна иш қисмининг кўндаланг кесим юзи (F0) ни хисоблаб уларнинг қийматини 4-жадвалнинг тегишли устунига ёзилади.
2. Синаш машинаси қисқичларига намунани махсус сферик пластинка мослама ёрдамида тик ўрнатилади. Бунинг учун машинани бошқариш шитидаги юқорига (сариққа бўялган) ёки пастга юргизувчи (қорага бўялган) тугмачаларни заруриятга кўра босиб, қўзғалувчи траверсани юқорига ёки пастга юргизиб ростланади.
3. Диномометрнинг иш ва назорат стрелкаларини циферблат шкаласининг нол кўрсатгичига, кейин тезлик қутиси дастасини энг кичик тезлик берувчи холатига ўтказилади.
4. «Пастга юргизиш» тугмачаси босилади. Бунда кўзғалувчи траверса пастга юриб, намунага юклама аста қўйила боради. Синовда назорат стрелкаси кўрсатган юкламалар қиймати ёзиб борилади.
Намуна узилгач «Тўхтатиш» (қизил рангга бўялган) тугмачаси босилиб машина тўхтатилади ва намунага қўйилган максимал юкламани назорат стрелка кўрсатади. Уни ҳам 4-жадвалнинг тегишли устунига ёзилади.
5. Узилган намуна бўлакларини олиб, синган жойлари кузатилади. Синилма табиати ва кўрилган нуқсонлар (говаклик, дарзлар ва бошқалар) бўлса, уларни ҳам 4-жадвалда қайд этилади. Кейин уларни жипслаштириб, хисобий узунлигининг узайган қиймати (lк) ни ва бўйин тортиб узилган жой диаметри (dK) ни, кўндаланг кесим юзи (FK) ни хисоблаб, буларнинг барини 4-жадвалнинг тегишли устунига, ёзилади.
6. Олинган материаллар асосида тубандаги формулалар бўйича материалнинг оқувчанлик чегара қаршилик кучланиши (υ0), чўзилишга муваққат қаршилик кучланиши (υч), нисбий узаювчанлиги (δ) ва нисбий ингичкаланувчанлик (ψ) лар аниқланади.
Аниқланган қийматларни ҳам 4-жадвалнинг тегишли устунларига ёзилади. Кейин бу кўрсатгичларга кўра 1-иловадаги жадваллардан пўлат маркаси ва ишлатилиш жойи аниқланади, уларни ҳам 4-жадвалнинг тегишли устунига ёзилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |